Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда мамлакатдаги инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш

Автор:   •  Июнь 8, 2018  •  Курсовая работа  •  18,605 Слов (75 Страниц)  •  736 Просмотры

Страница 1 из 75

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ

Қўлёзма ҳуқуқида

 УДК: 336.1

МАМАРАИМОВА ШАХНОЗА ДИЛМУРОД ҚИЗИ

ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНИШИ

Мутахаcсислик: 5А230601-«Давлат молиясини бошқариш»

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган

ДИССЕРТАЦИЯ

Илмий раҳбар:

доц. Алимардонов Э.

ТОШКЕНТ-2015


МУНДАРИЖА

КИРИШ......................................................................................................................3

I-БОБ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УМУМНАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.............................9

1.1. Халқаро молия ташкилотларининг таснифланиши ва умумий тавсифи........................................................................................................................9

1.2. Жаҳон банки гуруҳи ва унга кирувчи ташкилотлар фаолияти..................13

1.3. Халқаро валюта фонди ва минтақавий молия-кредит ташкилотларининг жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги ўрни.........................................................30

I-боб бўйича хулосалар..........................................................................................42

II-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ҲАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ..........................................................................................44

2.1. Халқаро молия ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари таҳлили.....................................................44

2.2. Мамлакатимиз тижорат банкларида халқаро молия институтларининг ресурслари билан лойиҳаларни кредитлаш ҳолати таҳлили............................59

II-боб бўйича хулосалар.........................................................................................72

III-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.......................................................75

3.1. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда мамлакатдаги инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш...................................................................................................75

3.2. Халқаро молия ташкилотлари билан молия кредит муносабат истиқболлари...........................................................................................................83

III-боб бўйича хулосалар.....................................................................................88

ХУЛОСА.................................................................................................................89

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ        ..........................................94


КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач эркин очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш учун зарур бўлган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий асосларни барпо этиш йиллари сифатида муносиб тарихий воқеликка айланди. Шунингдек, мамлакатимизда барқарор банк тизими яратилиши билан халқаро молиявий муносабатлар кўлами янада кенгайиб борди, бу ҳолат ўз навбатида халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида ўзаро хамкорлик алоқалари ривожланишига қулай шарт-шароитлар яратди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз тижорат банклари ҳамда халқаро молия ташкилотлари ўртасида бир қатор самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу эса республикамиз иқтисодиётини тараққий этишида мустаҳкам рол ўйнамоқда.

Хусусан, бу борада Президентимиз таъбири билан айтганда“Дунёдаги машҳур ва нуфузли компаниялар, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Жанубий Корея, Япония тараққиёт банклари сингари молия ташкилотлари, қатор араб давлатларининг инвестиция фондлари ва бошқа хорижий ташкилотлар юқори қўшимча қийматга эга бўлган, юксак технологияларга асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда бизнинг йирик ҳамкорларимиз бўлмоқда”[1]. 2013-йилда халқаро стандартларга жавоб берадиган 526 километрлик автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, Қамчиқ довонида 71 километрлик автомобил йўли участкасида реконструксия ишларини якунлаш, шунингдек, қатор кўприк ва йўлўтказгичларни барпо этиш учун 1 триллион 200 миллиард сўм, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари – Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Араб Мувофиқлаштириш гуруҳининг қарийб 120 миллион долларга тенг маблағларини йўналтириш кўзда тутилаётганлиги[2] юқоридаги фикримиз исботидир.

...

Скачать:   txt (290 Kb)   pdf (1.1 Mb)   docx (438.1 Kb)  
Продолжить читать еще 74 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club