Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Сув хўжалиги ташкилотларида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш

Автор:   •  Ноябрь 7, 2022  •  Диссертация  •  19,625 Слов (79 Страниц)  •  169 Просмотры

Страница 1 из 79

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

Қўл ёзма ҳуқуқида

УДК: 339.138:631.115

КАМОЛОВ ОТАЁР ТОҲИР ЎҒЛИ

Сув хўжалиги ташкилотларида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш

(“Сувсаноатмаш” АЖ мисолида)

5А230401 – “Маркетинг” (сув хўжалигида) мутахассислиги бўйича Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган

ДИССЕРТАЦИЯ

Илмий раҳбар:

и.ф.н., доцент Б.Х.Шафкаров

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

Мутахассислиги: 5А230401 – “Маркетинг” (сув хўжалигида)

Кафедра: Менежмент        Илмий раҳбар: Б.Х.Шафкаров Ўқув йили: 2019-2021 йиллар        Магистратура талабаси: Камолов

О.Т.

МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ

Мавзунинг долзарблиги. Замонавий маркетинг истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, шакллантиришдан бошлаб товарни яратиш, синаш, унинг таркиби, сифати, ҳажмини белгилаш, бозорга киритиш, сотиш нарх, рақобатчилар каби кенг маънодаги товарлар билан боғлиқ барча, айрим шахслардан тортиб йирик трансмиллий компаниялар, корпорациялар, ҳолдинг, концерн кабилар фаолиятини ўз ичига олади.

Мавзунинг сув хўжалиги ташкилотларида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш деб номланиши ҳам, айнан, сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ.

Ҳозирги кунга келиб маркетинг атамаси мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот ва ташкилотларга кириб борди. Маркетингнинг мавжудлиги хар қандай ташкилот ва ташкилотнинг ривожланишига олиб келади. Тўғри амалга оширилган маркетинг ўз эгасига фойда олиб келади. Маркетингни бошқариш жараёнидан фойдаланиш эса харажатни камайтириб, фойдани оширади. Мавзунинг долзарблигини қуйидагича изоҳлаймиз, ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ ва сув

хўжалиги ташкилот (корхона) ларида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш орқали мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш эвазига вақтдан ва харажатлардан ютиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ва сифатни оширишга эришиш мумкин.

Мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш ва соҳага зарур бўлган хизмат кўрсатиш ҳамда саноат маҳсулотлари билан таъминлашда маркетингни бошқариш жараёнининг аҳамияти каттадир.

Шунга асосланиб, сув хўжалиги ташкилотларида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш ташкилотлар маркетинг фаолиятининг янада такомиллаштирилишини тақозо этди ва тадқиқот долзарблигини белгилаб берди.

Ишнинг мақсади ва вазифалари. Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотларида маркетингни бошқариш жараёнини ташкил этиш бўйича илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдир.

Тадқиқот ишида қўйилган мақсад илмий изланишнинг қуйидаги асосий вазифаларини белгилаб берди:

  1. Бозорни ўрганиш;
  2. Товарни тўғри жойлаштириш;
  3. Самарали маркетинг, товар, нарх, тақсимот, силжитиш сиёсатларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети. “Сувсаноатмаш” АЖ тадқиқот объекти ҳисобланади. Тадқиқотнинг предмети бўлиб, сув хўжалиги ташкилотларида маркетингни бошқариш жараёни ва унда юзага келадиган муаммолар ечими ҳисобланади.

Тадқиқот услубияти ва услублари. Ушбу тадқиқот ишини тайёрлаш жараёнида асосан сегментлаш, иқтисодий-математик, молиявий ва статистик таҳлил усулларидан фойдаланилди. Қўшимча усул сифатида ахборот тўплаш ҳамда кузатиш усулларидан фойдаланилди.

...

Скачать:   txt (270.1 Kb)   pdf (669.8 Kb)   docx (187.4 Kb)  
Продолжить читать еще 78 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club