Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Жанубий Тёншон бурмаланган минтақасининг Олой-Кокшол

Автор:   •  Апрель 26, 2023  •  Реферат  •  8,347 Слов (34 Страниц)  •  253 Просмотры

Страница 1 из 34

Мундарижа:

Кириш

Умумий қисм                                                                                                                                                        I боб. Майдоннинг табиий-географик тавсифи

  ӀӀ боб. Тадқиқот майдонининг  геологик ўрганилиш   тарихи

ӀӀӀ боб.  Тадқиқот  майдонининг геологик тузилиши  3.1.Стратиграфияси

3.2.Магматизми

3.3.Тектоникаси

IV боб.Геоморфологияси

V боб.Районнинг гидрогеологик тавсифи

VI боб. Фойдали қазилмалари

Хулоса

Фойдаланилган    адабиётлар

Кириш

Берилган  малакавий  курс  ишимизни  бажариш жараёнида,  бир  қанча  мақсад  ва  вазифаларни  ўз  ичига  олади.  Бунга  кўра геологик  харитадаги  ҳудуднинг  геологик  тизимларини,  географиясини,  физик   жараёнларининг  келиб  чиқиши  ва  бошқаларни ўрганамиз.   Дастлаб  ҳудуднинг  табиий-географик  шароити  ўрганамиз.  Бунда  жойнинг  релъефи,  иқлими,  жойлашув  ўрни, аҳоли  пунктлари,  сув  тармоқлари  вабошқалар  ҳақида  маълумотлар  берамиз.

Стратиграфия.  Ҳудуднинг  стратиграфияси  ҳақида  гап  кетганда  асосан   ётқизиқларнинг  ёши  ҳақида  маълумотлар  берилиши  кўзда  тутамиз.

Магматизм.  Бунда  геологик  ўтмишда  содир  бўлган  ва  айни  пайтда  кечаётган  магматик  жараёнлар  аниқланади  ва  улар  ҳақида  хулосалар  чиқарамиз.

Тектоника.  Тектоник  жараёнлар  ҳақидаги  малумотлар  асосий  маълумотлардан  бири  ҳисобланади.  Чунки  тектоник  ҳаракатлар  натижасида  ҳосил  бўлган   дарзликлар,   бурмали  ва  узилмали  структуралар  геологик  мухитнинг  кескин  ўзгаришига  сабаб  бўлади  деб  аниқ   айтишимиз мумкин.

Геоморфология.  Геоморфология  асосан  ўрганилаётган  жойнинг  денудацион  зоналари,  эрозион  зоналари,  аккумулятив  зоналари  ва  бошқа  ташқи  муҳит  таъсирида  ҳосил  бўлган  табиий  геологик тузилмалар  ҳақида маълумотлар  бериб ўтамиз.

Ҳудуднинг  геологик  ривожланиш  тарихи.  Бунда  ўрганилаётган  ҳудуддаги   тоғ  жинслари  ва  релъеф  шаклларига  асосланган  ҳолда  узоқ  геологик  ўтмишдан  то  шу  вақтгача  бўлиб  ўтган  жараёнлар  ёритиб берамиз.

Фойдали  қазилмалар.  Фойдали  қазилмалар  ҳақидаги  маълумотлар  ҳам  асосий  маълумот  бўлиб,  ҳудудда   ҳосил  бўлган  фойдали  қазилмаларнинг  жойлашув  ўрни,  тарқалиш  кенглиги,  аҳамияти,  истиқболли  ёки  аксинча  эканлиги  ҳақида  маълумотлар  берамиз.

Берилган  вазифани   бажариб  бўлганимиздан сўнг  олинган  барча  маълумотларимизасосида  якуний  хулоса  ёзиламиз.  Хулосада   бажарилган  ишимизнинг  мазмун мохияти ва унинг  нечоғлик  аҳамиятли  эканлиги  ҳамда ўз таьсуротларимизни  баён  этамиз.

Умумий қисм

                    I-боб. Майдоннинг табиий-географик тавсифи

                 

        Нурота тизмаси асимметрик рельеф тузилишига эга бўлиб, унинг шимолий ёнбағри анча тор ва нишаблиги катта, тоғ этаклари Марказий Қизилқум текислигига туташиб кетади. Жанубий ёнбағрининг нишаблиги эса анча паст ва кенг бўлиб, асосий қисмини дашт зонаси ташкил қилади. Ёнбағирларнинг сувайирғичга туташган юқори қисми рельефи жуда нотекис, қояли бўлиб, унда туб палеозой жинслари очилиб ётади. Бунда элювиал ва делювиал жинсларни хисобга олмаганда, тўртламчи давр ётқизиқлари жуда кам тарқалган,

        Нурота тоғ тизмасининг сувайирғичида эгарсимон пасайган юзалар билан ажралган чуққилар кенг ривожланган. Буларнинг ичида энг

йириги Хаёт чуққиси бўлиб, пирамидасимон шакилга ега ва ўнинг  мутлоқ баландлиги 2169 м. Бешбармоқ, Кийикўйнар чуккиларнинг мутлоқ баландлиги 1900-2100 метрни ташкил қилади.

        Нурота тизмаси марказий кисмининг жанубий ён бағрида Накуртсой, Юкорисарой, Ғужумсой, Навкатсой, Пангатсой каби сув артериялари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси Зарафшон водийси томонга окади.

...

Скачать:   txt (97.2 Kb)   pdf (281.7 Kb)   docx (764.5 Kb)  
Продолжить читать еще 33 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club