Молиявий хуқуқий муносабатларнинг элементлари: объектлари ва субъектлари
Автор: Sherzod Shukurov • Декабрь 15, 2018 • Реферат • 2,607 Слов (11 Страниц) • 776 Просмотры
МАВЗУ: Молиявий хуқуқий муносабатларнинг элементлари: объектлари ва субъектлари.
Режа:
- Кириш.
- Молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари.
- Молия ҳуқуқи субъектлари тушунчаси ва тизими.
- Хулоса.
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Кириш.
Ҳозирги вақтда молиявий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш муаммоси - Ўзбекистон Республикаси давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида долзарблиги билан ажралиб туради.
Маълумки, бозор иқтисоди асосида товар-пул муносабатлари ётади. Бозор иқтисоди эса эркин товар-пул муносабатларига асосланган иқтисодий монополияни инкор қилувчи, ижтимоий тараққиётга, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш йўналишига эга бўлган ва бошқарилиб бориладиган иқтисоддир.
Бозор муносабатлари шароитида банк-молия тизимидаги ислоҳотларнинг ўрни ва аҳамияти юқорилигини таъкидлаш лозим. Шу сабабли, банк, суғурта тизимини такомиллаштириш, банкларнинг мустақиллигини ва пул муомаласидаги аҳвол учун жавобарлигини ошириш, пул-кредит муносабатларини тартибга солиш, миллий валюта сўмнинг барқарорлиги ва юксак нуфузини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш, шунингдек, тегишли илмий хулосалар чиқариш ва тавсияларни ишлаб чиқиш ўта долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу муносабатларни тартибга солишга, албатта, молиявий-ҳуқуқий нормалар орқали эришиш мумкин.
- Молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари.
Молиявий-ҳуқуқий муносабатлар ўз объектларига эгадир. Бу объектлар, энг аввало, пул ва пул мажбуриятларидир. Кўпчилик ҳолларда бундай объектлар қаторига пул ёки пул мажбуриятларининг бевосита ўзигина кирмасдан, пул маблағининг тупланиши ва сарфланишини таъминловчи тартиб-қоидалар, молиявий муносабат иштирокчиларининг қонун доирасидаги хатти-харакати киритилиши мумкин.
Молиявий-ҳуқуқий муносабатлар икки томонлама муносабатлар бўлиб, унда мажбуриятларнинг бажаришнинг ҳаммадан ва ҳар доим талаб қилиш ваколатига эга бўлган давлат (унинг молия, солиқ, кредит муассасалари), иккинчи томондан эса молиявий-ҳуқуқий нормалар қаратилган бошқа шахслар (давлат ва жамоат идоралари, юридик ва жисмоний шахслар) иштирок этадилар. Иккинчи томон яъни молия идоралари билан алоқага киришаётган шахслар ўз мажбуриятларини бир томонлама эвазига хеч бир талабсиз сўзсиз бажаришлари лозим бўлади.
Молиявий-ҳуқуқий муносабатларда давлат номидан иш кўриш ваколатига эга бўлган идораларнинг ҳуқуқий ҳолатлари улар ҳақидаги махсус конунчилик хужжатларига биноан белгилаб қўйилади (масалан, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўгрисида»ги қонун).
Молиявий-ҳуқуқий мунособатлар - муносабат объекти, муносабат субъекти, муносабат мазмунини ташкил этади.
Бу муносабатларнинг иккинчи томони бўлган шахслар фақат мажбуриятга эга бўладилар ва бу мажбурият мазмуни ҳуқуқий муносабатни юзага келтирган муайян ҳуқуқий хужжат билан белгиланади.
- Молия ҳуқуқи субъектлари тушунчаси ва тизими.
Молия ҳуқуқи нормалари талаблари молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг кўп турлилиги орқали руёбга чиқиб, ушбу муносабатларнинг тегишли субъектларисиз ёки қатнашчиларисиз уларнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Ҳар қандай молиявий-ҳуқуқий муносабат юзага келиши учун камида икки шахснинг мавжуд бўлиши, бунинг устига уларнинг субъектлари бўлиш учун потенциал қобилиятга эга бўлиши керак. Бундай шахслар молия хуқуқи субъектлари бўлиб, улар молиявий-ҳуқуқий нормаларга амал қилган ҳолда, давлат томонидан белгиланган ва муҳофаза этиладиган, молиявий-ҳуқуқий мажбуриятлар ва ҳуқуқларни олиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг амалга оширилиши учун юридик жиҳатдан жавобгар бўлган шахслардир. Мувофиқ равишда молия ҳуқуқи нормалари билан давлат молиявий фаолияти соҳасида мажбуриятлар ва ҳуқуқлар берилган ҳар бир шахс молия ҳуқуқи субъекти сифатида кўриб чиқилади ёки, бошқача айтганда, бу шундай мажбуриятлар ва ҳуқуқлар эгаларидир.
...