Газ ускуналари плитаси ва сув иситгувчи ускуналари
Автор: Azimbek77 • Май 20, 2023 • Лекция • 1,031 Слов (5 Страниц) • 233 Просмотры
14. Газ ускуналари плитаси ва сув иситгувчи ускуналари
Режа:
1. Газ ускуналари
2. Газ билан иситиш. Иситиш печлари ва газ билан иситилувчи ускуналар.
Газ ускуналари. Биноларни газ билан таъминловчи асосий ускуналарга: газ плиталари, иссиқ сув тайёрловчи сув иситгичлар, қозонлар ва бошқалар киради. Газ ускуналарини характерловчи асосий кўрсаткичлар қўйидагилардир:
- Иссиқлиқ ишлаб чиқарувчи қуввати:
- Фойдали иш қиймати (Ф.И.К), яъни ишлаб чиқариш қувватининг иссиқлиқ ишлаб чиқариш қувватига нисбати.
- Ишлаб чиқариш ёки фойдали иссиқлиқ миқдорининг жисимни иситиш учун берилиши.
Газ ускуналарнинг номинал куввати деб шундай қувватга айтиладики, бунда газ ускунаси энг фойдали ишлайди. Ф.И.К юқори бўлади, газнинг чала ёниши эса кам бўлади. Юқори ишлаб чиқариш қуввати деб шундай қувватга айтиладики, номинал қувватидан 20% кўп бўлади. Бундай қувватда газ ускунаси ишлаганда унинг кўрсатгичи камаймаслиги керак. Турар жой биноларига, умумий фойдаланиш биноларига паст босимдаги газ кувурлари қўлланилади, шунинг учун бундай ҳолатда газ ускуналари асосан эжекцияли атмосфера кўринишдаги горелкалар ўрнатилади.
Хонадонларда ишлатиладиган газ плиталари икки, уч ва тўрт конфоркали қилиб тайёрланади. Иситгич шкафлари ва уларсиз бўлиши мумкин. Улар қуйидаги қисмлардан иборат бўлиши мумкин: қопқоқ, конфорка ўрнатилган ишчи стол, духовка кутичасида, газ горелкаси, газ тақсимловчи қурилма кран билан биргаликда. Аҳоли турмушда ишлатиладиган газ плиталари ўтга, коррозияга (занглашга) чидамли ва мустаҳкам материаллардан тайёрланади.
Бу газ плиталарида атмосфера горелкаси ишлатилади, тутун газлар ошхонанинг ўзидан шамоллатгич шахталар орқали чиқарилади. Бу горелкаларда ҳавонинг бир қисми эса (биринчи ҳаво) ёниш учун керак бўлган ҳаво эжектор ёрдамида газ билан сурилади. Қолган қисми (иккинчи ҳаво) алангаланишда тўғридан-тўғри атроф муҳитдан келади. Конфоркали горелкаларда газнинг тўлиқ ёнмаслигига асосий сабаблар қуйидагилар:
а) идиш юзасининг ҳарорати пастлиги, бунинг таъсирида газнинг тўлиқ ёнишга эришилмайди, натижада СО (углерод оксиди) ва қурум пайдо бўлади.
б) эжекторнинг бўйлама қисмида бирламчи ҳаво билан газнинг қониқарсиз аралашуви натижасида.
в) атроф муҳитдан ҳавонинг яхши етарли даражада берилмаслиги ва тутун газининг тўлиқ олиб чиқиб кетмаслиги натижасида:
Бундай камчиликларни тузатиш учун газ плиталаридаги газ горелкаси қурилмаларини (ГГҚ) шундай лойиҳалаш керакки, қуйидаги шартлар бажарилсин:
а) горелка юқори қийматдаги бирламчи ҳаво билан ишласин, ҳаво қандай ишлаб чиқариш қувватида аланганинг ишончли (мустаҳкам) ишлаши таъминлансин.
б) горелка ўрнатилган қисм билан идишнинг пастки (мустаҳкам) қисми орасидаги масофа шундай бўлиши керакки, тутун газ тўлиқ ўз иссикдигини берсин ва эркин ҳаракатлансин, ички ёнувчи аланга билан идиш паст қисми орасида аланганинг ишончлилиги таъминлансин.
г) горелка билан идишнинг паст қисми орасидаги оптимал масофа сақланиши керак, масофанинг катталашуви, ортиқча ҳавонинг чиқишига ва Ф.И.К камайишига олиб келади, масофанинг қисқариши эса газнинг тўлиқ ёнмаслигига сабаб бўлади.
в) электор бўйлама қисмининг оптимал конструкцияси (тузилиши) сақланиш керак.
д) тутун газ чиқиб кетиши учун ишчи стол билан (газ плитасида) идишнинг паст қисми орасидаги масофа 8ммдан кам бўлмаслиги керак.
Бўйлама ҳаракатланувчи ва ҳажимли сув иситгичлар.
Бу сув иситгичларнинг кўриниши иссиқлик алмашинувчи қурилмаларга ўхшаш бўлиб, маҳаллий шароитда иссиқ сув билан таъминлаш учун ҳизмат қилади. Бўйлама иссиқ сув таъминловчи ускуналарнинг иш тартиби, сувнинг сарфланиш иш тартибига мос келиши керак.Уларда сувнинг ҳарорати 50-60°С бўлиб, бу ҳароратни ускуна ишга тушгандан сўнг 1-2минут (дақиқа) дан сўнг тайёрлаб беради. Бу ускунани кўпинча тез ҳаракатланувчи (ишловчи) сув тайёрлагич деб ҳам айтилади.
...