Ишлаб чиқаришнинг санитарияси ва гигиенаси меъёрлари мазмуни
Автор: pomidorjon • Ноябрь 7, 2022 • Реферат • 2,813 Слов (12 Страниц) • 281 Просмотры
5-маъруза: Ишлаб чиқаришнинг санитарияси ва гигиенаси меъёрлари мазмуни
Режа:
1.Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси
2.Санитария меъёрлари ва қоидалари.
3. Ишлаб чиқариш объектларига қўйиладиган умумий талаблар.
4.Иш жойидаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари
5.Ишлаб чиқаришда мўътадил об-ҳаво (қулай микроиқлим)шароити.
6.Чангларнинг ҳосил бўлиши. Ҳаво муҳитини текшириш
Таянч тушунча: мехнат гигиенаси, микроиқлим, зарарли омиллар, шовқин, титраш, ноқулай микроиқлим, ултратовуш, инфратовуш, зарарли моддалар
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:
-корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги;
-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа соҳалари билан мувофиқлаштириш;
-мулкчилик ва бошқарув шаклларидан қатъий назар барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона талабларни ўрнатиш;
-иш жойларида экологик хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва атроф-муҳитни тизимли мониторинг қилиш;
-корхоналарда меҳнат муҳофазаси талабларининг белгиланган тартибда бажарилишини назорат қилиш ;
-ходимлар учун хавфсиз ускуналар, технологиялар ва ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;
-меҳнатни муҳофаза қилишда фан, техника ютуқларидан ва илғор ички ва ташқи тажрибалардан кенг фойдаланиш; ходимларни махсус кийим ва пояфзал, шахсий ҳимоя воситалари, тиббий-профилактика воситалари билан бепул таъминлаш. (1-боб 1-модда)
Ишлаб чиқариш санитарияси Ишлаб чиқаришда ишчи организмига алоҳида технологик жараёнларнинг касб касалликларига олиб келувчи зарарли таъсирларини огоҳлантирувчи ва соғлом меҳнат гигиенаси билан таъминловчи санитар-техник тадбирлар тизими ишлаб чиқариш санитарияси дейилади.
Ишлаб чиқариш санитариясининг вазифаси: Соғлом меҳнат шароитини таъминлаш, касб касалликларининг олдини олиш дан иборат.
Соғлом меҳнат шароити яратиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- ишлаб чиқариш муҳитида меъёрий метеорологик (микроиқлим) шароитлар яратиш;
- токсик моддаларнинг чанг, буғ ва газларининг зарарли таъсирларини йўқотиш, йўқотишнинг иложи бўлмаган ҳолларда камайтириш;
- ишчи зоналарда ва ишчи ўринларида шовқин ва титрашларни йўқотиш ёки камайтириш;
- ишчи зоналарда ва ишчи ўринларида рационал ёритишни таъминлаш;
- радиоактив модда ёки изотоплар билан боғлиқ нурланиш касалликлари профилактикаси;
- совуқ ёки иссиқ ҳарорат шароитида ишловчилар учун махсус меҳнат режими;
- зарурий санитар-маиший хоналар ва қулайликлар билан таъминлаш;
- махсус кийим, махсус оёқ кийими ва шахсий(индивидуал) ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- қўл меҳнатини енгиллаштириш мақсадида технологик жараёнларни автоматлаштириш, янгилаш;
- саноат корхоналарини асраш қоидалари, технологик жараёнларни ташкил этиш ва жиҳозларни ўрнатиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
- ташқи муҳит физик омилларининг рухсат этилган параметрларини белгилаш.
Меҳнат гигиенаси - тиббиёт фанининг инсоннинг ишлаб чиқариш шароитидаги меҳнат фаолиятини ўрганувчи бир қисми бўлиб ҳисобланади.
Меҳнат гигиенасининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
Технологик жараёнларни такомиллаштириш;
Носоғлом шароитларни бартараф этиш;
Иш ва дам олиш режимининг ўрнатилиши.
Меҳнат гигиенаси ишлаб чиқариш зарарли омилларининг ишловчиларга кўрсатадиган таъсирини олдини олиш юзасидан санитария-гигиена ва даволаш ёки касб касалликларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади. Шу билан бирга инсоннинг меҳнат жараёнида толиқмаслиги мақсадида физиологик тушунчаларни ўрганади.
...