Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот)
Автор: Islomra • Май 10, 2020 • Реферат • 7,872 Слов (32 Страниц) • 894 Просмотры
Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот)
Инсон фалсафий муаммо сифатида. Фалсафа тарихида инсонга мурожаат этмаган, инсон моддий ва маънавий борлиғининг турли томонларини бевосита ёки билвосита таҳлил қилмаган файласуф ёки фалсафий йўналишни топиш деярли мумкин эмас. Аксарият фалсафий ва диний тизимлар катта олам ёки макрокосмга зид ўлароқ, инсонга микрокосм ёки кичик Коинот сифатида қараб, уни бутун оламни тушуниш калити деб ҳисоблаганлар. Файласуфлар инсон сирининг тагига етиш борлиқ жумбоғининг тагига етиш билан баробар эканлигини қайта-қайта англаб етганлар.Зеро Форобий айтганидек -”Одамлар ўзларининг хос хусусиятларига ва табиий эҳтиёжларига кўра жамият тузадилар. Уларнинг ҳаракат ва феълларини даставвал бора-бора одатларга айланадиган табиий қобилиятлар белгилайди”[1]1. Ўз-ўзингни англа ва шу орқали дунёни англайсан. Дунёни инсоннинг теран қатламларига кирмасдан сиртдан билишга бўлган барча уринишлар нарсалар ҳақида фақат юзаки тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Инсондан сиртга қараб юрадиган бўлсак, нарсалар моҳиятини ҳеч англай олмаймиз, зеро бу моҳият инсоннинг ўзида мужассамлашган.
Бу фикр қадимги мутафаккирларгаёқ яхши маълум бўлган. Унга турли кўринишларда Шарқда ҳам, юнон-рим фалсафий анъанасида ҳам дуч келиш мумкин. Хусусан, антик даврда Дельфидаги Аполлон ибодатхонасига кираверишда устунга ўйиб ёзилган, ривоятларга қараганда Суқрот такрорлашни яхши кўрган «Ўз-ўзингни англа», деган ибора айниқса машҳур бўлган. Ажабланарлиси шундаки, орадан икки ярим минг йил вақт ўтгач, ҳозир ҳам бу фикр ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У нафақат нарсалар дунёсини, балки инсон борлиғининг моҳиятини, инсон ва ижтимоий муносабатларнинг асл табиатини тушунишга ҳаракат қилаётган ҳар бир одам учун ўз-ўзини англашга чорловчи фикр бўлиб қолмоқда. Буни фақат шу билан изоҳлаш мумкинки, айни ҳолда ҳар бир янги авлод ўз даври ҳамда табиий-илмий ва фалсафий тасаввурларнинг тегишли даражаси нуқтаи назаридан ечишга ҳаракат қиладиган ўта мураккаб, «боқий» фалсафий масалалардан бири тўғрисида сўз юритилади.
Тарихга бошқа кўп сонли иборалар ҳам маълум бўлиб, улар вақт, маданият ва диний эътиқоддан қатъий назар, инсон барча замонларда бутун дунё мутафаккирларининг диққат марказида бўлгани ва ҳозир ҳам шундай эканлиги, таянч нуқтаси ва ҳатто билиш мезони бўлиб хизмат қилишидан далолат беради. Хусусан, қадимги хитой файласуфи Лао Цзи фикрига кўра, «бошқаларни билувчи – оқил, ўзини билувчи – донишманддир». Протагорнинг: «Инсон барча нарсалар мезонидир», деган фикри ҳам жуда машҳур. «Тангри салтанати бизнинг ичимиздадир», деб ўргатган Исо Масиҳ. Буддавийларнинг: «Ўзлигингга назар ташла, сен Буддасан», деган чорлови ҳам юқоридаги фикр билан ҳамоҳангдир. Исломда «Кимки ўзини билса, у ўз Аллоҳни ҳам билгайдир», дейилади.
Демак, инсон ўзини дунёдан олдинроқ ва кўпроқ билади, айни шу сабабли у дунёни ўзидан кейин ва ўзи орқали англаб етади. Фалсафа дунёни инсон орқали ичдан билишдир, фан эса инсондан ташқаридаги дунёни юзаки билиш демакдир. Инсонда мутлақ борлиқ, инсондан ташқарида эса – нисбий борлиқ намоён бўлади.
