Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Коррупция ва мен

Автор:   •  Январь 25, 2019  •  Реферат  •  1,956 Слов (8 Страниц)  •  1,012 Просмотры

Страница 1 из 8

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

Ўрта-махсус касб ҳунар таълими маркази

Бухоро Иқтисодиёт ва банк коллежи

Мавзу: Коррупция ва мен

Бажарди: Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи 3-босқич талабаси Рахматова Маржона Мажитовна

Бухоро 2018

Мавзу: Коррупция ва мен

Режа

Кириш

1. Коррупциянинг мазмун-моҳияти.

2. Буюк мутафаккирлар қоралаган иллат.

3. Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини.

Хулоса

Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур.

       Шавкат Мирзиёев

Ўзбек халқининг мустақиллигига, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маданий асосларига нафақат ташқи томондан, балки мамлакат ичкарисидан ҳам мафкуравий таҳдид солиш ҳолларининг мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди.

Бундай таҳдидлар жумласига коррупция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, одамларнинг бефарқлиги, мақтанчоқлиги, хушомадгўйлиги, ҳасадгўйлиги, манманлиги, ҳақиқатни менсимаслиги, таниш-билишчилик, мансабпарастлик, порахўрлик қилишлари каби умуминсоний ахлоққа зид бўлган иллатларни киритиш мумкин.

Мамлакатнинг бошқарув тизимини издан чиқариб, уни инқироз ёқасига олиб келувчи таҳдидлардан бирини коррупция ташкил қилади. Коррупция атамаси лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “бузиш”, “сотиб олиш” деган маъноларни англатади. Ушбу икки сўз коррупциянинг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Коррупция миллий қонунчилигимизда берилган таърифга кўра, шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Кўп ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Бундан ташқари, коррупцияга доир муносабатларнинг ташаббускорлари баъзан оддий фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳам бўлиши, улар ўзларининг ноқонуний ишларини битириш мақсадида мансабдорларни пора олишга ундаши мумкин.

Коррупция даромадларнинг очиқ бозор қоидаларини четлаган ҳолда яширин тақсимланишини билдиради ва бу ҳол ижтимоий адолатсизликка олиб келади. Гарчи даромадлар миқдори ўзгармаса-да, улар қайта тақсимланиб, бир қўлдан бошқасига ўтади. Адолатсизликнинг қарор топиши кишиларнинг ахлоқан бузилишига, уларда ишончсизликнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ҳеч бир мамлакат – у хоҳ бой бўлсин, хоҳ камбағал – ушбу салбий ҳодисадан бутунлай сақлана олмайди. Коррупция давлат секторида ҳам, хусусий секторда ҳам ўзини кўрсатиши мумкин, аммо ундан доимо фақат бир тараф, яъни жамият зарар кўради. Лекин коррупциянинг ривожланаётган мамлакатларда камбағал одамларга етказадиган зарари ниҳоятда катта. Коррупция уларниг кундалик ҳаётига ҳар хил шаклларда таъсир этади ва янада қашшоқлашувига олиб боради, уларни иқтисодий ресурслардаги қонуний улушидан ёки ҳаёт учун зарур ёрдамдан маҳрум этади.

Коррупция асосий ижтимоий хизматларни пора бериш имкони бўлмаган шахслар учун етишиб бўлмас нарсага айлантиради. Коррупция ривожлантириш учун мўлжалланган озгина маблағни бошқа мақсадларга сарфлаб, асосий эҳтиёжлар – озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги эҳтиёжларнинг таъминланишини қийинлаштиради. У ҳар хил ижтимоий гуруҳлар ўртасида камситиш, тенгсизлик ва адолатсизликни келтириб чиқаради, хорижий инвестициялар ва ёрдамларни қочиради, ривожланишни секинлаштиради. Шу боис, у сиёсий барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидаги жиддий ғов ҳисобланади.

...

Скачать:   txt (30.2 Kb)   pdf (157 Kb)   docx (18.9 Kb)  
Продолжить читать еще 7 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club