Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Ижтимоий инновация иборасининг мазмун-моҳияти

Автор:   •  Апрель 16, 2018  •  Доклад  •  5,347 Слов (22 Страниц)  •  979 Просмотры

Страница 1 из 22

ПАРМОНОВ Ф.

ЯНГИ ИҚТИСОДИЁТ ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ

РЕЖА:

  1. Ижтимоий инновация иборасининг мазмун-моҳияти
  2. Ижтимоий инновациялар фуқаролик жамияти ривожланишининг омили сифатида
  3. Виртуал борлиқ технологик инновацияларнинг ғоявий асоси
  4. Фуқаролик жамияти ривожланишига ахборот-коммуникацион технологияларнинг таъсири

Таянч тушунчалар: ғоя, инновация, ижтимоий инновация, ўзбек модели фуқаролик жамияти институтлари, фуқаролик жамияти, урбанизация, интелектуал салоҳият, экологик муаммо, ақлли шаҳар, энергетика, логистика, каршеринг, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, виртуал борлиқ, технологик инновация, ахборот-коммуникацион технология, электрон ҳукумат, интернет, окинава хартияси, ахборотлашган жамият, электрон имзо, электрон тижорат.

  1. Ижтимоий инновация иборасининг мазмун-моҳияти

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мустаҳкам иқтисодий асосга эга бўлган, демократик қадриятлар қарор топган, маънавий-маърифий юксакликка эришган ва бошқарувнинг демократик услублари шаклаанган давлат жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган жамоатчилик фикри, ташаббуси ва давлат идоралари устидан назорати устувор аҳамият касб этадиган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг роли муттасил ошиб бораётганлиги, жамиятда ижтимоий инновацияларнинг роли ва аҳамиятини ошириб бормоқда.

Ижтимоий инновациялар – бу жамиятнинг ҳар қандай эҳтиёжларини қондиришга қаратилган янги стратегия, концепция, ғоя ва ташкилотлар мажмуасини ўз ичига қамраб олиб, жамиятда ижтимоий ўзгаришларга олиб келади.

Ижтимоий инновациялар хусусидаги қарашлар XX асрнинг 60 йилларида Питер Друкер ва Майкл Янг сингари олимларнинг қарашларида муҳокама қилина бошланди. 70 йилларга келиб эса ушбу термин француз олимларининг илмий-ижодий  ишларида ҳам ишлатила бошланган. Шундай бўлсада ижтимоий инновация хусусидаги қарашлар ва унинг концепциялари ушбу олимларнинг илмий ишларидан бирмунча олдин тадқиқ этила бошлаган. Жумладан, Бенжамин Франклин кундалик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган кичик ижтимоий ташкилотларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган бўлса, касаба уюшмаларининг асосчиси ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган янгиликлрни рағбатлантириш тарафдори Роберт Овен, Карл Маркс, Макс Вебер ва бошқа шу каби ижтимоий соҳа вакиллари ижтимоий янгиликлар жамият тарраққиётининг муҳим омили эканлигини таъкидлаб ўтганлар.

XX асрнинг ижтимоий янгиликлар асри бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, инсонлар ишлаш шароитларининг такомиллашиши, жамият олдида турган муаммоларга янгидан-янги ечим топиш имкониятларининг кенгайиши ижтимоий инновацияларнинг бутун дунё бўйлаб тақсимланишига туртки бўлди.

Ижтимоий инновациялар, ижтимоий тадқиқот ташкилотларида, компаниялар ёки ҳар томонлама мустақил ташкилотларда барқарор жамият сари биргаликда фаолият юритиш шиори остида ривожланиб келмоқда.

Ижтимоий инновация ғояси ривожланган давлатларнинг ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди. Уларда давлат ҳамда хусусий сектор ҳамкорликда ижтимоий масъулият, ижтимоий тадбиркорлик каби йўналишларни ривожлантириб келмоқда.

Аксарият давлатларининг мақсади ижтимоий инновацияга эга бўлган шахсларни ёки ижтимоий тадбиркор ва ихтирочиларни аниқлаш йўлидан бормасдан уларни янада қўллаб қуввтлаш орқали давлатнинг хайрия сиёсатини бирмунча қисқартиришга қаратилган. Ваҳоланки бу холат давлатларнинг ижтимоий йўналтирилган сиёсатини маълум бир қисмини ижтимоий фаол аҳоли қатламига ёки фуқаролик жамияти институтларига ўтказилиши билан белгиланмоқда.

Шундай қилиб, ижтимоий инновацияларнинг маълум бир халқ менталитетига мос равишда ривожланиб бориши ҳамда унинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишига сабаб бўлади.

...

Скачать:   txt (82.3 Kb)   pdf (765.9 Kb)   docx (421.6 Kb)  
Продолжить читать еще 21 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club