Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишнинг хусусиятлари

Автор:   •  Январь 25, 2019  •  Дипломная работа  •  13,740 Слов (55 Страниц)  •  707 Просмотры

Страница 1 из 55

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

А К А Д Е М И Я

қўлёзма  ҳуқуқида

Жиноят процесси кафедраси

Жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишнинг хусусиятлари

«Тергов фаолияти»

мутахассислиги бўйича тайёрланган

битирув (диплом) иши

Тошкент - 2015

МУНДАРИЖА

Кириш………………………………………………………………………….

1. БОБ.  Жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш  умумий тавсифи  

1.1. Дастлабки терговда жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишнинг ҳуқуқий тавсифи..................

1.2. Терговчи томонидан  шахсни жиноят иши бўйича  гумон қилинувчи сифатида жалб қилишда уни ҳуқуқ ва қонуний  манфаатларини таъминлаш хусусиятлари....

2. БОБ. Жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш бўйича тергов амалиёти ва уни такомиллаштириш йўллари

2.1. Шаҳсни гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилишнинг процессуал тартиби.........................................

2.2. Жиноят ишида шаҳсни гумон қилинувчи тариқасида жалб қилишнинг такомиллаштириш йўллари...........................................

Хулоса........................................................................................................................

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.......................................................................

Илова.....................................................................................................................


Кириш

Тадқиқотнинг долзарблиги. Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги маърузасида таъкидлаганидек, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги маърузасида: “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.»[1].

Юртбошимиз, давлатимиз томонидан белгиланган вазифаларни бевосита амалга ошириш ички ишлар органларининг терговчиларига ҳам мансубдир, негаки жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят ишларни тергов қилиш орали жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликга риоя этиш зарурияти сўзсиз ижро этилиши керак. Бу борада терговчи томонидан  шахсни жиноят иши бўйича  гумон қилинувчи сифатида жалб қилишда уни ҳуқуқ ва қонуний  манфаатларини таъминлаш, тергов амалиетида дастлабки терговда жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишда дастлабки процессуал ва тергов харакатларини ўтказиш хамда гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишда процессуал мажбурлов чораларни қўллаш тартибига оид масалалари катта аҳамият касб этади.

Шунинг учун танланган мавзунинг долзарблиги қуйидаги асосларга эга:

- Мамалакатимизда жиноят процесси иштирокчиларини, жумладан гумон қилинувчини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини нуқтаи назаридан, дастлабки терговда терговчи томонидан етарли даражда муҳофаза этиш талаби билан;

- Дастлабки терговда жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этишда унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўла таъминлаш талаби билан;

-  Жиноят иши бўйича шаҳсни гумон қилинувчи сифатида ишда иштирок этилган шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чораларини қўллаш жараёнида енгилроқ эҳтиёт чораларини қўллаш билан боғлиқ талаби билан;

...

Скачать:   txt (191.7 Kb)   pdf (427.3 Kb)   docx (60.8 Kb)  
Продолжить читать еще 54 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club