Мавзунинг долзарблиги
Автор: Yunusbek Abduraxmonov • Июнь 21, 2018 • Реферат • 14,478 Слов (58 Страниц) • 773 Просмотры
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз иқтисодиётини тараққий эттиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик алоҳида аҳамият касб этади ва ҳозирги шароитда унинг роли янада ортиб бормоқда. Шу сабабдан ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминловчи асосий бўғин ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Иқтисодиётда рўй бераётган турли ижобий ўзгаришлар кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий устувор ёъналишларидан бири қилиб белгиланган.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг «Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир. Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз. Бундай тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш учун уларга муносиб шароитлар яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт» деган сўзларини келтириш ўринлидир.
Жамиятимизнинг иқтисодий негизи бозор иқтисодиётига асосланган. Бозор иқтисодиётининг таянчи сифатида эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу соҳани жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунчилик базасини такомиллаштириб бориш объектив зарурият ҳисобланади. Чунки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам барқарор ижтимоий- иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни беқиёсдир. Хусусан, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи мунтазам ўсиб, 2016 йил якунлари бўйича 56,9 фоизга, саноатда эса 45 фоизга ошди. Шунингдек иш билан банд аҳолининг 78 фоизи мазкур соҳада меҳнат фаолиятини юритмоқда. Ушбу кўрсаткичларга эришишда тижорат банклари кредитлаш ҳажмининг охирги йилларда ўсиши ҳам муҳим омиллардан ҳисобланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик ривожлантиришнинг назарий асосларини ўрганиш бўйича ўзининг муҳим ҳиссаларини қўшган хорижлик иқтисодчи-олимлар қаторида Челябинск, Крапчина Л.Н., Лапуста М.Г., Сирополис Николас К ва бошқаларни алоҳида тилга олиш мумкин.
Ўз навбатида ватанимиз иқтисодчи-олимлари ҳам ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси амалиётининг таҳлили асосида илмий тадқиқотларни ўзларининг мақола ва илмий чиқишлари орқали янада бойитганлар. Улар қаторига У.Азизов.,Т.Қоралиев, Курбанова А.А, Абдуллаев Ё., Юлдашев Ш, Саматов Р., Рустамов Д, Таджибаева Д.А., Муминов И.О, Маматов Б.С ва бошқаларни киритишимиз мумкин.
Тадқиқотнинг мақсади. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ёритиб бериш, тижорат банкларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш жараёнининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уларнинг кредитлаш салоҳиятини мустаҳкамлаш йўналишларини аниқлаш, шунингдек унинг жаҳон амалиётида синовдан ўтган моделларини ўрганиш ҳамда уларни тижорат банкларида жорий қилиш ва шакллантириш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари. Асосий
...