Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Интернетга уланиш усуллари. Уланиш тармоқларининг турлари

Автор:   •  Февраль 6, 2018  •  Реферат  •  1,427 Слов (6 Страниц)  •  1,566 Просмотры

Страница 1 из 6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА

УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ

“ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”

йўналиши

“ТАЪЛИМДА ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”

модули бўйича

1-Мавзу: ИНТЕРНЕТГА УЛАНИШ УСУЛЛАРИ. УЛАНИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ.

Тингловчи: Хидиров Абдували Махмадалиевич

Тошкент 2018

Интернетга уланиш усуллари. Уланиш тармоқларининг турлари.

РЕЖА:

Кириш

1. Уланиш тармоқларининг турлари;

2. Dial-up орқали уланиш;

3. хDSL орқали уланиш

4. HFC га коаксиал уланиш;

5. FTTx орқали уланиш.

Хулоса

Адабиетлар руйхати

Кириш.

Компьютер тармоғи – ахборот узатиш линиялари билан боғланган икки ва ундан ортиқ компьютерлар. Локал (махаллий) ва глобал компьютер тармоқлари мавжуд.

Локал компьютер тармоқлари бир хонада жойлашган компьютерларни бирлаштиради. Локал тармоқлар фойдаланувчиларга тармоққа уланган компьютер ресурсларига, хамда периферия қурилмаларига (принтерларга, сканерларга, дискларга, модемларга ва бошқ.) умумий кириш (фойдаланиш) хуқуқини беради.

Глобал компьютер тармоқлари – бу бир биридан жуда узоқ жойлашган компьютерларнинг ўзаро боғланган тизими.

Интернет – бу глобал компьютер (телекоммуникация) тармоғи – бир биридан жуда узоқ жойлашган кўп локал тармоқлар ва алохида компьютерлар бирлашмаси. Телекоммуникация – глобал тармоқ орқали ахборот алмашиш жараёнидир.

Интернет бутун дуне бўйича тақсимланган локал, худудий, корпоратив тармоқлар хамда алохида фойдаланувчилар компьютерларини бирлаштиради. Интернет тармоғининг асосини компьютер тугунлари ва алоқа каналлари ташкил қилади. Тугун – тармоққа доимий уланган кучли компьютердир.

1. Уланиш тармоқларининг турлари

Уланиш тармоғи бу, шахсий ёки корпоратив абонентларга унинг биноси (хонадон, офис)дан алоқа тармоғи оператори ёки корпоратив тармоқ операторининг (пункт бор бўлган) биринчи биносигача уланишни тақдим этиш тармоғидир. Улар, глобал тармоқни унинг мижозлари биносигача кенгайтиришга жавоб беради.

1-расм. Интернетга уланиш усуллари-тармоққа уланиш

Тармоққа уланиш бу, охирги тизимдан чиқувчи, периферик маршрутизатор-йўлдаги ҳар қандай биринчи маршрутизатор билан охирги тизимни уловчи физик алоқа линиясидир.

Интернет тармоқларига уланишнинг 3 усули мавжуд (1-расмга қаранг):

 резидент уланиш – ёйилган (бўлинган) фойдаланувчиларга уланиш (Home Access) – хонадондаги охирги тизимларни тармоққа улаш;

 корпоратив уланиш – хусусий ёки давлат ташкилотларини тармоққа уланиши;

 мобил уланиш – портатив тизимларнинг уланиши.

Резидент уланишда (HomeAccess), маҳаллий интернет-провайдер тармоғига турли-туман фойдаланувчи терминалларини улаш, модем ва коммутацияланадиган абонент линиялари ёрдамида амалга ошади. Интернетдан фойдаланувчи терминали (охирги тизими) сифатида desktop,

...

Скачать:   txt (21.5 Kb)   pdf (71.6 Kb)   docx (19.5 Kb)  
Продолжить читать еще 5 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club