Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Педагогик концепция

Автор:   •  Май 22, 2018  •  Реферат  •  3,657 Слов (15 Страниц)  •  820 Просмотры

Страница 1 из 15

ПЕДАГОГИК КОНЦЕПЦИЯ

“Метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат” фанини ўқитишда инновацион илғор педагогик технологияларни қўллашнинг аҳамияти

Илм-фан, техника, ишлаб чиқариш ва технология соҳаларининг мавжуд тараққиёти замонавий жамият қиёфасини белгилаб бермоқда. Замонавий жамиятнинг энг муҳим характерли жиҳати унинг барча соҳаларида глобаллашувнинг кўзга ташланаётганлигидир. Глобаллашув ўз-ўзидан тезкор ҳаракатланиш, зарур ахборотларни зудлик билан қўлга киритиш, уларни қайта ишлаш ва амалиётга самарали татбиқ қилишни тақозо этади. Бу тарзда ҳаракатланиш имкониятига ўз соҳасининг билимдони бўлган, касбий малакаларни юқори даражада эгаллай олган, бой тажриба ва маҳоратга эга кадрларгина эга бўладилар.

[pic 1]Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2909-сонли   ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-3151- сонли  Қарорларида хам юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида  Олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Бунда олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш орқали Республика Олий таълим тизимида юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштириш ва уни амалга оширишда янги инновацион педагогик технологиялар асосида таълим сифатини ошириш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунда янги педагогик технология асосида машғулотларни амалга ошириш — бу жахон таълим стандартлари талабларига мос равишда дарс ўтиш демакдир. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда таълим тизимида янги педагогик маҳорат бўйича машғулотларни амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Янги педагогик технология фан сифатида олий таълим тизимидан чуқур ўрин олмоқда, чунки таълимга технологик ёндошув ўз самарасини кўрсатмоқда. Юртимизда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва "Таълим тўғрисида" ги Қонунда белгиланган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда энг илғор таълим технологияларини жорий этиш долзарб вазифадир. Шу нуқтаи назардан талабаларга янги педагогик технология ва педагогик маҳорат фани ҳақида маълумот бериш, уларни шу асосида ўз мутахассисликларига ёндошишга ўргатиш бугунги куннинг талабидир.

Инновацион таълим технологиялар асосида кадрларни тайёрлаш инновацион таълим технологиялари, ўқитишнинг инновацион шакл, метод ва воситалари, педагогик компетентлик сифатлари ҳамда таълим жараёнини ташкил этишга креатив ёндашишга доир билимларини такомиллаштириш зарурдир.  Бунинг учун албатта инновацион  таълим технологияларининг ўзига хосликлари ва қўлланилиш соҳаларини аниқлаштириш; - тингловчиларда инновацион характерга эга педагогик фаолиятни ташкил этиш; - уларда педагогик жараённи самарали ташкил этишда турли инновацион таълим технологиялари: амалий ўйинлар, муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модулли-кредит тизими, blended learning (аралаш ўқитиш), case study (кейс стади), масофали ўқитиш, маҳорат дарслари, вебинар ва ассесмент технологиларидан ўринли, мақсадли фойдаланиш кўникма-малакаларини ривожлантириш; - тингловчиларнинг ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш, портфолиоларни шакллантириш ва амалиётга татбиқ этиш малакаларини такомиллаштириш; маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга креатив ёндашиш кўникма-малакаларини такомиллаштириш зарурдир.

...

Скачать:   txt (56.9 Kb)   pdf (1 Mb)   docx (459.6 Kb)  
Продолжить читать еще 14 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club