Қуритилган маҳсулот турлари
Автор: tarjimon • Апрель 26, 2019 • Контрольная работа • 1,092 Слов (5 Страниц) • 434 Просмотры
2-тажриба иши
ҚУРИТИЛГАН МЕВАЛАР ОЛИШ УЧУН МЕВА-УЗУМ ХОМ АШЁСИНИ ҲИСОБЛАШ.
Ишдан мақсад. Қуритилган маҳсулот турлари ва уларни тайёрлашда хом-ашё сифатида қўлланиладиган мева-узумларнинг навлари билан танишиш. Тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдорини ҳисоблашни ўрганиш.
Асбоб-ускуналар. Тарози, рефрактометр, пичоқ, идишлар, мева-сабзавот намуналари.
Ишнинг назарий асослари. Мева-сабзавот ва картошкани қуритиш жараёнида фойдаланиладиган хом-ашё ва олинган тайёр маҳсулот мунтазам техно-кимёвий назоаратдан ўтказилиб турилади. Бунда технологик ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида содир бўлаётган йўқотишлар аниқланади. Хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг сифати мавжуд стандартлар ёки техник шартлар (ТШ) талабларига кўра аниқланади. Технологик жараёнда фойдаланилаётган хом-ашё сарфини назорат қилиш мақсадида ҳар сменада бир турдаги хом-ашё партиясидан оғирлиги 1-10 кг бўлган 2-3 та ўртача намуна олинади. Олинган ўртача намуна асосида қуйидагилар аниқланади:
-хом-ашёга бериладиган технологик ишлов бериш усулига мувофик рухсат этилган чиқинди чиқиш миқдорининг мослиги;
-хом-ашё таркибидаги қуриқ модда миқдори.
Бундан ташқари тайёр маҳсулот сифатини ва ундаги намлик миқдорини аниқлаш учун ҳам олинган тайёр маҳсулот партиясидан 1 кг миқдорда намуна олинади. Қуритилган маҳсулот олишда технологик жараёнда рухсат этилган йўқотишлар ва чиқиндиларнинг асосий солиштирма оғирлигини хом-ашёни тозалашда содир бўладиган пўстлоқ ва бошқа чиқиндилар ташкил этади. Шунинг учун ҳар бир хом-ашёдан олинган намуна асосида чиқиндилар миқдори фоизларда аниқланади.
Хом-ашё таркибида мавжуд қуруқ модда, чиқиндилар миқдори, ҳамда тайёр маҳсулот таркибидаги намлик миқдорини билган ҳолда 1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур бўлган хом-ашё миқдорини ва тайёр маҳсулот чиқиш миқдорини фоизларда аниқлаш мумкин.
1 тонна тайёр маҳсулот чиқиши учун зарур хом-ашё миқдорини қуйидаги ифода орқали аниқлаймиз:
[pic 1]
[pic 2]
Бу ерда А-1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдори (тоннада); В-тайёр маҳсулот чиқиш миқдори (хом-ашё массасига нисбатан фоизда); С1-хом-ашё таркибидаги қуруқ модда миқдори (%); С2-тайёр маҳсулот таркибидаги қуруқ модда миқдори (%); Р-олинган намуналар асосида аниқланган чиқиндилар ва йўқотишлар миқдори (%).
1 тонна тайёр маҳсулот учун зарур хом ашё миқдорини қуритилган маҳсулот таркибидаги намлик миқдорини билган ҳолда, яъни қуритилган картошка намлиги 12%, қуритилган сабзавотлар намлиги 14% ва қуритилган мевалар намлиги 20% деб белгилаб 1, 2 ва 3 жадваллардаги маълумотлар асосида аниқлаймиз.
Агарда тайёр маҳсулот таркибидаги намлик миқдори жадвалдаги маълумотлардан паст бўлса зарур хом-ашё миқдорини 1 ва 2 ифодалардан фойдаланиб аниқлаймиз.
Қуйида ифодалар ва жадваллардан фойдаланиб зарур хом-ашё миқдорини аниқлаш мисолининг икки намунасини келтириб ўтамиз.
1-мисол: Картошкани қуритишда корхона пўстлоқни қўлда тозалаш ва бўлакланган ҳолда қуритишдан олдин бланширлаш жараёнини қўлламоқда. Бундай ҳолларда мавжуд нормативларга кўра 1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдори 7 тоннадан ошмаслиги зарур. Хом-ашё сифатини аниқлаш учун олинган намуна тахлили шуни кўрсатдики 1 кг. намунадан чиқиндилар миқдори 0,1 кг. чириган картошка, 0,15 кг. пўстлоқга, яъни умумий йўқотиш миқдори 0,25 кг.ни ёки 25% ни ташкил этди. Хом-ашё таркибидаги намлик 75% ни, қуриқ моддалар миқдори 25% ни ташкил этади. Қуритилган картошка намунаси тахлили эса тайёр маҳсулот таркибидаги қуриқ модда миқдори 88% ни ва намлик 12% ни ташкил этишини кўсатди. 1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдорини аниқлаш учун олинган натижаларни 1 ифодага қўйиб ҳисоблаймиз.
...