Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш

Автор:   •  Июль 26, 2020  •  Реферат  •  2,631 Слов (11 Страниц)  •  535 Просмотры

Страница 1 из 11

6-мавзу. Лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш

Режа:

  1. Лойиханинг бизнес режаси тушунчаси ва таснифи
  2. Лойиҳанинг бизнес режасини техник таҳлил қилишнинг аҳамияти ва вазифалари
  3. Инвестиция лойиҳасини иқтисодий таҳлил қилишнинг моҳияти ва мақсади
  4. Иқтисодий таҳлилнинг вазифалари

1. Лойиханинг бизнес режаси тушунчаси ва таснифи

Бизнес режа кенг, ҳар томонлама аник; тизимга туширилган ва чуқур уйлаб тайёрланган ҳужжат булиб, у фирмани қай мақсадга ҳаракат килаётганлиги, кузланган мақсадга кайси йуллар билан эришиш ва кузланган мақсадга эришгандан сўнг натижа қандай булади. Демак саволларга жавоб топилади. Бу қулай, умумий олинган ҳисобланиб лойиҳани имкониятлари буйича тула маълумот беради. Бизнес режа корхона (фирма)нинг стратегик истиқболини белгилаб берадиган асосий ҳужжат ҳисобланади ва уни 3-5 йилга тузишни тавсия этилади.

Бизнес режанинг биринчи ва иккинчи йилларига курсаткичларни (топширикларни) кварталларга таксимланган ҳолда берилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади ва фақат учинчи йилдан бошлаб йиллик курсаткич (топшириклар билан чегараланиш мумкин. Бизнес режа куйидаги асосий масалаларни ҳал этади. Яъни:

— тадбиркорларга корхона (фирма)лар стратегиясини ишлаб чиқиш учун асоси булибгина қолмай, уни муваффакиятли амалга ошишига кафолат ҳам беради;

— бозор иктисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, тартибга солиш ва бажаралишини назорат килишнинг асосий куроли булиб хизмат кдлади;

— тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тусатдан юзага келган салбий ҳолатлар юзасидан тадбиркорларни огоҳлантирилади ва уларни уз вақида бартараф этиш тадбирларини ишлаб чикишга ёрдам беради;

— тадбиркорлик фаолияти юзасидан банклар, инвесторлар ва қарз берувчиларга тегишли маълумотлар олишга имкон беради. Бундан ташқари бизнес режа тузиб чиқишнинг иккита асосий сабаби мавжуд:

— ташқаридаги сармоядорларни сизнинг бизнесингизни мақсадга мувофиклиги ҳақида ёки ссуда беришга ишонч ҳосил қилдириш,

— кузланган мақсадни сақлаб қолишга ёрдам бериш, тусатдан юзага келган ҳолатларда танланган мақсаддан воз кечмасликни таъминлаш.

Бу яна режада белгиланган барча вазифаларни тула бажарилишини ҳам англатади:

Бизнес режа у бошқарувчига танглик ҳолатларини тугри баҳолаш имконини беради ва ундан олиб чикиб кетиш йулларини курсатади. Бу уз навбатида бошқарув самарадорлигининг ортишини характерлайди.

Кушимча маълумот келиб тушиши ва маълум тажрибага эга булиш билан мақсад ва вазифа мосланиб олинади. Бизнес режанинг бош мақсади - фирманинг кузлаган мақсадига эришиши, режа-иқтисод булими ходимларига ва сармоядорларга танланган йулнинг мақсадга мувофиқлигини курсатиб беришдир.

Бундан ташқари бизнес режа тадбиркорларнинг куйидаги саволларига жавоб ҳам беради:

— бизнеснинг жорий ҳолати (биз каерда турибмиз),

— кузланган максад (қайси томонга ҳаракат қилмокдамиз),

— энг қулай пул (мақсадга кандай эришамиз).

Бундан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, бизнес режада ҳозирги холатда кузлаган мақсадга эришишнинг самарали йулллари курсатилиши, жорий мақсадларга эришиши ва урта ва узок, даврлардаги вазифалари ҳал этилиши акс эттирилади.

  1. Лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг вазифалари ва таркиби

Лойиҳанинг маркетинг нуқтаи назардан ижобий хулосаси олингач, унинг техник таҳлили амалга оширилади. Техник таҳлилда лойиҳа технологиясини ишлаб чиқарувчилардан шу лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган тижорат таклифи олинади. Тижорат таклифи лойиҳа технологиясининг ҳар бир машина ва асбоб- ускунаси, уларнинг баҳоси, техник спецфикацияси, техник- иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Лойиҳани амалга оширишда энг самарали бўлган технология танланади. Агар лойиҳа чет эл валютаси ҳисобига технология билан таъминланадиган бўлса, унда халқаро кўламда шу технологияни ишлаб чиқарувчилар ўртасида танлов эълон қилинади. Мутахассислар тилида бундай танлов тендер деб аталади.

...

Скачать:   txt (40.8 Kb)   pdf (154.9 Kb)   docx (21.9 Kb)  
Продолжить читать еще 10 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club