Тижорат банкларида бухгалтерия баланси тушунчаси ва уни тузиш асослари
Автор: shox_0123 • Февраль 5, 2019 • Реферат • 2,229 Слов (9 Страниц) • 976 Просмотры
II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
2.1.Тижорат банкларида бухгалтерия баланси тушунчаси ва уни тузиш асослари.
Тижорат банкларида бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий шакли бўлиб, у банкнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотни олиш имконини беради. Бухгалтерия балансининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихига назар соладиган бўлсак, “баланс” лотинча сўздан олинган бўлиб, “тенглик” деган маънони билдиради.Дастлаб иккиёқлама ёзув тамойили Италия монахи Лука Пачоли томонидан савдо операцияларни ҳисобини юритиш учун қўлланилган.
Ҳозирги кунгача кўп ўзгаришлар киритилганлигига карамай, дунёнинг барча мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби айнан шу тамойилга асосланади. Ибрагимов, Марпатов, Ризаев (2010)ларнинг фикрича, баланс тенгламаси билан бевосита боғлиқ ҳисобот бухгалтерия балансидир. Бухгалтерия баланси банк молиявий аҳволини маълум бир санага акс эттиради. Бухгалтерия баланси субъектининг ресурлари (активлар), ресурсларга билдирилган даъволар (мажбуриятлар) ва мулк эгаси тегишли улуш (хусусий капитал) тўғрисида иқтисодий ахборотларни беради.
Кўплаб олимлар бухгалтерия балансининг аҳамияти борасида фикр юритган. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот узоқ йиллар давомида “бухгалтерия баланси” ёки “баланс ҳисоботи” номлари билан машҳур бўлиб келган. Баланснинг фойдалилиги шундан иборатки, у молиявий коэффициентларни (ликвидлик, молиявий мослашувчанлик, рентабеллик ва б.) ҳисоблаш ва унинг активларини баҳолаш учун асос яратади. Банклар учун эса баланс, уларнинг бўлғуси пул оқимларини ва банк хатарларини баҳолашда жуда қўл келади (Ибрагимов ва бшқ., 2016). Улар ўз асарларида Фишер ва Скотларнинг бу борадаги баҳсли фикрларини келтириб ўтишган. Фишернинг фикрига кўра, бухгалтерия ҳисоби учун ҳисобварақлар қолдиқ суммалардан тузилган баланс ҳисоботи эмас, балки маблағлар ҳаракатини ўзида ифодалаган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот аҳамиятлироқдир. Скот Фишерга қарши улароқ “баланс ҳисоботи амалдаги жами капитални ўзида акс эттиргани сабабли, у фойда ва зарарлар ҳисоботидаги ахборотнинг манбаи ҳисобланади” деб хулоса қилади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IAS1)га мувофиқ молиявий ҳисоботлар қуйидагилардан иборат:
1.Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот
2.Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
3.Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот
4.Пул маблағларининг харакати тўғрисидаги ҳисобот
5.Изоҳлар
МҲХС Кенгаши томонидан “Баланс ҳисоботи” нинг номи “Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот” номи билан алмаштирилгандир (Марпатов, 2016).
Д.Ендовицкий (2015) бухгалтерия ҳисоботини икки турга бўлади: индивидуал ва жамланма (консидилированная) бухгалтерия ҳисоботи. Олимнинг фикрига кўра, индивидуал бухгалтерия ҳисоботи икки функцияни бажаради: ахборот ва назорат. Бир тарафдан у хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва натижаларини характерласа, иккинчи тарафдан бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг аниқ ва тўғрилигини тизимли назорат қилишни таъминлайди.
Бухгалтерия баланси - бу хўжалик юритувчи субъект мулки (актив)нинг таркиби ва функционал аҳамияти бўйича, шунингдек, шаклланниш манбалари (пассив) ва мақсади бўйича гуруҳлаштирилган жадвалдир (Кондраков, 2007).
Молиявий ҳисоботлар - бу хўжалик юритувчи бирликнинг моделидир (Нидлз ва бшқ, 1997). Ҳисобот - бўлаётган жараёнларни тўлиқ кўринишини акс эттирмайди, бироқ бухгалтер учун энг яхши манбадир. Баланс – аниқ бир санага хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини акс эттиради.
Европа мамлакатларида баланс ҳисоботларини тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Баланс ҳисоботи ва фойда (зарар)лар тўғрисидаги ҳисобот горизонтал ёки вертикал шаклда тақдим этиши мумкин (Блейк ва Амат, 1997).
Маълумки, бухгалтерия баланси икки қисмдан иборат: актив ва пассив. Пассивлар ўз навбатида мажбуриятлар ва капиталдан иборат. Бу борада Р.Энтони ва Дж.Рис (1996)нинг фикрлари диққатга сазовордир. Олимлар бухгалтерия балансининг иккала қисмини икки нуқтаи назардан кўриб чиқишни таклиф этади.
1.Ресурслар ва мажбуриятлар.
2.Жамғармалар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари.
Бухгалтерия балансини интерпретация қилишнинг иккала ёндашуви ҳам тўғри ва бири бирини тўлдиради.
2.2. Тижорат банкнинг бухгалтерия балансини ҳалқаро стандартларга трансформация қилиш методлари.
...