Иктисодий усишни таъминлашдадавлат бюджети: тахлил ва натижалар
Автор: akmal1011 • Июль 9, 2018 • Статья • 3,500 Слов (14 Страниц) • 798 Просмотры
Акмал Балтаевич АЛЛАКУЛИЕВ
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар
институти бўлим бошлиғи, мустақил тадқиқотчи
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШДАДАВЛАТ БЮДЖЕТИ: ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Аннотация: Мазкур мақолада ўрта ва узоқ муддатли давр учун фискал муносабатларнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсири кўриб чиқилган. Мақолада иқтисодий ўсиш кўрсаткичларида фискал механизм ва уларнинг тенденциялари, иқтисодий ўсишдаги бевосита ва билвосита таъсири таҳлил этилган.
Калит сўзлар:фискал механизм, иқтисодий ўсиш, ялпи ички маҳсулот, якуний истеъмол, Давлат бюджети (ДБ), бюджет харажатлари, бюджет даромадлари, ўрта муддатли бюджетлаштириш.
В данное статье рассматривается влияние фискальных отношений на экономический рост страны на среднесрочную и долгосрочную перспективу. Анализируются фискальный механизм и тенденции, его прямое и косвенное влияние на экономического роста.
Ключевые слова: финансовый механизм, экономический рост, ВВП, конечное потребление, государственный бюджет, расходы бюджета, доходы бюджета, среднесрочное бюджетирование.
This article analyzes the influence of fiscal relations on the country's economic growth for the medium and long terms. It analyzes the fiscal mechanism and trends, its direct and indirect influence on economic growth.
Key words: financial mechanism, economic growth, domestic product, final consumption, the state budget, budget expenditures, budget revenues, MTEF.
Одатда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тизими шаклланиши ҳамда ривожланишида давлатнинг тартибга солиш ва бошқариш функцияси муҳим роль ўйнайди.Давлатнингиқтисодиётни тартибга солишдаги йўналишлари сифатида ЯИМни Давлат бюджети орқали тақсимлаш ва қайта тақсимлашни самарали усулларини қўллаш, ялпи талабни рағбатлантириш учун давлат хариди ташкил этиш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамдаамалга ошириш, иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларига молиявий ёрдам кўрсатиш, нархлар устидан мониторинг олиб бориш, экспорт ва импорт қилинадиган товарларга тегишли тартибда квоталар ўрнатиш, шунингдек, мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуасини қайд этиб ўтиш мумкин.
Давлатнинг жамият олдидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий функцияларини бажаришида, шунингдек, ЯИМни тақсимлаш ва қайта тақсимлашда Давлат бюджети бир вақтнинг ўзида бевосита ва билвосита хизмат қилади.Бу борада Ўзбекистон республикасиПрезиденти Ш.М.Мирзиёев “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат бюджети барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир[1]”дебалоҳида қайд этиб ўтган.
Шу алоҳида қайд этиш керакки, 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар қабулатлар қабул қили,амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар қўшимча молиявий ресурсларни талаб қилишига,Шу муносабат билан бюджетнинг даромад қисмини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича доимий равишдаиш олиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади.Бунинг асосий сабаби, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва тартибга солишдаДавлат бюджетбош ричаг сифатида хизмат қилади. Шу боис,Давлат бюджети мураккаб механизм бўлиб, муайян мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини, яъни табиий шароити, ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, демографик таркиби, қонунчилик аппарати ва механизмининг қатъий ижросига даражаси, келгуси давр учун қабул қилинган давлат дастурларини инобатга олган ҳолда шакллантирилади.
...