Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Қуритилган маҳсулот турлари

Автор:   •  Апрель 26, 2019  •  Контрольная работа  •  1,092 Слов (5 Страниц)  •  429 Просмотры

Страница 1 из 5

2-тажриба иши

ҚУРИТИЛГАН МЕВАЛАР ОЛИШ УЧУН МЕВА-УЗУМ ХОМ АШЁСИНИ ҲИСОБЛАШ.

Ишдан мақсад.  Қуритилган маҳсулот турлари ва уларни тайёрлашда хом-ашё сифатида қўлланиладиган мева-узумларнинг навлари билан танишиш. Тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдорини ҳисоблашни ўрганиш.

Асбоб-ускуналар. Тарози, рефрактометр, пичоқ, идишлар, мева-сабзавот намуналари.

        Ишнинг назарий асослари. Мева-сабзавот ва картошкани қуритиш жараёнида фойдаланиладиган хом-ашё ва олинган тайёр маҳсулот мунтазам техно-кимёвий назоаратдан ўтказилиб турилади. Бунда технологик ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида содир бўлаётган йўқотишлар аниқланади. Хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг сифати мавжуд стандартлар ёки техник шартлар (ТШ) талабларига кўра аниқланади. Технологик жараёнда фойдаланилаётган хом-ашё сарфини назорат қилиш мақсадида ҳар сменада бир турдаги хом-ашё партиясидан оғирлиги 1-10 кг бўлган 2-3 та ўртача намуна олинади. Олинган ўртача намуна асосида қуйидагилар аниқланади:

-хом-ашёга бериладиган технологик ишлов бериш усулига мувофик рухсат этилган чиқинди чиқиш миқдорининг мослиги;

-хом-ашё таркибидаги қуриқ модда миқдори.

        Бундан ташқари тайёр маҳсулот сифатини ва ундаги намлик миқдорини аниқлаш учун ҳам олинган тайёр маҳсулот партиясидан 1 кг миқдорда намуна олинади. Қуритилган маҳсулот олишда технологик жараёнда рухсат этилган йўқотишлар ва чиқиндиларнинг асосий солиштирма оғирлигини хом-ашёни тозалашда содир бўладиган пўстлоқ ва бошқа чиқиндилар ташкил этади. Шунинг учун ҳар бир хом-ашёдан олинган намуна асосида чиқиндилар миқдори фоизларда аниқланади.

        Хом-ашё таркибида мавжуд қуруқ модда, чиқиндилар миқдори, ҳамда тайёр маҳсулот таркибидаги намлик миқдорини билган ҳолда 1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур бўлган хом-ашё миқдорини ва тайёр маҳсулот чиқиш миқдорини фоизларда аниқлаш мумкин.

        1 тонна тайёр маҳсулот чиқиши учун зарур хом-ашё миқдорини қуйидаги ифода орқали аниқлаймиз:

[pic 1]

[pic 2]

        Бу ерда А-1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдори (тоннада); В-тайёр маҳсулот чиқиш миқдори (хом-ашё массасига нисбатан фоизда); С1-хом-ашё таркибидаги қуруқ модда миқдори (%); С2-тайёр маҳсулот таркибидаги қуруқ модда миқдори (%); Р-олинган намуналар асосида аниқланган чиқиндилар ва йўқотишлар миқдори (%).

        1 тонна тайёр маҳсулот учун зарур хом ашё миқдорини қуритилган маҳсулот таркибидаги намлик миқдорини билган ҳолда, яъни қуритилган картошка намлиги 12%, қуритилган сабзавотлар намлиги 14% ва қуритилган мевалар намлиги 20% деб белгилаб 1, 2 ва 3 жадваллардаги маълумотлар асосида аниқлаймиз.

        Агарда тайёр маҳсулот таркибидаги намлик миқдори жадвалдаги маълумотлардан паст бўлса зарур хом-ашё миқдорини 1 ва 2 ифодалардан фойдаланиб аниқлаймиз.

        Қуйида ифодалар ва жадваллардан фойдаланиб зарур хом-ашё миқдорини аниқлаш мисолининг икки намунасини келтириб ўтамиз.

        1-мисол: Картошкани қуритишда корхона пўстлоқни қўлда тозалаш ва бўлакланган ҳолда қуритишдан олдин бланширлаш жараёнини қўлламоқда. Бундай ҳолларда мавжуд нормативларга кўра 1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдори 7 тоннадан ошмаслиги зарур. Хом-ашё сифатини аниқлаш учун олинган намуна тахлили шуни кўрсатдики 1 кг. намунадан чиқиндилар миқдори 0,1 кг. чириган картошка, 0,15 кг. пўстлоқга, яъни умумий йўқотиш миқдори 0,25 кг.ни ёки 25% ни ташкил этди. Хом-ашё таркибидаги намлик 75% ни, қуриқ моддалар миқдори 25% ни ташкил этади. Қуритилган картошка намунаси тахлили эса тайёр маҳсулот таркибидаги қуриқ модда миқдори 88% ни ва намлик 12% ни ташкил этишини кўсатди. 1 тонна тайёр маҳсулот олиш учун зарур хом-ашё миқдорини аниқлаш учун олинган натижаларни 1 ифодага қўйиб ҳисоблаймиз.

...

Скачать:   txt (14.7 Kb)   pdf (181.6 Kb)   docx (554.9 Kb)  
Продолжить читать еще 4 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club