Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

DELPHI визуал дастурлаш муҳити компоненталари билан ишлаш технологиялари

Автор:   •  Февраль 28, 2022  •  Реферат  •  4,494 Слов (18 Страниц)  •  245 Просмотры

Страница 1 из 18

DELPHI визуал дастурлаш муҳити компоненталари билан ишлаш технологиялари

Режа:

  1. Label, Edit, Memo матн компонентлари ва Button тугмачаси
  2. Лойиҳани сақлаш. Иловани компиляция қилиш ва ишга тушириш.
  3. Танлаш тугмаларини ўрнатиш


Label белгиси.        Белги тушунтиришлар, номлар, мавзулар ва бошқа  ҳар хил турдаги матнли маълумотларни экранга жойлаштириш учун ишлатилади. Белги учун Caption асосий хоссалардан бири бўлиб, унда экранга чиқариладиган матн жойлашади.

        Матнни экранга жойлаш учун Delphiнинг Standart палитрасидан (ускуналар панелидан) “A” пиктограммаси белгиланиб форма устига келинади ва сичқонча тугмачасини босган ҳолда матн жойлаштирилиши лозим бўлган жой ажратилади. Натижада Label1 матн майдони ҳосил қилинади ва Caption хоссасига кирилиб керакли матн терилади.

        Матнга ишлов бериш учун (масалан, катталаштириш ёки кичиклайтириш; курсив ёки қалин қилиш ва бошқа) яъни унга ўзгартириш киритиш учун керакли хосса танланиб улар ўзгартирилади. Маслан, киритилган матнни катталаштириш ёки кичиртиш учун олдин матн майдони ажратилиб, кейин Font хоссасига кирилади ва мулоқот дарчасидан шрифт, унинг ўлчами ва ранги танланиб Ок тугмаси босилади.

        Label компонентаси нафақат маълумотларни экранга жойлаш-тириш учун хизмат қилади, балки дастур натижаларини чиқаришда ҳам ишлатиш мумкин. Бунинг учун дастурда  Label5.caption:='Дастур натижаси'; буйруғи берилиши керак. Мисол, Label5.caption:='Ечим='+s; бу ерда s:String ўзгарувчиси.

        Edit киритиш қатори. Edit киритиш қатори матнни бир қатордан киритиш ва уни таҳрирлаш учун ишлатилади.

        Матн киритиш қаторини экранга жойлаш учун Delphiнинг Standart палитраси (ускуналар панели) дан “ab” пиктограммаси белгиланиб форма устига келинади ва сичқонча тугмачасини босган ҳолда матн киритилиши лозим бўлган жой ажратилади. Натижада Edit1 матн киритиш майдони ҳосил қилинади. Матнни киритиш дастур ишчи ҳолатига ўтилганда бажарилади.

        Матн қаторига киритилган маълумот фақат матн, яъни String (қатор) бўлиб ҳисобланади. Edit киритиш қаторида киритилган маълумотни дастурда ўқиб ва уни рақамга ўтказиш учун кўп ҳолларда Val функциясидан фойдаланилади. Бу функция Турбо Паскалда қуйилагича ёзилади. Val(Edit1.Text,a,cod) - бу ерда  a: Real; - ўзгаручиси бўлиб, Edit1.Text майдонидаги маълумотни рақам қилиб ўзлаштиради. cod: Integer; деб эълон қилинади.

        Memo матн чиқариш қатори. Memo матнларни бир неча қатор қилиб чиқариш учун ишлатилади.

        Memo матн чиқариш қаторини экранга жойлаш учун Delphiнинг Standart палитраси (ускуналар панели) дан “ab” пиктограммаси ёнидаги Memo тугмаси белгиланиб форма устига келинади ва сичқонча тугмачасини босган ҳолда матн чиқарилиши лозим бўлган жой ажратилади. Натижада Memo1 матн чиқариш майдони ҳосил қилинади. Бу матн чиқариш майдони дастурда натижаларни чиқаришда қўл келади. Натижани чиқаоишда у дастур ичида қуйидагича ишлатилади.  Memo1.Lines.add('Ечим='+S);

        Memo майдонини тозалаш эса натижани чиқаришдан олдин модулда Memo1.Clear; буйруғини бериш билан амалга оширилади.

        Button тугмачаси. Button тугмачаси босилиши натижасида кутилиши лозим бўлган жараёнлар (масалан, ҳисоблашлар ёки бажарилиши лозим бўлган операциялар) бажарилишга туширилади.

        Button тугмачасини экранга жойлаш учун Delphiнинг Standart палитраси (ускуналар панели) дан “Ok” пиктограммаси белгиланиб форма устига келинади ва сичқонча тугмачасини босган ҳолда тугмача қўйилиши лозим бўлган жой ажратилади. Натижада Bottom1 тугмачаси ҳосил қилинади. Тугмача номини ўзгартириш Caption хосасига кирилиб ўзгартирилади.

...

Скачать:   txt (37.4 Kb)   pdf (251.4 Kb)   docx (70.8 Kb)  
Продолжить читать еще 17 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club