Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Давлат функциялари тушунчаси ва таснифи

Автор:   •  Май 2, 2018  •  Реферат  •  6,073 Слов (25 Страниц)  •  1,837 Просмотры

Страница 1 из 25

Мавзу:     Давлат  функциялари тушунчаси ва таснифи

[pic 1]

             

      1. Кириш.             

         

      2. Асосий қисм:

        1. Давлат  функциялари  тушунчаси  ва  моҳияти.

2. Давлат  функцияларини  таснифлаш.

3. Турли  жамиятлардаги  давлат  функцияларининг  ўзаро

     нисбати.

4. Ўзбекистон  Республикасининг  асосий  функциялари.

  1. Хулоса.

  1. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

КИРИШ

Мен курс иши мавзусини «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» фанидан олишга қарор қилдим. Бунинг боиси шуки, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани барча юридик фанлар ичида ўзига хос ва мос ўрин эгаллайди. Бу фан бошқа юридик фанлар учун асос бўлиб хизмат қилади, фундамент ролини ўтайди. Бундай дейишимизга сабаб, бу фанда бошқа тармоқ фанлари фойдаланадиган, ишлатадиган турли юридик тушунчалар, атамалар ва қонуниятлар ўрганилади. Агар биз бу фанни яхшилаб, чуқур ўзлаштириб олсак, бу нарса бизга бошқа юридик фанларни, хусусан тармоқ фанларини осонликча ўрганишимизга ёрдам беради. Биз ҳозир давлат ва ҳуқуқ фанини ўрганиш жараёнида ҳуқуқ, ҳуқуқ объекти ва субъекти, субъектив ҳуқуқ, юридик мажбурият, ҳуқуқий муносабатлар, ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ва субъекти, ҳуқуқ нормаси унинг таркибий тузилиши, ҳуқуқ тизими, ҳуқуқ тармоқлари, ҳуқуқ институти каби кўплаб атама ва тушунчаларни ўргандик, бу билимларимиз бизга албатта кейинги курсларда тармоқ фанларини ўрганишда асос, замин бўлади, деб ўйлайман. Шу юқоридаги ҳолатларга кўра мен курс ишини давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан олишни маъқул топдим.

Мен давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича кафедра томонидан тайёрланган курс ишлари мавзуси ичидан айнан «Давлат функциялари» мавзусини танладим. Бу мавзуни танлаганимнинг боисини изоҳлашга ҳаракат қиламан. Маълумки, ҳаётда инсонларга баҳо унинг ташқи кўринишигагина қараб эмас, балки, асосан ички дунёсига, унинг моҳиятига, хатти — ҳаракатига қараб берилади. Менинг фикримча, давлатнинг қанақа давлат эканлиги, унинг асл моҳияти ва мазмуни унинг фаолияти орқали, аниқроғи функциялари орқали англашилади, аниқланади.

Шу боис, конкрет давлатнинг функциялари орқали унинг моҳияти билинади. Шу сабабли, мен давлатнинг функцияларини ўрганиш, англаш, умуман давлат тўғрисидаги билимларимни кучайтиради деб ҳисоблаб, ушбу мавзуни танладим. Чунки бирон—бир давлат Конституциясида, қонунчилигида юксак ғояларни, инсонпарвар қоидаларни мустаҳкамлаб қуйиши мумкин, бироқ амалда инсон ҳуқуқларига риоя қилмаслиги мумкин. Бунда бизга мезон бўлиб,ушбу давлатнинг реал фаолияти, амалга ошираётган ишлари ҳисобланади, уларга қараб биз конкрет давлатга тавсиф ва баҳо беришимиз мумкин.

Ўзбекистон давлати, хозирги кунда демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан кетаяпди, унинг халқаро майдонда ўзига хос ва мос ўрни бор.

Ўзбекистон давлатининг олиб бораётган ички ва ташқи сиёсати, амалга ошираётган ишлари унинг хақиқатдан ҳам инсонпарвар, тинчликсевар, ижтимоий йўналишга эга бўлган давлат эканлигини кўрсатмоқда Бобокалонимиз Амир Темур «Бизнинг қудратимизга шубҳа қилсангиз биз қурган иморатларга боқинг» деганларидек, бизнинг давлатимизнинг моҳиятини, мазмунини билмоқчи бўлсангиз, давлатимиз амалга ошираётган ишларга, унинг функцияларига эътиборни қаратинг, дейишга асосимиз бор. Чунки давлатимизнинг сиёсатини бош йўналишлари тинчликсеварлик, ҳамкорлик, ижтимоий адолат кабилардир.

Курс ишининг мақсади давлат функциялари, уларнинг таснифи, давлат функцияларига таъсир этувчи омилларни таҳлил этишдан иборатдир. Шу муносабат билан курс иши менинг биринчи курс ишим бўлганлиги учун баъзи камчиликлар бўлиши мумкин деб ҳисоблайман ва келгуси ишларимда мен бу камчиликларни бартараф этишга, мустақил ишлашга янаям катта эътибор беришга интиламан.


Давлат функцияси тушунчаси

Ўзбекистон давлатининг олиб бораётган ташқи сиёсатининг, мамлакат ичида юргизаётган ички сиёсатининг асослари Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни — Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгандир. Конституцияда мустаҳкамланган бу қоидалар Ўзбекистон давлатининг, унинг органларининг олиб бораётган яратувчилик ишлари орқали мазмун ва моҳият билан бойимоқда.

...

Скачать:   txt (91.2 Kb)   pdf (352.4 Kb)   docx (44.5 Kb)  
Продолжить читать еще 24 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club