Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Молия Бозори

Автор:   •  Январь 18, 2019  •  Реферат  •  3,020 Слов (13 Страниц)  •  974 Просмотры

Страница 1 из 13

МОЛИЯ БОЗОРИ


Молия –инвестиция луғатида молия бозорига қуйидагича таъриф берилган “Молия бозори-бу бозор, қаерда пул алмашуви, капитал ишга солинади ва кредит бериш амалга оширилади”.

Б.А. Райзберг тахрири остида  чоп этилган  “Курс  экономики” дарслигида молия бозорига  жуда  оргинал тариф келтирилади. Молия  бозори-молиявий ресурсларни (яъни, пул, валюта, акция, облигация ва х.к.) талаб ва таклифини ифодалайди. Бундай типдаги бозорларда бир пул ва пул маблағлари иккинчисига сотилади.

05.12.2011 йилда қабул қилинган “Рақобат” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида молия бозори деганда банклар ва кредит ташкилотлари, суғурта ва бошқа молиявий ташкилотлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорини профессионал қатнашчилари кўрсатадиган молиявий хизмат муомаласи соҳаси тушунилади.

Ш.Шахаъзамийнинг фикрича молия бозори молиявий инструментлар бўйича талаб ва таклиф функцияларини амалга оширилишини таъминлаб берувчи тизимдир. Моҳияти бўйича ушбу инструментлар молиявий ресурсларни ташкил этади. Уларни молия бозорида айланиши бозор иқтисодий субъектлар манфаатига бўйсинади.

Биз фикримизча молия бозори деганда пул ва капитал бўйича барча битим ва операциялар амалга ошириладиган бозорни тушунамиз.

Ўзбекистон Республикаси ҳозирги кунда Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва бошқа халқаро ташкилотлар молиявий кўрсаткичлари стандартларини ҳисобга олган ҳолда, молия статистикаси кўрсаткичлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади.

  1. Олий молиявий, актуар ва тақрибий ҳисоб китоб кўрсаткичлари

2. Молия статистикасининг йиғма кўрсаткичлари:

        - йиғма молиявий баланс кўрсаткичлари;

        - тўлов молиявий баланс кўрсаткичлари;

        - миллий ҳисоблан тизимининг молиявий кўрсаткичлари;

        - Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг таққослама кўрсаткичлари;

        - халқаро молия статистикаси кўрсаткичлари.

3. Давлат молияси кўрсаткичлари:

        - давлат бюджети даромадлари ва сарфлари кўрсаткичлари;

        - давлат бюджети тақчиллиги (дефицити) кўрсаткичлари;

        - давлат қарзи кўрсаткичлари;

        - давлат солиғи, божи, тарифлари ва баҳо кўрсаткичлари;

        - пенсия жамғармаси, тиббий суғурта жамғармаси, ижтимоий суғурта жамғармаси, аҳолини иш билан бандлик жамғармаси, йўл жамғармаси, республика касаба уюшмалари кенгаши жамғармаси ва бошқа бюджет жамғармаларининг тушуми ва маблағларининг ишлатилиши кўрсаткичлари.

4. Пул муомаласи кўрсаткичлари:

        - пул оқимлари кўрсаткичлари;

        - пул массаси (агрегатлари) кўрсаткичлари;

        - пул эмиссияси кўрсаткичлари;

        - пул массасини ҳудудлараро миграцияси кўрсаткичлари;

        - пул айланиши (обороти) кўрсаткичлари.

5. Кредит операцияси кўрсаткичлари:

        - кредит ресурслари ва қўйилмалари кўрсаткичлари;

        - банк кредити кўрсаткичлари;

        - жисмоний шахс кредити кўрсаткичлари;

        - ким ошди савдоси бўйича жойлаштирилган кредит ресурслари кўрсаткичлари;

        - Ўзбекистон МБ қайта жойлаштириш ставкаси ва бошқа ставкалар;

        - кредит ресурслари ва қўйилмаларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари.

6. Инвестиция операциялари ва битимлари кўрсаткичлари:

        - инвестициянинг капитал ҳосил қилувчи кўрсаткичлари;

        - қурилишга қўйилган, шу жумладан, уй-жой ва ижтимоий-маданий қурилишга қўйилган қўйилмаларни кўрсаткичлари;

        - чет эл инвестицияси кўрсаткичлари;

        - молиявий инвестиция кўрсаткичлари;

        - инвестиция риски ва самарадорлиги кўрсаткичлари.

7. Молиявий бозорлар фаолиятини характерловчи кўрсаткичлар:

        - фонд бозоридаги молиявий операцияларни тавсифловчи кўрсаткичлар;

        - қисқа муддатли давлат облигациясини биринчи бозори кўрсаткичлари;

...

Скачать:   txt (20.1 Kb)   pdf (484.7 Kb)   docx (315 Kb)  
Продолжить читать еще 12 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club