Наманган ҳудудида Helicobacter pylori бактериясининг CagA, VacA ва IcеA генлари бўйича генотиплаш
Автор: Дильфуза Джамалова • Май 6, 2018 • Доклад • 383 Слов (2 Страниц) • 632 Просмотры
Наманган ҳудудида Helicobacter pylori бактериясининг CagA, VacA ва IcеA
генлари бўйича генотиплаш
Абдурахимов А.А., Далимова Д.А., Джамалова Д.Ф.,Турдикулова
Ш.У., Мухамедов Р.С.
ЎзР ФА Биоорганика кимё институти
Ўзбекистон Миллий Университети
Hеlicobacter Pylori - грамманфий патоген бактерияси одам
ошқозонида яшаб, гастроэнтерологик касалликларни келтириб чиқарувчи
факторлардан бири. Жахон аҳолисининг ярмидан кўпи H.pylori билан
инфекцияланган. Ўзбекистон ҳудуди H.Pylori билан юқори даражада
инфекцияланган. H.pylori генотипида CagA, VacA, IceA каби вирулент
генлари патогенлик хусусиятини намоён қилади. Вирулент генлар бўйича
H.pylori генотипланганда турли ҳудудларда турлича натижалар олинган.
CagA (cytotoxin-associated - маркер gene) оқсили ошқозон эпителиал
ҳужайрасида сигнал оқсилари трансдукциясини бузади. VacA (vacuоlating-
associated cytotoxin) оқсили ҳужайрани вакуолизациялайди, ҳужайра
цитоскелетини ўзгартиради. IceA (induced by contact with epithelium) икита
аллель формаси мавжуд бўлиб, улар iceA1 ва iceA2. iceA1 генини ошқозон
язва касаллигини маркери деб аташган. iceA1 гени оқсили экспрессияси
ошқозон эпителиал ҳужайраси адгезиясига олиб келади. VacA гени s
регионининг s1, s2 типлари, m регионининг m1, m2 типлари мавжуд.
Дунёдаги
...