Тарих ўқитиш методикаси фанининг тарихи ва ривожланиш босқичлари
Автор: Javohirr1008 • Июнь 15, 2022 • Лекция • 6,041 Слов (25 Страниц) • 354 Просмотры
1-МАВЗУ: КИРИШ. ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1.1.Тарих ўқитиш методикаси фанининг тарихи ва ривожланиш босқичлари.
1.2.Тарих дарси турлари ва уларни режалаштириш, тарих дарсларининг сифат ва самарадорлигини ошириш.
1.3. Тарих ўқитишнинг мазмуни ва вазифаси,ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида халқ оммасининг меҳнати ва курашининг ҳал қилувчи ўрни тўғрисида ёшлар(бакалавриат талабалари)да тушунчалар ҳосил қилиш.
Таянч сўз ва иборалар: Тарих ўқитиш методикаси фанининг предмети,мақсад ва вазифалари, фан тарихи ва ривожланиш босқичлари,олий мактабда ўқитиш тамойиллари,таълим технологиялари, “синопсис”, “интернационализм”, ватанпарварлик, дарс самарадорлиги, кузатиш методи, тажриба методи.
Адабиётлар:
Асосий адабиётлар
- John Robert Seleen Methods of Teaching of History. Ulan Press England. 2011.
- Healher Fry, Sleve Ketteridje, Shephanie Marshall. A Handbook for teaching and learning in higher Education. –N.Y.2009/
- Тошпўлатов Т., Ғаффоров Я.Х. Тарих ўқитиш методикаси. (Дарслик) Т., “Турон – иқбол” нашриёти 2010.
- А.К.Нафасов – Тарих фанини ўқитишда педагогик технологиялар. Т., “Олам” нашриёти. 2011.
- Б.Зиёмухаммедов “Педагогик маҳорат асослари” , Т., “ТИБ-КИТОБ” 2009 й.
- Толипов Ў.Қ., Усмонбоев М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. Т., “Фан”, 2006.
- Ғаффоров Я.Х. – Махсус фанларни ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари. Т., “Университет” 2008.
Қўшимча адабиётлар
- Шавкат Мирзиёев. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент. “Ўзбекистон”. 2016.
- Шавкат Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Тошкент. “Ўзбекистон”. 2017.
- Шавкат Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз . Тошкент. “Ўзбекистон”. 2017.//
- Шавкат Мирзиёев.Миллий тараққиёт йўлимизни қатъит билан давом эттириб,янги босқичга кўтарамиз. Тошкент. “Ўзбекистон”. 2017.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининт “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Т.: “Адолат”.2017.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи. // Халқ сўзи, 2017 йил 20- сентябрь.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.Тошкент. “Ўзбекистон”. 2018.
- Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. –Т.: Шарқ. 1998.
- Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. –Т.: “Ўзбекистон”. 2008.
- Ғаффоров Я. Х., Ғаффорова М. Г. “Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш усуллари”. Т., “Университет” 1996.
- Бабанский Ю. К. “Хозирги замон умумий таълим мактабларида ўқитиш методлари”. Т., “Ўзбекистон”, 1990.
- Тошпўлатов Т., Ғаффоров Я. “Тарих ўқитиш методикаси”. Т., “Университет” нашриёти. 2002.
- Б.Фарберман. “Илғор педагогик технологиялар”. Т., “Фан” 2000 йил.
- Сафо Очил. Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари. Т., “Ўқитувчи”, 1997.
- Қодиров Б. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг мақсад ва йўналишлари. Т. “Ўзбекистон”. 1999.
- Ишмухамедова Р. в.б. Таълимда инновацион техгологиялар Т., 2008.
- Тарих ўқитиш методикаси. Ўқув-услубий мажмуа. АДУ. АРМ. 2018.
1.1.Тарих ўқитиш методикаси фанининг тарихи ва ривожланиш босқичлари.
Маълумки мамлакатимиз мустакиллиги миллий таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш учун замин яратди. Замонавий талаблар инобатга олинган ҳолда, олий ўқув юртларининг ўқув дастурларини мунтазам такомиллаштириб бориш ишларини ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири хисобланади. Мазкур фан тарих фанини ўқитишда таълимнинг янги технологияларининг хозирги даврдаги асосий жиҳатлари ва ривожланиш босқичлари тарихи, тарих ўқитишнинг келажаги, тадқиқот методлари ва бошқа масалаларни қамраб олади. Ҳамда, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да кўрсатиб ўтилган ёшларнинг тарихий дунёқарашини бойитиш, уларда мустақил фикрни қарор топтириш, тарихни мукаммал даражада билиш, инсоният цивилизациясининг ютуқларидан ва тажрибасидан тўла баҳраманд бўлиш, умуминсоний қадриятларни англаб етишга кўмаклашиш ва дунё миқёсида мавжуд бўлган муаммоларнинг тарихий илдизларини излаб топиш каби долзарб масалаларни ўрганади.
...