Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

«Махабҳарата» эпоси

Автор:   •  Март 23, 2018  •  Творческая работа  •  2,994 Слов (12 Страниц)  •  885 Просмотры

Страница 1 из 12

«Махабҳарата» эпоси

Қадимий ҳинд адабиётининг иккинчи йирик эпоси бу «Махабҳарата»дир. Эпос Ҳиндистон тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Чунончи, мамлакатнинг «Бҳарат» деб номланиши «Махабҳарата» воқеаларидан мерос. Ҳиндистон деган ном фақат ўрта асрларда Ҳиндистонга мусулмонлар кириб келганидан кейин шаклланган.

«Махабҳарата» сўзи икки сўздан, яъни «махан»  «буюк» ва «Бҳарата» шоҳнинг исмидан ташкил топган бўлиб «буюк Бҳарата» деб таржима қилинади. Бҳарата ҳам Ҳиндистонда одил ва халқпарвар шоҳ сифатида ном қолдирган бўлиб, кейинчалик унинг исми бутун мамлакатнинг номига айланиб кетган.

Бҳарата Ҳиндистоннинг марказий қисмларида жойлашган Ҳастинапур давлатининг (ҳозирги Деҳлининг атрофи) шоҳи бўлган. Бҳарата ақл ва куч қудратда тенги йўқ шоҳ. Унинг давлатида барча бахтли, фаровон ва тўқ турмуш кечирган. Тарих саҳифаларида шоҳ Бҳарата номи билан боғлиқ жуда кўп афсоналар мавжуд. «Махабҳарата» эпоси ҳам унинг шоҳлик даврини таърифлаш билан бошланади ва еттинчи авлодидаги тахт учун кураш тарихини баён қилади.

Ҳастинапур шоҳлиги анъанага кўра авлоддан авлодга ўтиб келаверган ва унинг барча авлодлари ҳам ўз ота-боболаридек одил ва халқпарвар шоҳ сифатида ном қолдирганлар. Шу сабаб бу мамлакатда кўп асрларгача тинч ҳаёт ҳукм сурган. Лекин Бҳаратанинг еттинчи авлодида тарихда биринчи марта амакиваччалар ўртасида тахт учун кураш бошланган. Мана шу кураш тарихи «Махабҳарата» асарининг асосий сюжетини ташкил этади.

«Махабҳарата» эпоси «Рамаяна»га нисбатан ҳажм жиҳатидан анча катта асардир. У ўн саккиз китобдан иборат кўп сюжетли асар анъанавий қолиплаш, яъни ҳикоя ичида ҳикоя усулида яратилган. «Махабҳарата» санскрит тилида назмда яратилган бўлиб кейинчалик бошқа ҳинд миллий тилларига ва кўпгина чет тилларга таржима қилинган.

«Махабҳарата»нинг ёзма адабиётга кириб келиш тарихига келсак, у, аввалига, асрлар давомида халқ оғзаки ижодида авлоддан авлодга кўчиб келган. Бу давр мобайнида у яна янги − янги сюжетлар билан бойиб борган. Кейинчалик афсонавий бир авлиё, «Махабҳарата» персонажларидан бири бўлмиш Вьяса томонидан сўзлаб берилиши натижасида унинг ёзма нусхаси дунёга келган. деб тахмин қилинади. «Махабҳарата» воқеалари «Рамаяна» воқеаларига нисбатан кейинроқ содир бўлишига қарамасдан ёзма адабиётга «Рамаяна»дан аввал кириб келган. Ҳинд мутахассисларининг айтишича «Махабҳарата» воқеаларининг бўлиб ўтган даври мелоддан аввалги иккинчи минг йилликлар бўлса, унинг бизгача етиб келган энг даслабки ёзма нусхаси мелоднинг V-VI асрларига тўғри келиши аниқланган.

«Махабҳарата» ҳам «Рамаяна» эпосидек ярим афсонавий ва ярим тарихий асардир. Унинг афсонавийлиги эпосдаги образлар тизимининг маъбуд, ярим маъбуд, фаришта, инсон ва ҳайвонлардан ташкил топиб улар орасида бўлиб ўтадиган турли ғайри табиий воқеаларнинг тасвирланиши билан боғлиқ бўлса, эпоснинг тарихийлиги барча давлатлар ва шоҳликлар, уларнинг ҳукмдорлари, воқеалар тафсилотида учрайдиган шахс ва жойлар номининг тарихда ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганлиги, айримларининг номи эса ҳанузгача сақланиб қолганлиги билан белгиланади.

«Махабҳарата» эпоси ҳиндуизмнинг муқаддас китоби саналади. Чунки, бу асар орқали ҳинд халқи ўзининг муқаддас китоби «Бхагавадгита»га эга бўлган ва ҳинд жамиятига уларнинг энг севимли маъбудларидан бири Кришна маъбуди кириб келган. «Махабҳарата»да маъбуд Кришнанинг пандузода Аржун билан жанг олдидаги суҳбати. Унинг Аржунга борлиқ ва руҳий олам, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, инсоннинг бу дунёдаги бурч ва вазифалари ҳақидаги диний-фалсафий ўгитлари кейинчалик алоҳида ажратиб олинган ва ҳиндуизмнинг муқаддас китоби сифатида унга «Бхагавад-гита» деб ном берилган. Икки сўз  «Бхагван»  «худо» ва «гита»  «қўшиқ»дан ташкил топган бу китоб «Худо қўшиқлари(ёки сўзлари)» деб таржима қилинади. Бугунги ҳинд жамиятини Рам ва Кришнасиз бутунлай тасаввур этиб бўлмайди. Рам ва Кришна эса ҳиндуизмнинг вишнуизм оқими ғояси тарғиботчиларидир.

...

Скачать:   txt (41.1 Kb)   pdf (234.6 Kb)   docx (24.9 Kb)  
Продолжить читать еще 11 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club