Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Мазказий Осиё мамлакатларида чегараларни халқаро ҳуқуқий тартибга солишда Ўзбекистон ёндашувлари

Автор:   •  Январь 10, 2024  •  Диссертация  •  3,050 Слов (13 Страниц)  •  126 Просмотры

Страница 1 из 13

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ФАКУЛТЕТИ

Кафедра: “Ҳуқуқ назарияси ва давлат бошқаруви”

АКРАМОВ БУРХОНИДДИН КАМОЛИДДИН ЎГЛИ

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ЧЕГАРАЛАРНИ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯ ИШИ

"Кўриб чиқилди ва                                                    Илмий раҳбар:

Тавсия этилган                                                           профессор Юсувалиева Р.Ю

Ҳимоя қилиш учун"

“Ҳуқуқ назарияси ва давлат бошқаруви”

кафедраси мудири

профессор Юсувалиева Р.Ю 

____________

“___” 2023 йил апрел

МУНДАРИЖА:

 

КИРИШ ……………………………………………………………………………

I БОБ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚДА ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАРИ ТУШУНЧАСИНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

1.1. Халқаро ҳуқуқда давлат чегаралари тушунчаси   ва уларнинг турлари.………………………………………………

1.2. Халқаро ҳуқуқда давлат чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тартиблари …………………………………………………………………….

II БОБ МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ЧЕГАРАЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ ВА УЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАР ВА ЗИДДИЯТЛАРГА ТАЪСИРИ

2.1. Марказий Осиё мамлакатларида чегараларнинг шаклланиш тарихи ………………………………………………………………

2.2. ……………………………………………………………………..

III БОБ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЧЕГАРАЛАРНИ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.1. Марказий Осиёда чегараларни халқаро ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш истиқболлари ………………………………………………………..

3.2.  Мазказий Осиё мамлакатларида чегараларни халқаро ҳуқуқий тартибга солишда Ўзбекистон ёндашувлари……………………………………..…….

 

ХУЛОСА ………………………………………………………………………….

Фойдаланилган ҳуқуқий манбалар ва адабиётлар ………………….………



КИРИШ

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати: Бугунги кунда халқаро ҳуқуқда чегара масаласи ҳар бир давлат учун катта аҳамиятга эга. Давлатларнинг манфаатлари доираси чегараларда мужассам бўлиб, уларнинг аксарияти ҳаётий аҳамиятга эга ва уларнинг ҳар бирининг миллий хавфсизлигининг асосини ташкил қилади. Адолатли ва мустаҳкам давлат чегараларининг ўрнатилиши ва уларнинг тўғри расмийлаштирилиши халқаро хавфсизликни таъминлаш ва давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Замонавий глобаллашув ва муттасил ўзгариб бораётган сиёсий воқеликлар доирасида Марказий Осиё халқаро муносабатларнинг турли сценарийларида асосий иштирокчи ролини ўйнайди. Шу билан бирга, минтақа чегараларни бошқариш, сув таъминоти, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ қатор мураккаб муаммоларга ҳам дуч келмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида чегараларни халқаро ҳуқуқий тартибга солиш масаласи долзарб ва ўрганиш учун муҳим ҳисобланади. Давлатларнинг ҳудудий суверенитетини белгилашда, миллий хавфсизликни таъминлашда ва иқтисодий тараққиёт учун шароит яратишда чегаралар асосий ўрин тутади. Айниқса, турли этник гуруҳлар ёнма-ён яшайдиган ва ҳудудий низолар мавжуд ҳудудларда чегараларни тартибга солиш янада мураккаб ва долзарб масалага айланиб бормоқда.

Марказий Осиё давлатларида ҳудудий келишмовчиликлар, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, контрабанда ва ноқонуний миграция каби чегараларни тартибга солиш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Бу муаммолар халқаро аҳамиятга эга бўлиб, минтақадаги барча давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилади. Шу боис Марказий Осиё мамлакатларида чегараларни тартибга солиш масалаларини ўрганиш чегараларни бошқариш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича самарали халқаро стратегияларни ишлаб чиқиш учун долзарб ва зарурдир.

...

Скачать:   txt (45.3 Kb)   pdf (211.5 Kb)   docx (420.5 Kb)  
Продолжить читать еще 12 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club