Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига карши жиноятлар
Автор: Fayzullayeva • Май 5, 2022 • Реферат • 4,948 Слов (20 Страниц) • 273 Просмотры
ТИНЧЛИК ВА ИНСОНИЯТ ХАВФСИЗЛИГИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
1.УРУШНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ
Мазкур жиноят объекти тинчликни саклаш, тинч-тотув яшаш, глобал халқаро ва регионал тщынашувларнинг олдини олишга ыаратилган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Жиноят субъектив томондан бир мамлакатнинг тажовуз қилишини келтириб чиқарадиган қарашлар, ғоялар ёки чакирикларни таркатишдан (яъни ҳар хил шакилда баён этишдан) иборат.
Урушни тарғиб қилиш ижтимоий хавфи аввало шахс бир мамлакатни иккинчи мамлакатга нисбатан кўзгатиш учун турли шакилдаги қарашлар, ғоялар ёки чакириклар таркатиб дунёни ва давлатларнинг тинчлигини хаф остига куяди.
Урушни тарғиб қилиш халқаро ҳуқуқни меъёрларига зиддир.
Уруш – бу икки ёки ундан ортик суверен, мустакил давлатлар ёки халклар орасидаги ташкил қилинган қуролланган кураш, қуролли зиддиятдир.
Урушни тарғиб қилиш – инсонларнинг онгига ва иродасига уларнинг бошқа суверен давлатга карши ҳарби ҳаракатлар олиб боришга ундаш, уриш элон қилиш заруратини тугдириш ва шундай истакни уйгатиш мақсадида таъсир қилиш деганидир.Шархланаётган жиноят субъектив томондан бир мамлакатнинг бошқа мамлакатга тажавуз қилишини келтириб чиқарадиган қарашлар, ғоялар ёки чакирикларни таркатишдан (яъни ҳар хил шакилда баён этишдан) иборат.
Мазкур жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади.
2.АГРЕССИЯ
Агрессиянинг бевосита объекти бўлиб, тинчлик ва тинч ҳаёт кечириш асосларини қўриқловчи ижтимоий муносабатлар ҳсобланади.
ЖК нинг 151-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан босқинчилик урушни режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек шу ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган фитнада катнашишида намоён бўлади.
ЖКнинг 151-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони агрессив урушни бошлаш ёки олиб боришда ифодаланади.
Агрессив урушни бошлаш деганда бошқа давлат суверенитетини унинг ҳудудига агрессор давлатнинг қуролланган кучларнинг бостириб кириш йўли билан бузишга қаратилган аниқ ҳаракатлар содир этишни; ҳарбий оккўпация ёки аннексияни, ҳамда карши томоннин бостириб киришига мажбур этувчи шароитларни яратиш ёки ҳарбий кучларни куллаш ва ҳарбий ҳаракатларни олиб боришни бошлаш, стратегик қуролланишни қўллаш учун сабаб ва бахоналарни яратишни тушунилади.
Қуйидагилар агрессия ҳаракати деб бахоланади:
1) Давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириш ёки канча муддатга чўзилганлиги катъи назар, ҳар қандай босиб олиш мазкур боскинчилик оқибати сифатида ёки бошқа давлатга ёки унинг бирор ҳудудига карши куч ишлатиш билан содир этилган ҳар қандай агрессия;
2) Давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудини бомба билан портлатиш ёки давлатнинг ҳар қандай қуроли бошқа давлатларга карши ишлатиш;
3) Давлат портлари ёки қиргокларининг бошқа давлат қуролли кучлари томонидан тусиб қўйилиши;
4) Давлат қуролли кучларининг бошқа давлатга тегишли курукликдаги, сувдаги, хаводаги кучларига ёки хаво флотига бостириб кириши;
5) Бошқа давлат ҳудудидаги бир давлатнинг қуролли кучларини мазкур давлат билан тўзилган битим шартларини бўзиб қўллаш ёки ҳар қандай шаклдаги мазкур қуролли кучларнинг битими ҳаракати тўхтатилишидан сўнг хам ушбу давлат ҳудудида сакланишнинг давом этиши;
6) Давлатнинг бошқа давлат ихтиёрига топшириб қуйилган ҳудудида мазкур давлат томонидан бошқа учинчи давлатга агрессия содир этишга йўл куйган ҳаракатлари;
7) давлат ёки унинг номидан қуролли бандаларни, гурухларни ва номунтазам кучлар ёки ёлланганларни юбориш (мазкур кучлар бошқа давлатга карши қурол кучини ишларган ҳолатларда, башарти бу ҳолат жиддий тус олиб юкорида кайд этилган ҳаракатларга тенг келса ёки унда анчагина иштироки бўлса);
Агрессив урушни олиб бориш деганда бошланган агрессияни давом эттиришни тушуниш лозим-ҳарбий операцияларни куллаш, агрессор-давлат томонидан агрессияниниг бошлангич акти ҳисобланган бошқа давлатга нисбатан қўлланилган ҳаракатларининг давоми амалга ошириш.
...