Риск тушунчаси ва унинг моҳияти
Автор: John Wick • Апрель 5, 2019 • Реферат • 1,965 Слов (8 Страниц) • 1,350 Просмотры
Р е ж а :
Кириш.
- Риск тушунчаси ва унинг моҳияти.
- Банк рисклари ва уларнинг турлари.
- Банк рискларини аниқлаш ва уларни бошқариш йўллари.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
Кириш
Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шартларидан бири банклар фаолияти доирасини кенгайтириш ва улар фаолиятининг аҳамиятини оширишдан иборатдир. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг юзага келган мустақил банк тизими соҳасида турли хил банклар очилди ва уларнинг фаолияти тижоратлашиб борди. Банкларнинг бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида фаолият кўрсатиши, уларнинг келажакдаги иш фаолиятини бугунги фаолият натижаларига боғлиқ қилиб қўяди. Шу жиҳатдан фаолиятини яхши ташкил қила олмаган банк албатта инқироз бўлиши ва ўзининг мижозларига ҳам талофат келтириши мумкин.
Самарали ташкил қилинган бозор иқтисодиётида маҳсулот ишлаб чиқариш кам ҳаражат қилиш, унинг тақсимоти эса бозор талабига асосан амалга оширилади. Рақобат корхоналарнинг ҳаражатларни иложи борича минимал даражага камайтиришга, товарлар ишлаб чиқаришни стратегик режалаштиришга ва фақат бозор талабига мос келувчи товарлар ишлаб чиқаришга ундайди.
Ҳар қандай корхона, ташкилот фаолияти рисклар билан боғлиқ бўлганлиги каби тижорат банклари фаолияти ҳам ўз навбатида турли рисклар билан боғлиқдир. Корхона ва тижорат банклари бир-бирлари билан иқтисодий алоқалар ўрнатиш вақтида вужудга келадиган рисклар даражаси муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли тижорат банклари бирон бир субъект билан иқтисодий алоқа ўрнатишдан олдин энг аввало бу субъект фаолиятидаги рискли ҳолатларни ўрганишга интилади. Шунга қарамай, глобал молиявий инқироз кўрсатишича, юқори даромад илинжида керагидан ортиқ рискни ўз зиммасига олиш, спекулятив амалиётлардан кенг фойдаланиш нафақат алоҳида банк, балки бутун банк тизими барқарорлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Банк фаолиятида рисклар билан боғлиқ экан, рискларни тўғри баҳолай олиш, уларни суғурталаш воситаларидан фойдаланишни оптималлаштириш, умуман олганда риск-менежмент тизимини замонавий талаблар асосида шакллантириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
- Риск тушунчаси ва унинг моҳияти.
Ҳар қандай иқтисодий фаолият фойда олишга қаратилганидек тижорат банклари фаолиятида ҳам кўзланган мақсад – биринчи навбатда фойда олишдир. Бу ерда ҳам фойда олиш риск билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли тижорат банклари олдида турган вазифа – бу риск ва фойдалилик ўртасидаги оптимал даражага эришишдир.
Риск тушунчаси иқтисодчи олимлар томонидан турлича талқин этилиб келинмоқда. Илмий иқтисодий адабиётларда рискга бошқача бир назар билан қаралса, қонунчилик ҳужжатларида бошқа жиҳатдан қаралади. Рус тили луғатида таваккалчилик сўзи бу “Риск” деб аталади. Бу сўз қадимий грек сўзидан олинган бўлиб “Хавф-хатар” деган маънони билдирган. У кемаларни ҳалокатга олиб борувчи ва одамларнинг ўлимига, мол-мулкларнинг чўкиб кетишига сабабчи қояни билдириб, “Қоялар орасидан шамол ва бошқа тўсиқларга чап бериб сузиб ўтмоқ” маъносини англатади. Бугунги кунда янги илмий адабиётларда бу сўз “Хавф остида қолмоқ” деган янги маънода қўлланилмоқда.
Рискларни иқтисодий категория ва субъект сифатида юзага келишида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши муҳим роль ўйнайди. Риск тушунчаси кўп қиррали сўзлар билан умумлашган бўлиб, ҳар бир жумла орқали ёритилган маълум бир йўналишларини белгилаб берган. Бу эса рискни талқин этишда турлича изоҳларни келтириб чиқарган. Рискни талқин қилиш синонимини яратиш ҳар хил адабиётларда турлича изоҳланади. “Риск” сўзи испанча-португалча сўздан олинган бўлиб “Сув остидаги қоя” деган маънони ҳам билдиради.
Таниқли луғатшунос С.Н.Ожеговнинг рус тили луғатида “Риск” бу “Муваффақиятга интилиш, бахтли ҳодисадан умид” деган маънони англатади дейилса, машҳур Вебстера луғатида рискка “Хавф, зарар ёки талофат кўриш эҳтимоли” деб қаралган.
...