Прямые иностранные инвестиции
Автор: Nazirbek • Июль 12, 2020 • Магистерская работа • 15,869 Слов (64 Страниц) • 391 Просмотры
- «ааааа» шу рангдагиларни ўчиринг
- Қизилда ёзганларимга қаранг
- Адабиётлар жуда кенг, белгилаганларимни ўчиринг
- Умуман олганда ЗЎР
ТЎҒРИДАН – ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРИ
МУНДАРИЖА
КИРИШ | ||
I.БОБ. | ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРИ | |
1.1. | Тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар ва уларни жалб этишнинг назарий – услубий жиҳатлари | |
1.2. | Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг илмий – назарий асослари | |
II.БОБ. | ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА ЖАЛБ ЭТИЛИШИНИНГ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ | |
2.1. | Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этилишининг амалдаги ҳолати | |
2.2. | Минтақаларнинг “инвестиция жозибадорлиги” ва “инвестиция муҳити”ни ошириш масалалари | |
2.3. | Инвестицион фаолликни оширишда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолияти таҳлили | |
III.БОБ. | ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ | |
3.1. | Ўзбекистонга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш истиқболлари | |
3.2. | Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантириш орқали тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга эришишнинг стратегик йўналишлари | |
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР | ||
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ | ||
ИЛОВАЛАР |
К И Р И Ш
Магистрлик диссертация мавзусининг долзарблиги. Иқтисодиётни диверсификациялаш ва модернизация ҳар қандай мустақил давлатнинг асосий мақсади ҳисобланиб, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича чора - тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Президент И.А.Каримов таъкидлаганларидек: “...мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қулувчи аҳамият касб этадиган муҳим устувор йўналиш – бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб боришдан иборатдир..”[1]. Демак, ҳар қандай мамлакатнинг ривожланишида тўғридан тўғри жалб этиладиган хорижий инвестициялар иқтисодий ўсиш гарови бўлиб хизмат қилиши мумкин. Уларнинг жалб қилиниши миллий иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартиришга, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, экспортга мўлжалланган, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, миллий валютани мустаҳкамлашга ҳамда соғлом рақобат муҳитини яратиб, бандлик муаммосини ҳал этишга хизмат қилади.
Юқоридаги фикрларга таянган ҳолда, бугунги кунда миллий иқтисодиётга тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, амалиётда учраётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан илмий асосланган назарий хулосалар ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Магистрлик диссертация мавзусининг ўрганилганлик даражаси. Тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ташкил этилиши, ривожланиши ва такомиллашиб бориши ҳамда уларни бошқариш масалалари хорижлик бир қатор иқтисодчи-олимлар, жумладан, Харрисон А. (Оксфорд Университети), Даниэльс Ж.Д., Гаспар Ж.Э.Гранберг А.Г., Шарыгин М.Д., Гладкий Ю.Н., Орлова Е.Р., Кистанов В.В., Бутов В.И., Маловецкий А.В., Украиналик олимлардан Верченко О.В., Полякова Ю.В., Иванов С.В. ва бошқалар томонидан атрофлича ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонлик иқтисодчи - олимлардан Ўлмасов А., Ваҳабов А., Ваҳобов А., Ғозибеков Д., Жўраев А., Расулов Н., Амонов Х., Қўзиева Н., Сапаев Т., Обломурадов Н. ва бошқаларнинг илмий ишларида хорижий инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига жалб этиш, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш муаммолари тадқиқ этилган. Таъкидлаш жоизки, амалга оширилган қатор тадқиқотларга қарамасдан бугунги кунда миллий иқтисодиётга тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишлари етарлича тадқиқ этилмаган.
...