Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари
Автор: Ni1ufar • Февраль 26, 2023 • Реферат • 6,212 Слов (25 Страниц) • 174 Просмотры
Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари.
Паразитология комплекс биологик фан бўлиб, паразитлар биологияси ва экалогияси, паразитизм хиллари ва шунингдек паразитлар кўзғатадиган касалликлар, ҳамда уларга қарши кураш усулларини ўрганувчи фандир.
Одамда учрайдиган паразитларни, улар келтириб чиқарадиган касаллик- ларни ва уларга қарши кураш усулларини ўрганадиган фан тиббий пара- зитология дейилади. Тиббий паразитология ўз ичига 3 та асосий соҳани олади: 1) тиббий протозоология - одамларда паразитлик қилиб яшайдиган содда ҳайвонлар тузилишини, улар кўзғатадиган касалликларни ва уларга қарши кураш усулларини; 2) тиббий гельминтология паразит чувалчанг- ларни; 3) тиббий арахноэнтомалогия - шифокорлар учун назарий ва ама- лий жиҳатдан аҳамиятли бўлган бўғим оёқлилар – ўргимчаксимонлар ҳамда ҳашаротлар тарқатадиган ва касалликларни чақирадиган ва уларга қарши кураш усулларини ўрганади.
Паразитлилик (грекча раrа - атрофида, trophos - озиқланиш сўзларидан олинган бўлиб), бирга яшайдиган организмларнинг ўзаро антагонистик му-
носабатда бўлиши билан таърифланади. Фанга маълум бўлган 2 миллион турдан ортиқ ҳайвонлардан, таҳминан 50 000 тури празит (текииҳўр) равиш да, шу жумладан, 600 дан ортиқ тури одатда паразитлик қилиб яшайди. Ҳар биp турнинг ўзига ҳос хусусиятлари, тузилиши ва экологияси бўлиши туфайли ҳар бир шифокор одам паразитларининг тутган ўрнини, қайси турга мансублигини билиши лозим. Буларсиз аниқ клиник ташҳис қўйиш ва касалликнинг олдини олиш усулларини кўрсатиш мумкин эмас. Шу туфайли паразитларнн ўрганиш ҳайвонот олами таснифидан бошланади. Ҳайвонот оламининг 20 дан ортиқ типларидан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
1. Содда ҳайвонлар - Protozoa
2. Ковакичаклилар (ковакичлилар) - Coelenterata
3. Ясси чувалчанглар - Plathelminthes
4. Юмалоқ чувалчанглар - Nemathelminlhes
5. Ҳалқали чувалчанглар - Annelides
6. Буғимоёқлилар - Arthropoda
7. Малюскалар, юмшоқ танлилар - Mollusea
8. Игнатерилилар - Echinodermata
9. Хордалилар - Сhordata
Одатда барча ҳайвонлар бир ҳужайралилар (Monocytozoa) ва кўп ҳужай- ралилар - (Metazoa)гa бўлинади. Бир ҳужайралиларга - содда ҳайвонлар, қолганлари эса кўп ҳужайралиларга киради. Кўп ҳужайралиларнинг ҳўжай- ралари дифференцияланган бўлиб, ҳар хил тарзда тузилган ва турлича вази-
фаларни бажаради. Кўп ҳужайрали организмлар содда ҳайвонларнинг прог- рессив эвалюциаси натижасида келиб чиққан. Тана симетриясига кўра кўп ҳужайралилар радиал (нурли) ва билатерал симметрияга эга бўлган органи- змларга бўлинади. Радиал симметрик ҳайвонларнинг танаси бўйлаб бир нечта текислик ўтказилганда симметрик нимталарга бўлинади. Буларга булутлар ва ковакнчаклилар ва игнатерилилар киради. Билатерал ёки икки ёқлама симметрияга эга бўлган ҳайвонларнинг танасидан фақат битта текислик ўтказиш мумкин, шундагина танаси иккита симметрик қисмга бўлинади. Ясси чувалчанглардан бошлаб қолган ҳамма кўп ҳужайралилар билатериал симметрик тана тузилишига эга.
Кўп ҳужайралиларнинг тана тузилиши икки қаватлилар (булутлар, ковакичаклилар) ҳамда уч қаватлиларга (қолган типлар) бўлинади.Бу систе- матикани тушуниш учун кўп ҳужайрали ҳайвонлар онтогенези (индивидуал ривожланиши)нинг эмбрионал даврини эслаб кўриш керак.
Ҳайвонларнинг шажара дарахти илдиз сифатидаги содда ҳайвонлар типидан бошланади. Шy жониворлардан икки қаватли ҳайвонлар пайдо бўлган. Прогрессив эволюция жараёнида шажара дарахти иккига ажралиб, иккита мустақил тармоқни - бирламчи оғизлилар билан иккиламчи оғизли- ларни ҳосил қилади. Турлар яшаш жойларида (алоҳида яшамайди) ўзаро бир-бирлари билан боғланган ҳолда, мураккаб муносабатлар ҳосил қилиб кун кечиради. Бу муносабатлар асосида авллам бор яшаш муҳити ва озуқага боғланиш муносабатлари ётади. Натижада ҳар хил биотик, боғланишлар пайдо бўлади. Масалан, нейтраллик рақобат, йиртқичлик, симбиоз. Паразитлик симбиознинг бир тури ҳисобланганлиги учун симбиоз бoғла- нишларнинг хилларини кўриб чиқамиз.
...