Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Менежернинг ижтимоий жавобгарлик тушунчаси ва сабаблари

Автор:   •  Март 24, 2019  •  Реферат  •  2,952 Слов (12 Страниц)  •  618 Просмотры

Страница 1 из 12

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНК – МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

«Банк иши» кафедраси

«Замонавий менежмент назарияси ва амалиёти» фанидан

МУСТАҚИЛ ИШ

МАВЗУ: Менежернинг ижтимоий жавобгарлик тушунчаси ва сабаблари

                                                                         

                                                           

                                                        Бажарди: ИМТС гуруҳи  тингловчиси

                                                                                        Маматов Ш                                                              

                                                    Қабул қилди: и.ф.н., доц. Додиев Ф

Тошкент - 2019

Режа:

Кириш

1. Менежер ва унинг тоифалари

2. Менежер хусусиятлари

3. Менежернинг ижтимоий жавобгарлик тушунчаси ва сабаблари

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Кириш

Ижтимоий соҳанинг барча имкониятлари, тўпланган тажрибалар, миллий ходимларимизнииг тафаккури, маънавият, миллий эътиқод каби омиллар мамлакат бойлигида катта ўрин тутади. Чунки кишилик жамияти ривожланиб борар экан, одамларнинг маънавий неъматларга, хизматларга бўлган эҳтиёжлари тўхтовсиз ортиб боради.

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги унинг фуқароларига инсон эркинлиги хуқуқларидан фойдаланишга кенг йўл очиб берди. Айниқса, ижодкорларга, ихтирочиларга, ақлий мулк эгаларига қулай шароитлар яратди. Улар ўз ақл-заковат мулкини: ихтиролари, илмий кашфиётлари, технологик янгиликлари, услубий ишланмаларини товар сифатида эркин сотиш имкониятига эга бўлишди. Бу, бир томондан, халқимиз ичидан янги ихтирочилар, ижодкорларнинг етишиб чиқишига хизмат қилса, иккинчи томондан, маънавият, маърифат, илм-фан кабиларнинг ўсишига имконият яратади.

Замонавий фирмаларнинг иқтисодиётига ўзлари фаолият кўрсатаётган жамият аста-секин бўлса ҳам таъсир қилади. Шунинг учун фирмалар жамоатчилик муҳити билан қандай муносабатда бўлиши керак, ўзларини ижтимоий жавобгар ҳисоблашлари керак- ми? Албатта, қонунларни ва давлат томонидан бошқариладиган меъёрларни бузмай фойдаланиш фирмаларнинг ижтимоий жавобгарлигида ифодаланади. Бу томондан фирмалар иқтисодий мақсадларини кўзлашлари керак. Шу билан бирга фирмалар иқтисодий жавобгарликларига қўшимча фаолиятларида инсоний ва ижтимоий йўналишларни ҳисобга олиб фирма жамоасига, жамиятга таъсирларини ҳис этишлари лозим, оқибатда ижтимоий муаммоларнинг ечилишига ижобий ҳисса қўшишлари мақсадга мувофиқ.

  1. Менежер ва унинг тоифалари

Менежер-бу махсус тайёргарлик кўрган бошқаришнинг сир-асрорлари қонун-қоидаларини чуқур билувчи малакали мутахассисдир. Менежерлар ёлланма бошқарувчилар бўлиб аҳолининг алоҳида ижтимоий катламини ташкил этади.

Бошқарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чиқаришда замонавий менежер:

•        раҳбар - бошқарувчи;

•        раҳбар - дипломат;

•        раҳбар - мураббий, тарбиячи;

•        раҳбар - инсон;

•        раҳбар - инноватор сифатила майдонга чиқади.

Ҳар бир менежер ўзига хос бошқарув услубига эгa. Услуб - бу ишлаш бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим:

•        бошқарув услуби;

•        иш услуби;

•        раҳбарнннг иш услуби.

Бошқарув услуби - бу бошқарув жараёнида келиб чиқадиган муаммоларнн ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуасидир.

Иш услуби - бу бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида бирор бир органнинг ёки раҳбарнннг бўйсинувчиларга аниқ ва нисбатан барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуасидир. Масалан:

•        мамлакат бошқарув органларннинг иш услуби;

•        вазирлик. қўмита, хокимиятларнинг иш услуби;

•        суд, прокуратураларнинг иш услуби;

...

Скачать:   txt (37.3 Kb)   pdf (175.8 Kb)   docx (21.4 Kb)  
Продолжить читать еще 11 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club