Ўрмонда дарахтларни табақаланиши. Асосий дарахт тури
Автор: Behruz Rayimov • Октябрь 25, 2023 • Реферат • 391 Слов (2 Страниц) • 166 Просмотры
МАВЗУ: Ўрмонда дарахтларни табақаланиши. Асосий дарахт тури
Машғулотнинг мақсади: Талабаларга асосий дарахт турлари ва табақаланиш сабаблари, уларнинг хусусиятлари ҳақида маълумот бериш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни Дарахт турлари яхши ўсиб етилган вақтида бўйига қараб йирик, ўртача, майда дарахтларга ва буталарга ажратилади.
Дарахтлар – танаси ёғочланган асосан битта йўғон танали, бақувват илдизли ва кенг шох шаббали, баланд бўйли, кўп йиллик ўсимликлардир. Булар, меваси, тўп гули, поясининг эни, бўйи, шох шаббаси ва барглари Билан бир бири билан фарқ қилади. Масалан, ёнғоқнинг шох-шаббаси ёйиқ, қарағай ва теракники ғуж ва тик, садақайрағочники эса шарсимон бўлади. Дарахтлар оз ёки кўп яшашига кўра турли хил бўлади. Масалан, Африкада ўсадиган баобаб дарахти 4000-5000 йил, арча 1000 йил, сохтакаштан 2000 йил, чинор 800 йил яшаши мумкин.
Табиий ҳолда тарқалган дарахт шароитга қараб бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу уларнинг ташқи кўриниши (шох-шаббаси, бўйи ва эни) яққол кўзга ташланади. Ўрмонда дарахтларнинг турлича ўсиб ривожланиши, яъни табақаланишини келтириб чиқарадиган сабаб – яшаш муҳити учун кураш ва генетик хусусиятлардир. Улкан дарахтлар 5%, йирик соғлом дарахтлар 20% атрофида бўлади.
Бута – пояси ёғочланган, бўйи 2-3 м дан ошмайдиган бита ёки бир нечта поя ҳосил қиладиган сершох кўп йиллик ўсимлик. Буларга тоғ ёнбағирларида кенг тарқалган ирғай, наъматак, зирк, бодомча, учқат, маданий ўсимликлардан анор, лимон, қорақат, настарин каби ўсимликларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Булар орасида дарахтлар ўрмончилик соҳасида катта аҳамиятга эга. Чунки дарахтлар тез ўсиб, катта ёғоч заҳирасини беради. Дарахтлар ўз навбатида асосий ва ёрдамчи дарахтларга бўлинади.
Баланд бўйли, бақувват, соғлом, шох-шаббалар ҳам ўзига мос дарахтларни асосий дарахтлар деб юритилади. Бу таъриф бир жойда ўсадиган бошқа турдаги ўсимликларга нисбатан олинган. Масалан, суғориладиган ерларда ўсадиган эман дарахти, асосий дарахт тоифасига кирса, қумли чўлларда ўсадиган қора саксовул ҳам асосий дарахт тоифасига киритилади. Чунки, қумли чўлларда ўсадиган қора саксовул бошқа ўсимликларга нисбатан ўзининг бўйи, бақувватлиги, шох-шаббасига қараб ажралиб туради.
...