Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Риск тушунчаси

Автор:   •  Октябрь 27, 2022  •  Реферат  •  623 Слов (3 Страниц)  •  180 Просмотры

Страница 1 из 3

25.1. Риск тушунчаси

Риск моҳияти ва мазмунини кўриб чиқар эканмиз, тадбиркор, ишбилармон ва менежернинг муваффақияти рискка муносабатни тушунишига сезиларли даражада боғлиқлигини исботлашга эндиликда ҳожат қолмаган. Бу муаммо алоҳида қизиқиш уйғотади ва ҳар томонлама ўрганишга арзийди. Тадбиркорлик фаолияти ва бизнесда риск бошқарув назарияси ҳамда амалиѐтининг муҳим таркибий қисми сифатида, айниқса, ушбу энг жиддий муаммонинг кам ўрганилганлигини ҳисобга олсак, тамомила мустақил назарий ва амалий аҳамиятга эга. Риск вазиятларида бошқарув масалалари бўйича манбалар рўйхати ва маҳаллий адабиѐтда уни баҳолаш даражалари анчайин қашшоқ, фундаментал тадқиқотлар деярли йўқ. Узоқ вақт мобайнида мамлакат халқ хўжалигини асосан экстенсив ривожлантиришга мўлжал олиш, бошқарувнинг ҳаддан ташқари юқори марказлашуви, бошқарувнинг маъмурий усуллари ҳукмронлиги ноаниқлик ва рискни ҳисобга олиш масаласини қўйишга имкон бермаган. Бундан ташқари, ―тақчиллик иқтисоди‖да тадбиркорда риск қилиш, мавжуд ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартиришга хоҳиш ва қизиқиш бўлмаган. Бундан хўжалик ва ижтимоий риск муаммосига барқарор қизиқиш йўқлигининг сабаблари тушунарли. Рисклар муаммосига бағишланган иқтисодий адабиѐтлар таҳлили шуни кўрсатадики, тадқиқотчилар ўртасида тадбиркорлик риски таърифига нисбатан ягона фикр мавжуд эмас Бугунги кунда риск моҳияти бўйича бир маъноли изоҳ йўқ. Бу, хусусан, ушбу атаманинг кўп қиррали эканлиги, хўжалик қонунчилигимиз томонидан реал иқтисодий амалиѐтда ва бошқарув фаолиятида деярли тўлиқ инкор этилиши билан изоҳланади. Бунга қўшимча равишда, риск – кўплаб устма-уст тушмайдиган, баъзан эса қарама-қарши реал асосларга эга бўлган мураккаб ҳодисадир. Бу турли хил нуқтаи назардан рискнинг бир нечта таърифи мавжуд бўлиши эҳтимолини юзага келтиради. Рискнинг кўплаб таърифларини таҳлил қилиш бизга қуйидаги каби рискли вазиятларга хос бўлган асосий масалаларни аниқлаш имконини беради: - эҳтимолий натижалардан қайси бири амалиѐтда қўлланилишини белгилаб берувчи воқеа-ҳодисанинг тасодифийлик характери (ноаниқлик мавжудлиги); - муқобил ечимлар мавжудлиги; - натижалар эҳтимоли ва кутилаѐтган натижалар маълум ѐки уларни аниқлаш мумкинлиги; - зарарлар юзага келиши эҳтимоли; - қўшимча фойда олиш эҳтимоли. Бизнинг фикримизча, ―риск‖ тушунчасини тўлиқроқ акс эттирадиган қуйидаги риск таърифига тўхталамиз218: риск – муқаррар танлов вазиятларида ноаниқликни бартараф этиш билан боғлиқ фаолият бўлиб, бу жараѐнда кутилган натижага эришиш, муваффақиятсизликлар ва мақсаддан оғишлар эҳтимолини миқдор ҳамда сифат жиҳатидан баҳолаш имкони мавжуд бўлади. Таъкидлаш жоизки, риск билан ноаниқлик ўртасидаги фарқ ахборот бериш усулига боғлиқ ва назорат қилинмайдиган ўзгарувчиларнинг эҳтимолий тавсифлари. мавжудлиги (риск ҳолатида) ѐки йўқлиги (ноаниқликда) билан белгиланади. Қайд этилган маънода ушбу атамалар операцияларни тадқиқ қилишнинг математик назариясида қўлланилиб, бунда рискда ва мос равишда ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш масалалари ажратиб кўрсатилади. Агар у ѐки бу вариантнинг эҳтимоллик даражасини сифат ва миқдорий жиҳатдан аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда айнан шу рискли вазият бўлади. Шундай қилиб, риск вазияти (рискли вазият) – бу воқеаларнинг юзага келиш эҳтимоли мавжуд ва аниқланиши мумкин бўлган ноаниқлик туридир, яъни, бу ҳолатда, ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлар билан қўшма фаолият, рақобатчилар ѐки душманларнинг қарши ҳаракатлари, иқтисод ривожланишига табиий муҳит таъсири, халқ хўжалигига илм-фан ютуқларини жорий этиш ва бошқалар натижасида юзага келувчи воқеа-ҳодисалар эҳтимолини баҳолаш имконияти объектив мавжуд бўлади. Адабиѐтларда рискнинг субъектив, объектив ѐки субъектив-объектив хусусиятини тан оладиган учта асосий нуқтаи назар мавжуд. Бизнинг фикримизча, энг тўғри ѐндашув – бу субъектив-объективдир, чунки уни асослаш учун асосий далил шахс, гуруҳ, жамоа ва бошқалар фаолият жараѐнида субъектив муносабатларга жалб қилингани учун фаолиятнинг ўзи ҳам субъектив ва объектив жиҳатларга эга бўлишига оид воқеликни тан олиш ҳисобланади. Риск ноаниқлик шароитида ва мажбурий (зарурий) танлов вазиятида махсус фаолиятни ўзида акс эттирганига боғлиқ равишда, у ҳам ўзида объектив ва субъектив диалектик бирликни ифодалайди. Бинобарин, риск ҳар доим муайян муқобилларни танлаш ва уларнинг натижалари эҳтимолини чамалаш билан боғлиқ бўлади – унинг субъектив жиҳати шунда намоѐн бўлади. Шу билан бирга, риск катталиги нафақат субъектив, балки объектив ҳамдир, чунки у реал мавжуд ноаниқликнинг сифат ва миқдор жиҳатидан ифодалаш шакли саналади. Мисол учун тадбиркорлик рискининг табиатини тушуниш учун рискнинг фойда билан алоқасини ўрганиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Тадбиркор ноаниқлик шароитида риск қилишга тайѐрлигини кўрсатади, чунки йўқотиш риски билан бирга қўшимча даромад олиш имконияти ҳам мавжуд. Ҳолбуки, тадбиркор фойда олиши кафолатланмагани яққол маълум, у сарфлаган вақти, саъй-ҳаракати ва қобилиятлар учун мукофот тариқасида фойда олиши ҳам, зарар кўриши ҳам мумкин.

...

Скачать:   txt (9 Kb)   pdf (50.8 Kb)   docx (9.1 Kb)  
Продолжить читать еще 2 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club