Кукрак бези саратони касаллигининг турли еш гурухлари уртасида таркалганлигини аниклаш ва профилактик чора-тадбирлар
Автор: TTMA • Январь 26, 2020 • Статья • 1,232 Слов (5 Страниц) • 587 Просмотры
УДК: 618.19+616-006.6-084
КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ КАСАЛЛИГИНИНГ ТУРЛИ ЁШ ГУРУҲЛАРИ ЎРТАСИДА ТАРҚАЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАР.
Ҳусанов Иброхим Исроил ўғли, Хамзаева Нилуфар Тоштемеровна.
Тошкент Тиббиёт Академияси, Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби 2-курс магистри1, Эпидемиология кафедраси ассистенти2
nilufar.xamzaeva.90@mail.ru, ibrohim.husanov.92@mail.ru.
Калит сўзлар: Кўкрак бези саратони, онкология, тиббий статистика, профилактика.
Долзарблиги: Дунё буйича кўкрак бези саратони онкологик касалликлар ичида ўпка саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. 2018 йилда 2 миллиондан зиёд янги ҳолатлар рўйхатга олинган. Онкологик касалликлар муаммосининг долзарблиги ижтимоий, иқтисодий ва эпидемиологик кўрсаткичлар мажмуаси билан белгиланади.
Дунё миқёсида тарқалган онкологик хасталиклар ичида аёллар ўртасида кенг тарқалган кўкрак бези саратони энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Кўкрак бези саратони касаллиги минглаб одамлар ҳаётини хавф остига қўядиган хавфли касалликдир. Ҳар йили 55 мингдан зиёд аёллар ушбу даҳшатли ташхисни эшитадилар. Статистик маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича ҳар ўнинчи аёл кўкрак бези саратони билан хасталанар экан. Бир йилда ушбу хасталик туфайли 1,5 миллиондан ортиқ аёл вафот этади [1,2,5,6].
Кўкрак бези саратони келиб чиқиши ёши катталар орасида гормонал ҳолатнинг ўзгариши билан боғлиқликни олимлар исботлашган. 2008 ва 2010 йиллар оралиғида олиб борилган тадқиқотлар 65 ёш ва ундан юқори бўлган аёлларда орасида кўкрак бези саратонинг учраши жами касалланганларнинг ўртача 45% ташкил қилган.
Кўкрак бези саратони бутун дунёдаги аёллар орасида энг кўп учрайдиган онкологик касалликдир ва бу аёллар орасида барча саратон касалликларининг 16% ни ташкил этади. 2004 йилда кўкрак бези саратонидан тахминан 519 минг аёл ҳалок бўлди ва кўкрак бези саратони ривожланган мамлакатлар касаллиги бўлганлигига қарамасдан, кўкрак бези саратони билан касалланганларнинг кўпчилиги (69%) ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади.
ХХ асрнинг сўнгги учинчи даври оммавий касалликларга қарши курашда муайян муваффақиятларга эришилганлиги билан характерланади. Шуни таъкидлаш керак-ки, бугунги кунда, турли касалликларга қарши кураш учун олиб бориладиган юқори самарага эга чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатларга қарамай, онкологик касалликлар камайиш ўрнига балки, уларнинг ошиб бориши кузатилмоқда [3,4,8].
Ўзбекистон миқёсида кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди, афсуски, касаллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2001 йилдан 2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида кўкрак бези саратони билан касалланган 18671 та ҳолат қайд этилди. 2010 йилдада рўйхатга олинган ҳолатлар мутлоқ сони 2001 йилга нисбатан 1,5 марта кўпайган [7].
Бутун дунё бўйича тарқалиши давом этаётган онкологик касалликлар ҳозирги кунда замонамизнинг энг жиддий, долзарб муаммоси ҳисобланади.
Амалга оширилган тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасида кўкрак бези саратони билан касалланишнинг ретроспектив эпидемиологик таҳлили, хавфли гуруҳлар орасида тарқалганлиги, эпидемиологик назорат ва профилактикасини такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича эпидемиологик таҳлил натижаларига илмий асосланган ҳолда амалий тавсиялар тўлиқ берилмаган.
Юқорида баён этилган маълумотлар онкологик касалликлар, хусусан кўкрак бези саротони касаллигининг эпидемиологик хусусиятларини чуқур ўрганиш, ушбу хасталикка қарши кураш бўйича тадбирлар тизимида улардан мақсадли фойдаланишга йўналтирилган изланишларни ўтказиш зарурлигини талаб этади.
Онкологик касалликлар, жумладан кўкрак бези саротони касаллиги билан курашиш муаммоси ҳали ҳануз соғлиқни сақлаш тизимида долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Тадқиқот мақсади: Ўзбекистон Республикасида кўкрак бези саратони касаллигининг тарқалганлиги ва профилактикасини такомиллаштириш.
Тадқиқот материаллари. Ўзбекистон Республикаси ССВ, ЎзР ДСЭНМ, Саломатлик ва тиббий статистика институтининг кўкрак бези саратони билан касалланиш бўйича расмий маълумотлар ва ҳисоботлари. Шунингдек, кўкрак бези саратони билан касалланган беморларнинг касаллик тарихлари.
...