Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Автор:   •  Август 16, 2021  •  Доклад  •  2,723 Слов (11 Страниц)  •  308 Просмотры

Страница 1 из 11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2017 й., 07/17/3439/0433-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон; 19.05.2020 й., 07/20/4717/0599-сон)

Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро ва хорижий молия институтлари (кейинги ўринларда молия институтлари деб юритилади) билан ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

Шу билан бирга, мазкур соҳада айрим давлат бошқаруви органлари ваколатларининг аниқ белгилаб қўйилмаганлиги ва функцияларининг такрорланиши молия институтлари билан ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан қарз, кредит ва грант маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилиши ваколатли давлат органларининг масъулияти ва ташаббускорлигини пасайтиради, ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар ва харажатларга олиб келади.

Қарз, кредит ва грант маблағларини жалб этиш, етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш учун кулай шарт-шароитларни шакллантириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратиш мақсадида:

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ўзбекистон Республикасидан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — халқаро молия институтлари (Халқаро валюта жамғармаси бундан мустасно) билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров — Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов — Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4717-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.05.2020 й., 07/20/4717/0599-сон)

2. Бошқарувчилар идораларига куйидагилар юклатилсин:

тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, «йўл харита»лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарз, кредит ва грант маблағларидан янада самаралироқ фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

...

Скачать:   txt (44.3 Kb)   pdf (200.5 Kb)   docx (720.5 Kb)  
Продолжить читать еще 10 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club