Фалсафа тарихида инсон муаммоси. Антик даврдан бошлаб инсонга бўлган қизиқиш дам кучайиб, дам маълум вақт пасайиб турган, лекин ҳеч қачон йўқолмаган. «Инсон нима?», деган савол бугунги кунда ҳам аввалгидек жаҳон фалсафасидаги ўта муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда, инсониятнинг энг ўткир ақл-заковат соҳиблари эътиборидан тушмай ва айни вақтда ўзининг узил-кесил, умумий эътироф этилган ечимини топмай келмоқда.
Инсон ҳар сафар мутафаккирлар диққат марказидан ўрин олар экан, унинг моҳиятини янги тарихий шароитда ва янгича нуқтаи назардан англаб етишга ҳаракат қилиб, уни қайта ва қайта янгидан кашф этганлар. Пировардида, фалсафа фанида инсондан мураккаброқ ва зиддиятлироқ предмет йўқ, десак, ҳеч муболаға бўлмайди.
Инсон барча яхши фазилатларни ўзида мужассамлаштирган ўзига хос, бетакрор ва баркамол мавжудот – чексиз микрокосм сифатида ҳам, инсон табиатининг норасолиги ва бузуқлиги туфайли ҳалокатга маҳкум бўлган табиат хатоси сифатида ҳам, Худо яратган банда сифатида ҳам, бошқа одамлар фаолиятининг маҳсули сифатида ҳам талқин қилинади. Хусусан, Шарқ мутафаккири А.Беруний жаҳон фанида биринчи марта инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатларни дунёвий фан нуқтаи назаридан ўрганади. У “одамлар тузилишининг ранг, сурат, табита ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насабларининг турличалигидан эмас, балки тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг, одам яшайдиган жойларнинг турличалиги ҳамдир. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли ҳохишларни ифодалаш учун зарур бўлган сўзларга эҳтиёж туғилишидир. Узоқ замонлар ўтиши билан бу иборалар кўпайиб, ёдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган”[2], деб ҳисоблайди. Демак, Беруний фикрича, инсоннинг феъл-атвори ва маънавий қарашлари сурати ва сийрати бевосита табиий муҳит таъсирида шаклланади. Зеро, айнан шу табиий муҳит, географик шароит халқлар, миллатлар шаклланишининг муҳим асоси бўла олади. “Инсон ўз табиатига кўра мураккаб танага эгадир. Инсоннинг танаси бир-бирига қарама-қарши қисмлардан иборат бўлиб, бу қисмлар тобелик кучи асосида бирлашган”[3]. Беруний фикрича, ҳамма одамларда ўзаро бир-бирига ўхшаш ва айни пайтда фарқ қилиб турадиган жиҳатлар мавжуд. Ибн Сино, “Инсон бошқа барча ҳайвонот оламидан сўзи, тили ва ақли, тафаккур қилиши билан фарқ қилади. Инсон ақли турли фанларни ўрганиш ёрдамида бойийди”[4], деб ҳисоблайди. Форобий фикрича, инсон ўз табиатига кўра ҳаётини тартибга келтириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш учун бошқа инсонларга муҳтож бўлади. Якка ҳолда ҳеч ким бунниг уддасидан чиқа олмайди. “Инсон шундай махлуқотки, у фақат жамиятда ўз эҳтиёжларини қондириши ва олий маънавий даражага кўтарилиши мумкин”[5]. Инсон ўз ҳаётининг меъмори, ижодкори бўлмоғи, ўзида фозила хислатлар, истеъдодларни тарбиялаши лозим. Бунга эса у жамиятда яшаб фаолият кўрсатгандагина эришади. Инсон ижтимоий мавжудод. Ёлғизлик узлат уни қашшоқлаштиради, инсоний қиёфасини ва бахтга олиб борадиган истеъдодини йўқотади. Ибн Халдун инсонга ижтимоий воқелик сифатида қарайди. Ундан ижтимоий моҳият излайди. Инсон жонзот сифатида эзгулик ва ёвузлик оламидир. Шунга кўра, у умрининг ҳар дақиқасида ёвузликдан кўра эзгуликка, ёмонликдан кўра яхшиликка, нафратдан кўра муҳаббатга интилиб яшашга маҳкум этилган ақл соҳиби, бебаҳо неъматдир.
...