Автоматлаштирилган кутубхона ва унда ахборот технологияларининг тутган ўрни
Автор: shavkatoff_m • Сентябрь 6, 2018 • Реферат • 13,554 Слов (55 Страниц) • 1,088 Просмотры
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Гулистон давлат университети
Амалий математика ва информатика кафедраси
ҚЎҚОНОВ ҒУЛОМ ХУШВАҚТОВИЧНИНГ
5480100-АМАЛИЙ МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА БАКАЛАВР ДАРАЖАСИНИ ОЛИШ УЧУН «КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ» МАВЗУСИДАГИ
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар: доц. Қулмаматов С.И.
Гулистон-2014
М У Н Д А Р И Ж А | |
Кириш……………………………….…………………………………............. | 3 |
1-боб. Кутубхона фаолиятини автоматлаштириш масалалари……………. | 6 |
1.1. -§ Кутубхоналарни автоматлаштиришнинг ҳолати……………………. | 6 |
1.2. -§ Автоматлаштирилган кутубхона таркиби…………………………… | 13 |
2-боб.Автоматлаштирилган кутубхона ва унда ахборот технологияларининг тутган ўрни……………………………………………. | 26 |
2.1. -§ Автоматлаштирилган кутубхоналарнинг техник таъминоти………. | 26 |
2.2.-§. Автоматлаштирилган кутубхоналар дастурий таъминоти………… | 34 |
2.3. -§Karmat дастури ва унинг имкониятлари………………………………. | 53 |
Хулоса ……………..………………………………………………………….. | 58 |
Фойдаланилган адабиётлар…………………………………………………… | 60 |
К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда фан, таълим, маданият ривожи ва ҳар қандай мамлакат ижтимоий-иқтисодий юксалишининг асосий шартларидан бири - турли соҳалар бўйича керакли ахборотларни ҳеч бир тўсиқсиз, тезкорлик билан эга бўлишга боғлиқдир.
Республикамиз Президентининг 2006 йил «Аҳолини ахборот билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш борасида куубхона фаолиятидан самарали фрйдалаиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Замонавий талабаларга жавоб берадиган кутубхонада автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимини яратмасдан туриб қарорда кўзда тутилган вазифаларни тўлиқ бажариш мумкин эмас.
Автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимининг таъминотлари (дастурий, техник, ахборот, лингвистик, ташкилий-технологик ва кадрлар) бугунги кунда кўпчиликнинг эътиборига тушгани бу дастурий таъминотдир.
Бу мақсадга эришиш учун оммавий кутубхоналар фаолиятига янги ахборот технологияларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, асосий кутубхона жараёнлари: ахборотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш, қидириш ва истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш жараёнларига замонавий телекоммуникация каналлари ёрдамида электрон технологияларни қўллаш самарали натижалар бериши мумкин.
Ишнинг мақсади. Кутубхона фаолиятини самарали ташкил қилишда ахборот технологиялари имониятларини очиб бериш ва китобхонларнинг автоматлаштирилган кутубхона фаолиятидан фойдаланишларида КАРМАТ дастури билан ишлаш малакасини ошириш.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди:
-кутубхоналарни автоматлаштиришнинг ҳолатини очиб бериш;
-автоматлаштирилган кутубхона таркиби ҳақида маълумотларни бериш;
-автоматлаштирилган кутубхоналарнинг техник ва дастурий таъминоти тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш;
...