Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Шахс виртуал макондаги фаолиятининг кўринишлари таҳлили

Автор:   •  Май 27, 2019  •  Статья  •  1,257 Слов (6 Страниц)  •  585 Просмотры

Страница 1 из 6

Маъмурова.Ф.И

Тошкент Ислом Унивеститети

“Диншунослик”йўналиши рус гуруҳи 1- курс талабаси

 тел: +998946256196

Шахс виртуал макондаги фаолиятининг кўринишлари таҳлили

Ахборот комуникацион технологиялари ва интернет тармоқларнинг ривожланиши билан инсон фаолиятининг янги тенденциялари вужудга келди. Шу нуқтаи назардан, замонавий тадқиқот ва нашрларида “онлайн макон”, “виртуал макон” каби атамаларнинг кенг қўлланилиши кузатилмоқда.  Турли қитъалардан туриб бир вақтнинг ўзида мулоқот қилиш, маълумот олиш ва алмашиш, ўз-ўзини ифода эта олиш  каби эхтиёжларни бир зумда қондира олгани учун хозирда инсон ўз ҳаётини нореал бўлсада  виртуал маконсиз тасаввур қила олмаяпти.

        Шу нуқтаи назардан, инсон ва виртуал макон ўртасидаги боғлиқлик "оралиқдаги бўшлиқ"  бўлсада, инсоннинг ички руҳий дунёсини сунъий равишда кенгайтирадиган кўринишидир. Бунинг асосий сабабларидан бири,  ҳар бир шахс  учун мулоқот жараёнидаги "мен" ни ифода эта олиш ва   идентификация имконияти чекланмаганлигидир. Ушбу мулоқот новербал, аноним тарзда амалга оширилсада, "Мен" ва бошқалар орасидаги  очиқ эшик вазифасини бажаради. Айнан анонимлик  виртуал маконнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланиб, эркин интерактив мулоқотни таъминлайди.

Масалан, тадқиқотчилар С.Кислер ва Л.Споулнинг ўқувчилар орасида гиёҳвандни истемол қилиш ҳақида сўровнома ўтказилганда, стандарт қоғоздаги жавоблар билан таққослаганда онлайн сўровнома кўпроқ самара берган, яъни жавоблар сони  14% ошган.[1] Шотландиялик тадқиқотчилар Ж.Ваттертон ва Ж.Дуффайлар томонидан алкоголизм ҳақидаги сўров пайтида инсонларнинг реал ҳаётдан кўра, нореал маконда эркин мулоқотга чиқишлари ва тўлиқ иқрор натижаларини кузатишган.[2]  Ушбу холат регрессия холати дейилади. Регрессия лотин тилидаги Regressus — сўзидан олинган бўлиб, акс ҳаракат, химоя механизми маъносини билдиради. Бунда инсон ўз хавфсизлигини ва химоясини  таъминлаш мақсадида, юзага келган ёки келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларга онгсиз равишда хатти харакатини шаклланишидир.

         Виртуал макондаги  регрессив хатти-ҳаракатларнинг учта асосий белгиси бўлиб, улар суҳбат, ташвишланиш ва асосланмаган ҳаддан ортиқ сахийлик ва очиқлик каби хатти ҳаракатларда  ўз аксини топади.[3]

Регрессияларнинг кўринишлари нореал маконга  кўчирилган реакцияларда кузатилади. Улар  куч, ҳукмронлик, тавозе, севги  ва шунга ўхшаш  фантазияларда кўринади, чунки регрессия жараенида инсон ва электрон машина консепцияларининг аралашиб кетиш тенденцияси кузатилади. Бунга виртуал маконда инсонларнинг  ахборот комуникация воситаларини онгсиз равишда тирик одам деб қабул қилишлари мисол бўла олади. Шундай қилиб виртуал макон инсон ақлининг энг юқори ютуқларини ва инсониятнинг энг ибтидоий инстинктларини бирлаштиради. Айнан ушбу макон инсонга хос бўлган табииий-физиологик инстинкт, яъни хеч қандай ташқи назоратсиз ижобий тарзда  ўзини ифодалай олиш имконини беради.

Виртул маконда шахс фаолиятининг гендер хусусиятларини ўрганиш ҳам асосий тенденциялардан бири хисобланади. Виртуал алоқанинг жинс нуқтаи назардан таҳлил қилишда инсон ва компютер муносабатларининг динамикасини  кузатиш мухим ахамият касб этади. Психоаналитик терминларда бу- фаллик фантазиялар бўлиб, эркаклар ва аёлларнинг турли хил маълумотларни турфаликда қабул қилишларида кўринади. Ушбу тенденцияни ўрганишда  доим хам регрессияга таалуқли деб хисоблаб  бўлмайди.[4] 

Бундан ташқари идентиклик виртуал маконнинг  ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб, бу ўз-ўзини англаш, мансублик даражасини белгилаш каби жараёнлар билан боғлиқликдир. Кўп  ҳолларда виртуал чат жараёнларида, ролли  ўйинларида - ҳар қандай исмни, хатти-ҳаракатни ва ҳатто жинсини танлаш имкони бор. Шу нуқтаи назардан  муносабатларга кирадиган одамлар,  уни танланган турга мувофиқ амалга оширилган сўзлар ва ҳаракатлар орқали қабул қиладилар. Ҳозирги кунда виртуал макондаги гендер масалалари асосий тенденциялардан бири хисобланмоқда. Ушбу ҳодисани тушунтириш учун бир неча вариантлар мавжуд.

...

Скачать:   txt (16.2 Kb)   pdf (112.2 Kb)   docx (15.7 Kb)  
Продолжить читать еще 5 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club