Фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиш хуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тизимини жорий этиш
Автор: Inobatov • Май 29, 2018 • Курсовая работа • 7,174 Слов (29 Страниц) • 555 Просмотры
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАЛҚАРО КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИНИНГ ЎРНИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
КИРИШ | ||
I.БОБ | ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАЛҚАРО КРЕДИТНИНГ ЎРНИ ВА УНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ | |
1.1. | Ҳалқаро кредит тушунча ва уланинг илмий-назарий асослари. | |
1.2. | Ҳалқаро кредит линияларини жалб қилишнинг хуқуқий асослари | |
1.3. | Фермер хўжаликларини кредитлашнинг илғор жаҳон тажрибалари ва уларни амалиётга жорий этиш йўллари | |
II.БОБ | ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ЖАЛБ ЭТИЛГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ | |
2.1. | Республикамиз иқтисодиётига жалб этилган халқаро молия институтларининг кредит линияларидан фойдаланиш ҳолати. | |
2.2. | Мамлакатимиз минтақаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни хорижий кредит линиялари орқали кредитлашнинг таҳлили | |
III.БОБ | ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ | |
3.1 | Фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиш хуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тизимини жорий этиш. | |
3.2 | Ҳалқаро кредит линияларини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш истиқболлари. | |
Хулоса ва таклифлар | ||
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати |
Республиканинг халқаро молиявий ташкилотлар фаолиятида иштирок этиши унинг жахон мамлакатлари билан иқтисодий сохада яқинлашувига асос бўлиб хизмат қилади, жахон иқтисодий хамжамиятига бирлашиши учун янги истиқболлар очади.
И.А.Каримов.
Битирув малакавий ишининг долзарблиги мамлакатимизнинг турли минтақаларини ривожлантиришда хорижий кредит линияларидан фойдаланиш, улар учун қулай шартларда олган хорижий маблағлардан самарали фойдаланиш хамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хорижий кредит линиялари хисобидан кредитлаш ижтимоий-иқтисодий манфаатларни кўзлайди.
Мустақил Ўзбекистан ўзи танлаган ва ўзига хос эркин бозор иқтисодиётига асосланган кучли демократик-худудий давлат қуриш йўлида босқичма-босқич олға бормоқда. Барпо этилаётаган давлат аввало умумжахон цивилизациясига, давлат қурилиши сохасида тараққий этган бошқа халқлар эришган тажрибаларга, ўзига хос миллий анъаналарга, ижтимоий қадриятларга асосланмоқда. Танланган йўлда иқтисодиёт, шубҳасиз, ривожланишнинг муҳим бўғини ва манбаси ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришганидан буён ўз тараққиётининг 22 йилига қадам қўймоқда. Қисқа фурсат ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий хаётида туб ўзгаришлар амалга оширилиб, кўп ишлар қилинди. Охирги йилларда ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш масаласига жуда катта эътибор берилмоқда. Республика ишлаб чиқариш кучларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш учун улкан сармоя ва қурилмаларга муҳтож. Ички инвестицияларни молиялаштириш манбалари эса етарли эмас. Шунинг учун хукуматимиз кенг миқёсда хорижий инвестицияларни жалб қилишни стратегик мақсадларга қаратган бўлиб, у давлат томонидан амалга оширилаётган сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири хисобланади.
Жахон хўжалиги ўз тараққиётининг янги босқчига кўтарилган бир шароитда ҳеч бир алохида давлат ўз ривожланиш истиқболларини таназуликка таянган ҳолда белгилай олмайди. Ташқи иқтисодий
алоқаларнинг ҳусусиятлари ва уларнинг самарадорлиги миллий иқтисодиёт барқарорлигини хамда унинг ривожланиш ҳаракатини аниқлаб беради. Бинобарин, замонавий мамлакатлар халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга катта эътибор бермоқдалар.
Ҳозирги вақтда халқаро молиявий институтлар, дунёнинг йирик банклари фаолиятини ва уларнинг асосий функцияларини таҳлил қилиш нихоятда долзарбдир. Бунинг республикамиз иқтисодиётини янада ривожлантириш мақсадида уларнинг фаолиятини ҳамда республикамиз билан хамкорлик истиқболларини ёритиш муҳим ахамиятга эга.
...