Узбекистон ва Россия уртасидаги соддалаштирилган божхона йулагини кенг жорий этиш буйича
Автор: Umidjon3005 • Апрель 17, 2020 • Творческая работа • 693 Слов (3 Страниц) • 325 Просмотры
ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ ЎРТАСИДАГИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН БОЖХОНА ЙЎЛАГИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида очиқ ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб бормоқда.
Бунинг натижасида, 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорти сезиларли даражада ўсди.(1-диаграмма)
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти ҳажми[pic 1]
Юқоридаги диаграммадан кўришимиз мумкунки, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти ҳажми 2017 йилга нисбатан 2018 йилда деярли 1,5 баробар ўсган, 2019 йилнинг 10 ойи давомида эса 2018 йилнинг бутун даврига нисбатан 13% фоизга ўсган. Ўртача ҳисоблаганда ойига 1,3% ўсиш тўғри келмоқда деб таҳлил қилсак, йил якунига келиб ўсиш кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан 18-19% ни ташкил этишини прогноз қилишимиз мумкин.
Таҳлилий маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон маҳсулотларини асосий импорт қилувчи мамлакатлар,
– Қозоғистон (47,9%);
– Россия (19,4%);
– Қирғизистон (7,4%);
– Афғонистон (4,2%);
– Хитой (3,5%);
– 17,6% бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келоқда.
Қуйидаги диаграммада Ўзбекистон Республикасининг 2017-2019 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажмини кўришимиз мумкин.
(минг тонна)вқа
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо муносабатларини, божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш орқали, соддалаштириш зарурлигини ҳисобга олиб, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шарт-шароитларни яратиш ва товарлар айланмаси ҳажмини ошириш мақсадида, 2016 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш (“Соддалаштирилган божхоа йўлаги”) тўғрисида Битим имзоланди.[pic 2]
Битимнинг 3-моддасига асосан “Соддалаштирилган божхона йўлаги”да иштирок этаётган ҳамда олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари тўғрисида ишончли ахборот тақдим этадиган шахслар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
– божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган (асосий) жойларда соддалаштирилган божхоа йўлагида иштирок этмаётган ва Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган шахсларга нисбатан устуворлик;
– божхона тартиботини соддалаштириш;
– томонлар давлатлари давлат чегараси орқали улар олиб ўтаётган товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона кўриги ўтказилмайди, башарти томонлар давлатлари божхона қонунчилиги бузилиши хавфи аниқланмаса. Божхона кўригини ўтказиш зарур бўлган ҳолда, у имкон қадар қисқа муддатларда ўтказилади.
Ҳозирда соддалаштирилган божхона йўлаги беш турдаги товарларга нисбатан қўлланилмоқда:
– Сабзавотлар ва айрим истеъмол қилинадиган илдизмевалар ва қулупнайсимон мевалар (07 гуруҳ);
– Истеъмол қилинадиган мевалар ва ёнғоқлар, цитрус мевалари ва қовун пўстлоғи (08 гуруҳ);
...