Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Ишлаб чиқаришнинг санитарияси ва гигиенаси меъёрлари мазмуни

Автор:   •  Ноябрь 7, 2022  •  Реферат  •  2,813 Слов (12 Страниц)  •  273 Просмотры

Страница 1 из 12

5-маъруза: Ишлаб чиқаришнинг  санитарияси ва гигиенаси меъёрлари мазмуни

Режа:

1.Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси

 2.Санитария меъёрлари ва қоидалари.

3. Ишлаб чиқариш объектларига қўйиладиган умумий талаблар.

4.Иш жойидаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари

5.Ишлаб чиқаришда мўътадил об-ҳаво (қулай микроиқлим)шароити.

6.Чангларнинг ҳосил бўлиши. Ҳаво муҳитини текшириш

Таянч тушунча: мехнат гигиенаси, микроиқлим, зарарли омиллар, шовқин, титраш, ноқулай микроиқлим, ултратовуш, инфратовуш, зарарли моддалар

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:

-корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги;

-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа соҳалари билан мувофиқлаштириш;

-мулкчилик ва бошқарув шаклларидан қатъий назар барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона талабларни ўрнатиш;

 -иш жойларида экологик хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва атроф-муҳитни тизимли мониторинг қилиш;

-корхоналарда меҳнат муҳофазаси талабларининг белгиланган тартибда  бажарилишини назорат қилиш ;

-ходимлар учун хавфсиз ускуналар, технологиялар ва ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;

-меҳнатни муҳофаза қилишда фан, техника ютуқларидан ва илғор ички ва ташқи тажрибалардан кенг фойдаланиш; ходимларни махсус кийим ва пояфзал, шахсий ҳимоя воситалари, тиббий-профилактика воситалари билан бепул таъминлаш.   (1-боб 1-модда)

Ишлаб чиқариш санитарияси Ишлаб чиқаришда ишчи организмига алоҳида технологик жараёнларнинг касб касалликларига олиб келувчи зарарли таъсирларини огоҳлантирувчи ва соғлом меҳнат гигиенаси билан таъминловчи санитар-техник тадбирлар тизими ишлаб чиқариш санитарияси дейилади.

Ишлаб чиқариш санитариясининг вазифаси:  Соғлом меҳнат шароитини таъминлаш,   касб касалликларининг олдини олиш дан иборат.

Соғлом меҳнат шароити яратиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

- ишлаб чиқариш муҳитида меъёрий метеорологик (микроиқлим) шароитлар яратиш;

- токсик моддаларнинг чанг, буғ ва газларининг зарарли таъсирларини йўқотиш, йўқотишнинг иложи бўлмаган ҳолларда камайтириш;

- ишчи зоналарда ва ишчи ўринларида шовқин ва титрашларни йўқотиш ёки камайтириш;

- ишчи зоналарда ва ишчи ўринларида рационал ёритишни таъминлаш;

- радиоактив модда ёки изотоплар билан боғлиқ нурланиш касалликлари профилактикаси;

- совуқ ёки иссиқ ҳарорат шароитида ишловчилар учун махсус меҳнат режими;

- зарурий санитар-маиший хоналар ва қулайликлар билан таъминлаш;

- махсус кийим, махсус оёқ кийими ва шахсий(индивидуал) ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

- қўл меҳнатини енгиллаштириш мақсадида технологик жараёнларни автоматлаштириш, янгилаш;

- саноат корхоналарини асраш қоидалари, технологик жараёнларни ташкил этиш ва жиҳозларни ўрнатиш қоидаларини ишлаб чиқиш;

- ташқи муҳит физик омилларининг рухсат этилган параметрларини белгилаш.

Меҳнат гигиенаси - тиббиёт фанининг инсоннинг ишлаб чиқариш шароитидаги меҳнат фаолиятини ўрганувчи бир қисми бўлиб ҳисобланади.

Меҳнат гигиенасининг вазифаси қуйидагилардан иборат:

Технологик жараёнларни  такомиллаштириш;

Носоғлом шароитларни бартараф этиш;

Иш ва дам олиш режимининг ўрнатилиши.

Меҳнат гигиенаси ишлаб чиқариш зарарли омилларининг ишловчиларга кўрсатадиган таъсирини олдини олиш юзасидан санитария-гигиена ва даволаш ёки касб касалликларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади. Шу билан бирга инсоннинг меҳнат жараёнида толиқмаслиги мақсадида физиологик тушунчаларни ўрганади.

...

Скачать:   txt (41.4 Kb)   pdf (219.9 Kb)   docx (72.5 Kb)  
Продолжить читать еще 11 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club