Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ва натижалари

Автор:   •  Май 14, 2018  •  Дипломная работа  •  16,041 Слов (65 Страниц)  •  849 Просмотры

Страница 1 из 65

МУНДАРИЖА:

I БОБ. КИРИШ

II БОБ. Адабиётлар шархи

2.1. Валюта курсининг мамлакат иқтисодётига таъсирига оид иқтисодий қарашлар.....................................................................................................................

2.2. Инвестициялар ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олимларнинг фикр-мулоҳазалари............................................................................

2.3. Effect of Exchange Rate Volatility on Investment inflows and efficiencies..........

III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

3.1. Валюта курси волатиллигининг инвестициялар самарадорлигиги таъсирини аниқлашда қўлланилган усуллар таҳлили.............................................

3.2. Мазкур тадқиқот ишида қўлланилиши кутилаётган тадқиқот усуллари.......

3.3. Маълумотларни шакллантириш манбалари.....................................................

IV БОБ. ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

4.1. Валюта курси, унинг волатиллиги юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар таҳлили.......................................................................................................................

4.2. курсини тартибга солиш бўйича хориж тажрибаси.........................................

4.3. Мамлакатимизда валюта курсини тартибга солиш борасидаги ислоҳотлар

4.4. Валюта курси волатиллигининг мамлакат иқтисодиётига таъсири................

4.5. Валюта айирбошлаш курси волатилигининг корхонанинг инвестицион фаолияти самарадорлигига таъсири.........................................................................

V БОБ. ХУЛОСА

5.1. Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ва натижалари...................

5.2. Тадқиқот натижасида келтирилган асосий тавсия ва таклифлар....................

5.3. Тадқиқот қамрови чегаралари............................................................................

5.4. Келажакдаги тадқиқотлар учун тавсиялар........................................................

Кириш

1.1. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда инвестиция муҳитининг жозибадорлигини ошириш ва инвестиция жараёнларини жадаллаштириш мақсадида қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, доимий тарзда такомиллаштириб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакат ички инвестиция салоҳиятининг юксалишини ва хориж инвестицияларининг йилдан-йилга ортиб боришини, шунга мос равишда макроиқтисодий кўрсаткичлар, шу жумладан ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ҳам ўсиб боришини таъминламоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусияти маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларига катта аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган инвестицияларнинг самарадорлигини таъминлаш эса келгусида янги инвесторларни жалб қилувчи энг асосий омил саналади. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур инвестициялар самарадорлигига тасъир қулувчи омиллардан бири бу валюта курси саналади.  

Шу сабабли валюта курсининг барқарорлик даражаси мамлакат инвестицион жозибадорлигини таъминлашнинг энг асосий шартларидан бири саналади. Шуни инобатга олган ҳолда сўнги йилларда мамлакатимиз валюта тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида валюта тизимида амалга оширилётган ишларга қуйидагича тўхталиб ўтади: “Валюта бозорини ислоҳ қилишга қарши бўлган айрим “экспертлар”нинг иккиланиши ва “маслаҳат”ларига қарамасдан, биз қисқа муддатда халқаро стандартлар асосида валютани либераллаштириш жараёнини бошладик. Лекин биз яхши тушунамизки, бу иш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг бошланиши, холос. Валюта сиёсати бизнес ва иқтисодиётни ривожлантириш манфаатларига тўлиқ хизмат қилиши, инвестиция фаолиятига ижобий туртки бериши лозим”.[1]

...

Скачать:   txt (200.8 Kb)   pdf (1.2 Mb)   docx (304.8 Kb)  
Продолжить читать еще 64 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club