Хисоботи Шайхонтохур тумани “Янгиобод” МФЙ ҳамда Учтепа тумани “Кўкча Оқтепа” МФЙ
Автор: baha57 • Май 22, 2022 • Отчет по практике • 2,089 Слов (9 Страниц) • 198 Просмотры
[pic 1]
“Келажак лидерлари” махсус ўқув курси
тингловчилари
Абдунабиев Рамазон Абдухомид ўғли
Шукурова Гулжамол Баходировна
Рахмонов Рахмон Раджабович
Саибов Фаррух Фарходович
Джамалов Жалолиддин Исматович
Қосимов Шомаруфларнинг
маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтаган
малакавий амалиёт натижалари бўйича
ҲИСОБОТИ
Шайхонтохур тумани “Янгиобод” МФЙ ҳамда Учтепа тумани “Кўкча Оқтепа” МФЙ
(малакавий амалиёт ўташ жойининг номи)
Академиядан бириктирилган | |
амалиёт раҳбари | |
________________ Х.Хайитов | |
(Ф.И.Ш.) |
Тошкент – 2022
Мундарижа
Т/р | Хисобот қисмлари | Бет |
1. | Кириш: | |
Малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифалари, амалиёт | ||
Объекти | ||
2. | Муаммони аниқлаш: | |
Малакавий амалиёт ўталаётган жойлардаги ҳолатни | ||
ўрганиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш | ||
3. | Таҳлил қилиш: Малакавий амалиёт давомида тўпланган | |
барча маълумотларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни баҳолаш | ||
4. | Хулоса ва таклифлар: Тингловчининг малакавий амалиёт натижаси бўйича умумий хулосаси ва амалиёт ўталган тизимни комплекс ривожлантириш бўйича асосланган таклиф ва тавсиялари | |
Жами: |
I. КИРИШ
Маҳалла – қадриятлар, урф-одатлар асосида асрлар давомида шаклланган фуқаролик институти бўлиб, у ўз ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларни бирлаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва муаммоларини ҳал қилиш учун ҳизмат қилади.
Сўнги йилларда маҳалла институтининг нуфузини ошириш, унинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда.
Айниқса, Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш механизмлари мустаҳкамланди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги” сифатида қайта ташкил этилиб, вазирликка маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, нуроний ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш каби бир қатор вазифалар юклатилди.
Шунингдек, маҳаллада “хоким ёрдамчиси”, “ёшлар етакчиси” ҳамда “хотин-қизлар фаоли” каби лавозимлар жорий этилиб, маҳалладаги барча аҳоли қатламларинининг манфаатларини қамраб олиш имконини берувчи тизим яратилди.
Табиийки, ҳар бир юртдошимизнинг умр йўли, қувончу ташвишлари, бугуни ва эртаси маҳалла билан боғлиқ. У маҳаллада туғилади, маҳаллада яшайди, элу-юртга шу маҳалланинг фахри сифатида танилади. Бир сўз билан айтганда, барчамизнинг ҳаётимиз маҳалла билан чамбарчас боғланган. Шунинг учун Ватан ичра кичик ватан маҳаллани турли муаммолар, коррупция, жиноятчилик, оилавий ажралишлар каби оғриқли иллатлардан ҳимоя қилиш, уларга қарши муросасиз курашиш учун ҳам ушбу институтни янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.
...