Талабаларнинг илмий-тадкикот фаолияти
Автор: Хилола Абдурахмонова • Декабрь 12, 2022 • Доклад • 786 Слов (4 Страниц) • 161 Просмотры
ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ.
Мамлакатимизда баркамол авлодни
тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Изчил равишда ёшларнинг замонавий таълим
олиши учун зарур шароитларни яратиш
ишлари давом эттирилмоқда ...
Ш.М.Мирзиёев
Ҳозир тараққиёт ва мустақиллик яратаётган чексиз шароитда ҳар бир соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мактабгача таълим, ўрта ва олий таълим тизимида янги механизм жорий этилиб, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ жараёнларда жиддий ўзгаришлар талаб қилмоқда. Олий таълим соҳасида сўнгги беш йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, ислоҳотлар кўлами нақадар фаол ва улкан эканини кўрамиз. Мамлакатимиздаги жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишининг ҳозирги ҳолати олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш даражасига алоҳида талабларни қўяди. Хусусан, мутахассиснинг касбий фаолиятнинг мураккаб турлари соҳасидаги доимий ўзгарувчан шароитларга тезда мослашиш қобилияти айниқса катта талабга эга. Бу олий таълимда касбий кўникмаларни ташкил этишда жиддий таркибий ва мазмунли ўзгаришларни тақозо этади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятиини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиздаги барча педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари фаолияти тубдан янгиланади.
Олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлашнинг бирламчи вазифаси талабаларга нафақат касбий билимлар назарияси билан таъминлаш, балки келажакдаги фаолияти соҳасидаги самарали усуллар билан қуроллантириш, эгаллаган билимларини амалиётда қўллаш, уларни мустақил равишда ўзгартириш ва янги илмий билимларни ривожлантириш, ўзлаштириб олиш қобилияти ва малакасини оширишдан иборат. Жамиятда доимий ўзини-ўзи ижодий касбий такомиллаштиришга интилувчан бўлган одамларга бўлган эҳтиёж йил сайин ошиб борар экан, педагогик кадрларни етиштириб берувчи олий таълим тизимида ўқув жараёнини фан билан уйғунликда ўзлаштиришга эътиборни кучайтириш долзарб масалалигича қолаверади.
Таълимда кадрлар тайёрлаш даражасини интелектуаллаштириш ўқув жараёнида инноватцион ўзгаришларнинг кенг қамровда фойдаланиш учун ахборотлаштириш маданиятининг янги босқичига ўтишни таъминлаш юқори малакали мутахассисларнинг янгиланган таълим моделларига йўналтирилишини осонлаштиради.
Яқин тарихда педагоглик олий ўқув юртлари бўлажак талабаларнинг ижодий имкониятларини мақсадли рағбатлантиришда илмий-тадқиқот фаолиятини ҳам амалиётида ҳам, назарияда қўллаш бўйича катта тажрибалар тўпланган.
Талабаларнинг интеграциялашуви эҳтиёжларидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот соҳасида касбий тайёргарлигини ташкил этишнинг хорижий моделларидан фойдаланиш, мамлакатимиз таълим тизимига етакчи илғор педагогик институт ва университет талабаларининг соҳасидаги ютуқларини, шу жумладан уларнинг илмий-тадқиқот ишларидаги иштирокини қўллаш катта қизиқиш уйғотади.
Олий таълим тизимида талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида педагогика институтларида бўлажак мактаб ўқитувчиларини касбий тайёрлаш омили сифатида, педагогик ихтисосликлари ва махсус курслар тизими орқали ёш изланувчиларининг илмий-тадқиқот
...