Ишлаб чиқариш корхоналаридаги омилларнинг хиллари
Автор: Tulkin1967 • Февраль 7, 2019 • Реферат • 847 Слов (4 Страниц) • 789 Просмотры
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ОМИЛЛАРНИНГ
ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИ
Р Е Ж А:
- Ишлаб чиқариш корхоналаридаги омилларнинг хиллари.
- Меҳнат физиологияси.
- Меҳнат фаолиятини классификацияси.
- Чарчаш.
- Корхоналарда ишчилар оладиган жароҳатлар
- Иссиқ ва совук урушни олдини олиш.
- Ишлаб чиқаришдаги чанг ва уни олдини олиш.
Маълумки ишлаб чиқаришдаги меҳнат фаолияти ҳар бир ишга яроқли кишининг ҳаётини ажралмас қисмидир. Ҳар хил ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд хилма хил омиллар киши организмига турлича таъсир этади. Инсонни меҳнат фаолияти даврига унинг организмига таъсир этувчи омилларни илмий йўналиши билан меҳнат гигиенаси шуғулланади.
Ишлаб чиқариш корхоналарига ишчиларга таъсир этувчи зарарли омиллар қуйидагиларга бўлинади:
- кимёвий, физикавий, биологик омиллар;
- оғир меҳнат (грузчилар, ер ковловчилар);
- иш жойларини ташкил этиш;
- индивидуал ҳимоя ускуналарини самарадорлиги
- ишчиларни таъминоти
- меҳнат жамоасида психологик муҳит;
Корхонадаги бирон ноқулай муҳит ишчиларни огоҳлантириш учун корхонадаги меҳнат шароитини санитария-техник шароити ўрганилади. (вентеляция, ёритилиш, чанг, газ, шовқин, вибрация, метеоритлар), меҳнат жараёнини қандай ташкил этилганлиги, иш жараёнида ишчилар организмидаги физиологик ўзгаришлар ва уларнинг саломатлиги (умумий ускуналари ва касб касалликлари), индивидуал ҳимоя ускуналари ва бошқалар.
Меҳнат физиологияси. Меҳнат физиологияси кишини ишлаб чиқаришда меҳнат фаолияти билан унинг организмида ўтадиган физиологик жараёнларни ўрганади. Мақсад ишчини юқори даражадаги иш қобилиятини аниқлаш ва сақлашдан иборат. Шунинг билан бирга ишчини меҳнат қилиш ва дам олиш режимини аниқлаш, иш даврини оптималлаштириш.
Маълумки инсонни ҳар қандай меҳнат фаолияти комплекс физиологик жараёнлар орқали амалга ошади. Бунда асосий ролни МНС (марк. нерв системаси) бажаради. Яъни ҳамма физиологик жараёнларни координация қилади. Инсон организмини физиологик ҳолати уни кислородни қабул қилиш миқдори билан белгиланади. Яъни, қанча кўп кислород қабул қилса, шунча оғир меҳнат бажараёнтганини кўрсатади…
Меҳнат фаолиятини классификацияси.
Кишиларни меҳнат фаолияти қуйидагиларга бўлинади:
- Жисмоний меҳнат, бунда асосан мускуллар ҳаракати билан иш бажарилади. (ер қазувчилар, юк ташувчилар, темирчилар ва бошқалар). Бунда бир суткада 4-6 минг калория энергия сарфланади.
- Конвейрли меҳнат. Бунда маҳсулот биринчи ва иккинчисига ўтказилиб бажарилади.
- Механизациялашган меҳнат (станокда ишлайдиганлар, 1 суткада 3-4 минг калория энергия сарфланади.)
- Корхонада иш бир қисм автоматлаштирилган меҳнат шакли.
- Ишлаб чиқариш жараёнлари ва механимзларини бошқариш билан боғланган меҳнат шакли.
- Ақлий меҳнат (конструктор, инженер, диспичер, врач, ўқитувчи, ёзувчи, артистлар, рассомлар).
Шундай қилиб организмни энергия сарфига кўр кишиларни меҳнат фаолияти юқоридаги гуруҳларга бўлинади.
Чарчаш.
Оғир меҳнат бажарганда ёки иш узоқ вақт давом этаверса кишини иш қобилияти пасайиб, ишининг миқдор ва сифати бузилади. Чарчаш нафақат физиологик жараён, у социал жараён ҳамдир. Чарчаш келгуси даврга қадар ўтиб кетмаса, ўта чарчаш ҳолати содир бўлиб, ишчини иш қобилияти жуда пасаяди, хатто касаллик содир бўлиши мумкин.
Чарчаш икки хил бўлади: Тез содир бўлувчи чарчаш ва секин содир бўлувчи чарчаш.
Биринчисига грузчилар, ғишт терувчилар мисол бўлади. Секин содир бўлувчи чарчайдиганларга шоферлар, конвейрда ишловчилар киради.
Киши ишдан чарчаганда унинг организмини ҳар хил қисмларида функционал ўзгаришлар бўлади. Чарчаган кишини ишини самарадорлиги пасаяди, ҳаракатлари ноаниқ ўтади. Сабаби энергия манбаи камаяди, синотларда медиаторлар кам чиқади, мускулларда заҳарли моддалар тўпланиб қолади.
Чарчашни олдини олиш учун ҳаракатларни равон, силлиқ,(текис) бажариш, ортиқча ҳаракатларни маромида бажариш керак. Меҳнат малакасини ҳосил қилишда мунтазам равишда машқ (тренеровка) қилиб бориш катта аҳамиятга эга.
...