Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиѓи ва уни ундиришни такомиллаштириш
Автор: Ilhom • Май 4, 2018 • Курсовая работа • 11,948 Слов (48 Страниц) • 775 Просмотры
Мавзу : Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиѓи ва уни
ундиришни такомиллаштириш
КИРИШ
I-БОБ. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиѓи тушнчаси ва унинг назарий услубий асослари.
- Ўзбекистон ћудудида солиќлар ва солиќ муносабатларининг пайдо булиш тарихи.
- Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиѓи тушунчаси ва турлари.
- Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини солиќка тортишнинг ћуќуќий асослари.
II-БОБ. Жисмоний шахслар мол –мулк солиѓини ундиришда вужудга келадиган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари.
2.1 Мол-мулк солиѓининг маћаллий бюджетида тутган ўрни ва таћлили.
2.2Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиѓини ундиришда чет эл амалиёти.
2.3 Жисмоний шахслар мол-мулк солиѓини ундиришда баћолаш муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари.
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар
Иловалар
К и р и ш
Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига ўтиш даврда умумреспублика ва маҳаллий бюджетларни мувофиқлаштириш солиқ сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида ҳудудий тараққиёт муаммолари ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан ҳисобланадики, уларнинг ижросини таъминлашнинг марказида маҳаллий бюджетлар даромадлари ётади.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг янги босқичида ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларни социал ва иқтисодий томондан бошқаришдаги ролини кўтариш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъкидлаганидек «Бозор муносабатларига ўтиш шароитида солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга оширишда энг муҳим бошқарувчи омил бўлиб қолади».
Президентимизнинг ушбу сўзлари мамлакатимизда солиқ сиёсатини ўрни алоҳида эканлигини кўрсатиб, иқтисодий ривожланишда жуда катта ва принципиал аҳамиятга молик масалалигидан далолат беради. Бунда энг аввало Ўзбекистон Республикасида иқтисодий сиёсатни амалга оширишда солиқлар алоҳида ўрнига эга эканлиги қайд этилмоқда. Ћақиқатдан ҳам давлат ўзи ишлаб чиккан иқтисодий сиёсатни амалга оширишда ёки уни ҳаётга татбиқ этишда турли воситалардан, дастаклардан, усуллардан ва хоказолардан фойдаланади. Иқтисодий сиёсатни амалга оширишда турли шакллардан фойдаланиладиганлар қаторига баҳоларни шакллантириш механизмини, божхона тизимини ўзига хос бўлган тартиб қоидаларини, Марказий Банкнинг пул-кредит инструментларини, давлатнинг марказлаштирилган инвестиция дастурларини ва бошқаларни кўриш мумкин.
Юқоридагиларнинг ҳар бири ҳам давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишда маълум роль ўйнайди.
Уларнинг орасида солиқларнинг « ...иқтисодий сиёсатни амалга оширишда энг муҳим бошқарувчи омил ...» эканлигини Президент томонидан эътироф этилиши, албатта, бежиз эмас[1]1.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг энг маданийлашган, энг табиий ва энг соѓлом йўли ҳақиқатдан ҳам солиқлардир.
Президент томонидан билдирилган бу фикрнинг мазмуни тўғрисида мулохаза юритар эканмиз, яна бир марта солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга оширишда фақат «омил» сифатида қаралмаётганини, балки солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга оширишда » энг муҳим бошқарувчи омил» сифатида қаралаётганига ишонч ћосил қиламиз.
...