Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Ҳарбий хизматчиларда Харбий -ватанпарварлик туйfусини шакллантиришнинг замонавий шакл ва усуллари

Автор:   •  Ноябрь 25, 2022  •  Статья  •  1,982 Слов (8 Страниц)  •  253 Просмотры

Страница 1 из 8

Ашуров Ровшан Носирович,

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

Умумий тактика ва оператив саънат кафедраси доценти,

полковник

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРДА ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК

ТУЙҒУСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ШАКЛ ВА УСУЛЛАРИ

Аннотация. Ушбу мақолада ҳарбий ватанпарварликни мазмун-моҳияти, Ҳарбий хизматчиларда уни шакилантиришда миллий-маънавий, ахлоқийлик жиҳатларни ўрни, Ўзбекистон давлатини бу борада олиб бораётган ислоҳатлар, ҳарбий хизматчиларда ҳарбий ватанпарварликни ошириш йўллари, ҳарбий ватанпарварликга таъсир кўрсатувчи омиллар ёритилган шунингдек, тарбиявий иш субъектларига методик тавсиялар берилган.

Калит сўзлар. Ҳарбий ватанпарварлик, Қуролли Кучлар, ҳарбий хизматчи, командир (бошлиқ), ахлоқий фазилатлар, замонавий усул ва шакллар, методик тавсия, ҳарбий маросим, феномен, жасорат, фойдали ташаббус, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника.

 Аннотация. В статье раскрывается сущность военного патриотизма, роль национально-нравственных и этических аспектов в формировании военнослужащих, реформы проводимые в Узбекистане, пути повышения военного патриотизма военнослужащих, факторы влияющие на военный патриотизм, а также методические рекомендации по воспитательной работе.

Ключевые слова. Военный патриотизм, Вооруженные Силы, военнослужащий, командир (начальник), моральные качества, современные методы и формы, методические советы, военный ритуал, феномен, отвага, полезная инициатива, оружие и военная техника.

Annotation. The article reveals the essence of military patriotism, the role of national, moral and ethical aspects in the formation of military personnel, reforms carried out in Uzbekistan, ways to increase military patriotism of military personnel, factors affecting military patriotism, as well as guidelines for educational work.

Keywords. Military patriotism, Armed Forces, serviceman, commander (chief), moral qualities, modern methods and forms, methodical advice, military ritual, phenomenon, courage, useful initiative, weapons and military equipment.

“Бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир”[1].

Ш.М.Мирзиёев

Бугунги таҳликали шароитида инсон қалби ва онгига раҳна солувчи таҳдидлар ортаётганлиги ташвишли ҳолдир. Айниқса, ташқи таъсирлар, тазйиқлар, тажовузлар ортиши, ахборот хуружларининг авж олиши дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солмоқда. Ҳозирда дунё миқёсида таҳликали вазиятни ортиб бораётгани биздан доимо ҳушёр, огоҳ ва сергак бўлишни талаб этмоқда. Тарихдан маълумки, аксарият таназзулга юз тутган давлатларда жамиятнинг парчаланишида ғоявий парокандаликлар асосий сабабларидан бири сифатида эътироф этилган. Шу ўринда, бугунги кун талаби барча воқеа ҳодисалар, ижтимоий-сиёсий жараёнлардан етарли даражада хабардор бўлишни ҳарбий хизматчиларда ҳарбий ватанпарварлик туйғусини янада шакллантиришни тақозо этмоқда.

Ҳарбий хизматчиларда ҳарбий ватанпарварлик, юксак ахлоқийликни намоён этадиган туйғу бўлиб, унинг мазмуни ватанга меҳр қўйиш, Ватанни ҳимоя қилиш, унинг хавфсизлиги ҳамда яхлитлигини таъминлашга бевосита ва билвосита масъуллик орқали мустаҳкамланади. Шунинг учун ҳам чинакам ҳарбий ватанпарварлик ўзидан оилани, оиладан Ватанни, Ватандан инсониятни устун қўйишни талаб этади. Муҳим жиҳати шундаки, ундаги ҳиссиётлар тор ватанпарварлик доирасига сиғмайди, ундан “четга чиқади”. Ҳарбий ватанпарварлик фақат Ватанни севиш ёки яхши кўриш билан чекланмайди, балки бор кучи ва ақл-идрокини Ватанни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга сафарбар қилишда намоён бўлади.

Кези келганда таъкидлаш зарурки, ватанпарварлик, хусусан, “фуқаро ватанпарварлиги” билан “ҳарбий ватанпарварлик” тушунчасини бир хил деб қабул қилиш нотўғри. Ҳарбий қомусий луғатларда ватанпарварликнинг мазмуни “юртга содиқлик, Ватанга муҳаббат, эл манфаатларига хизмат ва мамлакатни душмандан ҳимоя қилиш”, деб талқин этилади. Умуман олганда, ҳарбий ватанпарварликнинг мазмун-моҳияти шу таърифда мужассам бўлганга ўхшайди. Бироқ, фуқаро ватанпарварлиги  ҳуқуқий маданият ва қонунга итоаткорлик ҳақидаги билимлар тизими бўлиб, жамият ва давлатдаги сиёсий-ҳуқуқий ҳодиса-жараёнларнинг янгилигини баҳолаш, фуқаролик позициясига эгалик, халқига хизматда доимо тайёр туриш ва конституциявий бурчини бажаришдан иборатлигини таъкидлаш лозим.

...

Скачать:   txt (31.1 Kb)   pdf (172.4 Kb)   docx (710 Kb)  
Продолжить читать еще 7 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club