Ижтимоий фаровонлик жамияти ғоясининг вужудга келиши
Автор: Shukurbek Yuldashev • Июнь 8, 2018 • Реферат • 5,547 Слов (23 Страниц) • 891 Просмотры
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
МАКРОИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ
“Буюк Британия умумий фаровонлик давлатини ривожланиш хусусиятлари” мавзусида
МУСТАҚИЛ ИШ
Бажарди: “Ижтимоий иш(пенсия таъминоти)” таълим йўналиши
2 – босқич талабаси
Ш. Б. Йўлдошев
Текширди:
ўқ. Ражабов Х.
Тошкент – 2018
Режа
Кириш
- Ижтимоий фаровонлик жамияти ғоясининг вужудга келиши;
- Ижтимоий фаровонлик жамияти ғоясининг ижтимоий фаровонлик давлати назарияси сифатида ривожланиши;
- Буюк Британиянинг У. Беверидж ислоҳотлари ва ундан кейинги даврда ижтимоий фаровонлик давлатини қуриш йўлида босиб ўтган йўли;
- Ўзбекистонда Буюк Британиянинг тажрибаси асосида қурилаётган ижтимоий фаровонлик давлати;
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Барчага маълумки, иқтисодий адабиётларда келтириб ўтилган “классик” назарияларда бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва иқтисодиётда давлат секторини улушини қисқартиришга қаратилган фикрлар илгари сурилган. Ҳозирда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти моделлари асосида мамлакатлар амалиётида давлат мулкидан унумли фойдаланган ҳолда жамиятдаги ижтимоий муаммоларни самарали ҳал этаётганини кўриш мумкин. Иқтисодиётда давлат секторининг улуши мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият, яъни, давлатнинг иқтисодиёт тармоқларини хусусийлаштириш ёки давлат тасарруфига ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши ва уларнинг натижалари билан боғлиқ бўлади.[1]
Мустақил иш мавзуси “Буюк Британияда умумий фаровонлик давлатини ривожланиш хусусиятлари” бўлиб уни ўрганишга, Буюк Британия ва қўшни давлатлардаги тариҳий ҳодисаларни таҳлил қилиш орқали ёндашилган. Буюк Британияда яратилган умумий фаровонлик давлати ўрганиш объектидир. Буюк Британиянинг умумий фаровонлик давлатини яратилишидаги босиб ўтган тарихий йўли, бу йўлда юзага келган муаммолар ва уларни бартараф етиш учун кўрилган чора тадбирлар ўрганиш предметидир. Буюк Британияда ислоҳотлар даврида қабул қилинган қонунлар ва дастурлар ўрганиш субъектларидир.
Ижтимоий фаровонлик давлатини қуришнинг Буюк Британия тажрибасини ўрганишдан мақсад – шу мамлакатда ижтимоий соҳадаги камчиликлар ва устун жиҳатларни аниқлаш. Ўзбекистон амалиёти билан таққослаш ва амалий хулоса – таклифлар беришдир. Мақсадга еришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилди:
- Ижтимоий фаровонлик давлати ғоясининг вужудга келиши сабабларини ўрганиш;
- Буюк Британиянинг Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг босиб ўтган йўлида иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларни ўрганиш ва бошқа мамлакатлар билан таққослаш;
- Ислоҳотлар сабабларини ажратиб олиш ва уларни мос даврлардаги аҳоли даромадлари жиҳатидан таҳлил қилиш;
- Ислоҳотлар олиб борган ва амалий таклифларни ишлаб чиқган тариҳий шаҳсларни Буюк Британияда ижтимоий фаровон давлатининг ривожланишида ўрнини боҳолаш.
Ижтимоий фаровонлик жамияти ғоясининг вужудга келиши
Ижтимоий фаровонлик давлати ғояси бевосита ижтимоий фаровон жамият ғояси билан узвий боғлиқ бўлиб бу ғоялари вужудга келишида турли иқтисодий мактаблар ўзига ҳос аҳамият касб этадилар. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳадаги назарияларнинг ривожланиш даврини бир неча босқичга ажратиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Масалан, М. Пауэлл ва М. Хьюттлар томонидан “Аҳоли фаровонлиги жамияти” назариялари ривожланиш босқичлари тўрт гуруҳга ажратилиб, улар таркибига қуйидагилар киради:[2]
...