Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Изучение проблемы словосочетаний в истории мирового языкознания

Автор:   •  Сентябрь 12, 2023  •  Статья  •  1,968 Слов (8 Страниц)  •  144 Просмотры

Страница 1 из 8

Жаҳон тилшунослиги тарихида сўзлар бирикуви масаласининг ўрганилиши        

Изучение проблемы словосочетаний в истории мирового языкознания

Studying the problem of word combinations in the history of world linguistics

Ибрагимов Жавлон

Абдулла Орипов ижод мактаби ўқитувчиси,

 фалсафа доктори (PhD)  

                                               Аннотация

Жаҳон тилшунослигида бир неча юз йилликлар давомида синтагматикага доир тўпланган маълумотлар ХХ аср бошларида назарий синтагматика, валентлик ва бирикувчанлик назариялари каби фан тармоқларининг шаклланиши ва ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Замонавий тилшуносликда антропоцентрик парадигманинг шаклланиши ва ривожланиши, когнитив фан тармоқларининг, жумладан, лингвокультурология, психолингвистика, компьютер лингвистикаси, амалий тилшунослик каби фанларнинг тараққиёти сўзлар бирикуви ва валентлик назарияларига эътибор янада кучайиши лозимлигини кўрсатмоқда.

                                            Аннотация

          Сведения о синтагматике, собранные в мировом языкознании за несколько столетий, послужили основой для формирования и развития таких отраслей науки, как теоретическая синтагматика, теории валентности и когезии в начале ХХ века. Становление и развитие антропоцентрической парадигмы в современной лингвистике, развитие отраслей когнитивистики, в том числе лингвокультурологии, психолингвистики, компьютерной лингвистики, прикладной лингвистики, показывают, что внимание следует уделить теориям словосочетаний и валентности.

                                             Annotation

        Information about syntagmatics, collected in world linguistics over several centuries, served as the basis for the formation and development of such branches of science as theoretical syntagmatics, theories of valency and cohesion at the beginning of the 20th century. The formation and development of the anthropocentric paradigm in modern linguistics, the development of branches of cognitive science, including cultural linguistics, psycholinguistics, computational linguistics, applied linguistics, show that attention should be paid to the theories of word combinations and valency.

     

Таянч сўз ва иборалар: синтагматика, сўзлар бирикуви, эндоцентрик, экзоцентрик, амалий тилшунослик, машина таржимаси

 Ключевые слова и выражения: синтагматика, словосочетание, эндоцентрический, экзоцентрический, прикладная лингвистика, машинный перевод

Key words and expressions: syntagmatics, combination of words, endocentric, exocentric, applied linguistics, machine translation, collocation

                 Жаҳон тилшунослигида бир неча юз йилликлар давомида синтагматикага доир тўпланган маълумотлар ХХ аср бошларида назарий синтагматика, валентлик ва бирикувчанлик назариялари каби фан тармоқларининг шаклланиши ва ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, ўтган асрнинг бошларида cўзларнинг бирикувчанлиги тушунчаси бирмунча аниқлашиб, ўз назарий ечимини топа бошлади.  Мазкур назарияга қизиқиш ғарб тилшунослик мактаблари вакиллари орасида ўтган аср                             70-йилларигча фақат ортиб борди.  Сўзлар бирикуви масаласи билан деярли барча тилшунослар шуғулланди. Дунё тилшунослигида илмий парадигма йўналиши ва мақсадларининг ўзгариши, замонавий тилшуносликда антропоцентрик парадигманинг шаклланиши ва ривожланиши, когнитив фан тармоқларининг, жумладан, лингвокультурология, психолингвистика, компьютер лингвистикаси, амалий тилшунослик каби фанларнинг тараққиёти, маданиятлараро мулоқотнинг глобаллашуви синтагматика, сўзлар бирикуви ва валентлик назарияларига эътибор янада кучайиши лозимлигини кўрсатмоқда.

                Сўзларнинг бирикуви масалалари билан дастлабки шуғулланган олимлардан бири америкалик  Л.Блумфилд ҳисобланади ва бу тушунчага оид илмий қарашларнинг шаклланишида унинг ишлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Л.Блумфилд сўзларнинг бирикувини жуда кенг маънода тушунади ва сўзлар бирикуви доирасини муаяйан сўзлар гуруҳи билан чегарамасликни тавсия этади. Бу фикр ўша давр аксарият ғарб тилшуносларининг синтагматика, умуман сўзларнинг бирикуви масаласидаги фикрлари билан ҳамоҳанг эди. Блумфилд ҳар қандай синтактик бутунликни, ундаги сўзларнинг кетма-кет (чизиқли) жойлашишига кўра,  сўз бирикмалари (ўзбек тилшунослигидаги сўз бирикмаси эмас, ҳар қандай бирдан ортиқ сўзнинг бирикиши назарда тутилмоқда – Ж.И.)  сифатида баҳолайди. Блумфилд назариясига кўра ҳар қандай тилдаги сўз бирикмалари  икки гуруҳга бўлинади:

...

Скачать:   txt (23.7 Kb)   pdf (171.6 Kb)   docx (14.9 Kb)  
Продолжить читать еще 7 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club