Оролбўйи суfориладиган тупроклари тавсифи ва мелиоратив холати
Автор: Аккербез Байназарова • Февраль 11, 2020 • Статья • 1,039 Слов (5 Страниц) • 430 Просмотры
УДК: 631.4
ОРОЛБЎЙИ СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИ ТАВСИФИ
ВА МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ
Идирисов К.А.,
1Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази, Нукус ш.
Аннотация
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудуди суғориладиган тупроқларининг морфогенетик хусусиятлари, келиб чиқиши ,ҳозирги мелиоратив ҳолати ва улардан фойдаланиш йўллари Қонликўл тумани Сариолтин ҳудуди мисолида баён этилган
Кириш Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи (Қўнғирот, Чимбой, Тахтакўпир ва Қонликўл туманлари) ҳудудлари Орол денгизи томон эгилган тизма дўнг бархан қумлари билан қопланган кенг ясси текисликлардан иборат. Ҳудуд ўзининг жуда иссиқ жазирама ёзи, совуқ қиши, сутка ва йил давомида ҳарорат амплитудасининг сезиларли ўзгариб туриши, юқори даражадаги буғланиш, вегетация даврининг қисқалиги ва самарали ҳарорат (>+100С) йиғиндисининг камлиги, шу даврда булутли кунлар ва нисбий намликнинг пастлиги, кучли шамоллар ва чангли бўҳронларнинг тез-тез такрорланиб туриши ҳамда атмосфера ёғинларининг жуда камлиги билан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради.
Мавзуни долзарблиги Оролбўйи ҳудуди табиий – иқлим ва геоморфологик шароитлари ўта турлича бўлиб, типик чўл автоморф тупроқлари билан бир қаторда гидроморф тупроқлар ҳам кенг шаклланган. Булар сур тусли қўнғир, чўл-қумли, тақирли ва тақирсимон типик чўл автоморф тупроқлар ва ўтлоқи ва ботқоқ-ўтлоқи қолдиқ - гидроморф тупроқлар шунингдек, континентал ва денгиз бўйи шўрхокларини ҳам ажратиш мумкин. Ҳозирги глобаллашув даврда Оролбўйи ҳудуди суғориладиган ерларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги мақсадида самарали фойдаланиш долзарб ҳисобланади.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг мухокамаси. Оролбўйи суғориладиган ҳудудларида асосан тақир-ўтлоқи ва ўтлоқи – тақир ҳамда аллювиал ўтлоқи тупроқлар кенг тарқалган.Тадқиқотлар Қонликўл тумани Сариолтин ҳудудида тарқалган суғориладиган тупроқларда дала изланиш ишлари олиб борилган.
Суғориладиган ўтлоқи-тақир тупроқлар қўриқ ерлар орасида кичик майдончалар кўринишида тарқалган бўлиб, ер ости грунт сувлари билан кучсиз намланган шароитида шаклланади. Бу тупроқлар суғориладиган майдонларда сизот сувлари сатҳини 3-5 м. чуқурликда ушлаб турадиган “қуруқ зовур” вазифасини ўтайди. Кейинги йилларда ўтлоқи-тақир тупроқларининг ўзлаштирилиши ва деҳқончилик маданиятининг кучсиз таъсири натижасида ўзгариши, морфогенетик хусусиятларини қўриқ ҳолатига яқинлигини белгилайди. Бу тупроқларнинг ҳайдов қатлами 25-30см атрофида механик таркиблари оғир, ўрта ва енгил қумоқлардан иборати ҳолда кўпроқ учрайди. Гумус қатлами қўнғир-сур ва қорамтир-сур тусда бўлиб, 40-45 см гача. Қалинликда бўлади. Қуйи қаватлари лойли, қумоқ ва қумлоқли, ҳамда қумлар комплексини турлича алмашинувидан таркиб топган бўлиб, қамиш илдизлари қолдиқлари шунингдек, яқин ўтмишдаги гидроморфизм белгиси зангори ва кўкимтир доғлар кузатилади.
Ўтлоқи-тақир тупроқларининг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори 0,9-1,23 % ни, қуйи қатламларига қараб 0,51-0,95 % гача камайиши кузатилади, ялпи азот – 0,05-0,109 % ни ташкил этади. Карбонатлар миқдори 6,5-7,1 % гача, кесмани қуйига қараб деярли бирхил тақсимланган. гипс миқдори – 0,1-0,8 % гача, айрим кучли шўрланган қатламларда 1,5-4,6 % гача ошганлиги кузатилади. Бу тупроқларнинг шўрланганлик даражаси ўртача ва кучли шўрланган бўлади.
Суғориладиган тақир - ўтлоқи тупроқлар саҳроланиш жараёни таъсирида шаклланган бўлиб, қадимги Амударё дельтасининг Қўнғирот, Чимбой, Тахтакўпир ва Қонликўл туманларининг чекка қисмларида унча катта бўлмаган майдонларда тарқалган. Ер ости грунт сувлари сатҳи 2-3м оралиғида тебраниши ва тупроқларнинг намланиши яримгидроморф сув режимини содир этади. Тақир тупроқлар илгари эволюцион ривожланиш даврида гидроморф босқични кейинчалик, гидроморфизмнинг қолдиқ белгилари сақлаб қолган, ҳозирги жараёнга тез суръатлар билан ривожланиб ўтиши туфайли, тақир-ўтлоқи тупроқлар шаклланади.
...