Операцион тизимни ўрнатиш
Автор: otabek97 • Май 20, 2021 • Лабораторная работа • 1,177 Слов (5 Страниц) • 269 Просмотры
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI
VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Operatsion tizimlar:Fani bo’yicha
LABORATORIYA ISHI - 1
Mavzu:Operatsion tizimni o’rnatish.
Guruh: 415-18
Bajardi: Jumaboyev Otabek
Tekshirdi: Narzullayev I.
Toshkent 2021
Мавзу: Операцион тизимни ўрнатиш
Ишдан мақсад: Операцион тизимларнинг тузилиши ва уларнинг асосий вазифаларини ўрганиш.
Назарий қисм
Операцион тизим (ОТ, инглиз тилидаги шакли - operating system ) аппаратуралар (hardware), амалий дастурлар (application software ) ва фойдаланувчи компъютери (user) ўртасида воситачилик (interface) қиладиган ва компъютер ишини бошқарувчи дастурий таъминотдир. Фойдаланувчи нуқтаи назаридан қаралганда операцион тизим – бу аппаратураларнинг давоми бўлиб компъютер ва компъютер тармоқлари учун қулай, ишончли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлаб, аппаратурага ўрнатиладиган восита ҳисобланади.
Cаволлар.
- ОТда ядро нима?
- Компъютер тизим компонентлари таркибига нималар киради?
- Операцион тизим қурилишини асосий тамойиллари нималар?
- Операцион тизимнинг асосий компонентлари.
Фойдаланувчи дастурларини бажаришда қулайлик, самарадорлик, ишончлилик ва хавфсизликни таъминлашдир. Фойдаланувчи биринчи навбатда – фойдаланувчи хохлагандагидек, уни қаноатлантиридаган даражада ишлаши учун унга сўров натижаларини тўғри тақдим этиши, рад этишлар бўлмаслиги, ташқи хужумлардан ҳимояланган бўлиши керак. Буни бажариш учун ҳисоблаш воситалари дастурни ишлата олиши ва операцион тизим билан таъминланган бўлиши керак.
Компъютердан фойдаланишда қулайлик, самародорлик, ишончлилик ва хавфсизликни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Операцион тизим компъютер ва унинг ресурсларидан фойдаланишда максимал фойдалилик ва самародорликни таъминлаши, узилишларни қайта ишлаши, рад этилишлар ва бузғунчилар ҳужумидан компъютерни ҳимоялаши керак. ОТнинг бу иши фойдаланувчи учун кўринмаслиги мумкин, лекин у доимий равишда мавжуд бўлади. Бунга мисол қилиб компъютерга уланган тармоқ, диск ва бошқа ташқи қурилмалардан фойдаланишда қулайлик, самародорлик, ишончлилик, хавфсизликни таъминлашни киритишимиз мумкин. Операцион тизимнинг асосий функцияси – бу ташқи қурилмалар билан ишлашдир. Масалан, ОТ қаттиқ дискга исталган мурожаатни қайта ишлаши, драйвер (диск билан ахборотларни алмашиш учун паст даражали дастур) ва контроллерларнинг (диск билан киритиш/чиқариш вазифасини бажарувчи махсус процессор) биргаликда ишлашини таъминлаши керак. Компъютер USB – портига уланган исталган “флешка” операцион тизимда аниқланиши, ўзининг мантиқий номини олиши ва у чиқарилмагунга қадар бутун вақт давомида компъютер тизими файл қисми бўлиб қолиши мумкин. Бугунги кундаги ОТларни мухим бўлган хусусиятлари бу хавфсизлик, ишончлилик ва маълумотлар ҳимояланганлигини таъминлаш ҳисобланади.
ОТ ни қурилишини асосий тамойиллари
- Модуллилик.
- Танловчанлик.
- Қайта шаклланувчанлик/ҳосил қилувчанлик.
- Қўшимча функциялилик.
- Виртуаллаштириш.
- Ташқи қурилма дастурига боғланмаганлик.
- Мосланувчанлик.
- ОТ ни очиқлилиги ва кенгаювчанлиги.
- Мобиллилик.
- Ҳисоблаш хавфсизлигини таъминлаш.
Биринчи тармоқ операцион тизими
1970 йиллар бошларида фақат фойдаланувчиларни бўлиб-бўлиб жойлаштирмасдан, балки электр энергия билан боғланган кўплаб компъютерлар ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва уларни тақсимлашни ташкилаштиришга ёрдам берадиган кўп терминалли операцион тизимлардан фарқли бўлган биринчи тармоқ операцион тизими яратилди. Исталган тармоқ операцион тизимлари бир томондан локал операцион тизими функцияларини бажарса, бошқа томондан эса, бошқа компъютер операцион тизими билан тармоқ орқали ўзаро биргаликда ишлашга ёрдам берувчи айрим қўшимча воситаларга эга бўлган, тармоқ функциясини амалга оширувчи дастурий модул тармоқлараро қайта ишлаш масалаларининг пайдо бўлиши ва тармоқ технологияларини ривожланиши асосида биринчи тармоқ операцион тизимлари яратила бошланди.
...