Ишемик инсультларнинг допплерографик хусусиятларини бахолаш
Автор: Umid Bobojanov • Октябрь 10, 2018 • Статья • 993 Слов (4 Страниц) • 498 Просмотры
ИШЕМИК ИНСУЛЬТЛАРНИНГ ДОППЛЕРОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Аннотация: У 90 больных с острыми ишемическими инсультами при артериальной гипертензии, а также ревматической, атеросклеротической этиологии проводилось сравнительное допплерографическое исследование. При атеросклеротическом поражении выявлено диффузное снижение скорости кровотока по каротидным брахиоцефальным артериям, при наличии диффузного двухстороннего стенотического поражения с повышением ригидности и тонуса сосудов.
Ключевые слова: ишемический инсульт, допплерография, артериальная гипертония, атеросклероз, ревматизм, стеноз, окклюзия.
Abstract: Comparative clinic-Dopplergraphic research was investigated in 90 patients with acute ischemic stroke in arterial hypertension and also with rheumatic, atherosclerotic etiology. At the atherosclerotic lesions is revealed diffuse lowing speed of the blood circulation in carotid brachiocephalic arteries at presence diffuse bilateral stenosis damage with increasing of rigidity and tonus of the vessels.
Key words: ischemic stroke, dopplergraphy, arterial hypertension, atherosclerosis, rheumatic, stenosis, occlusion.
Ишемик инсультларни ўрганишга бағишланган узоқ муддатли изланиш тарихи ва муҳим асосли текширувларнинг ниҳоятда кўплигига қарамасдан ногиронлик ҳолати ва ўлим кўрсаткичининг юқорилигига сабаб бўлганлиги туфайли, ҳозиргача долзарб муаммодир.
Ишемик инсультлар ривожланишининг энг кўп учрайдиган сабаблари бош мия экстра-, интракраниал қон томирларининг атеросклеротик шикастланиши, артериал гипертензия, ҳамда уларнинг биргаликда кечишидир [1, б. 14, 8, б. 32]. Кўпгина илмий текширувларга кўра, бош мия айниқса экстракраниал қон томирлардаги стенотик ёки окклюзив ўзгаришлар 84-90% ҳолатларда ишемик инсультларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этади [2, б. 5, 6, б. 58-59]. Экстракраниал қон томирлардаги стенотик ва окклюзив ўзгаришлар, интракраниал қон томирларга нисбатан 2-5 маротаба кўп учрайди [3, б. 77-78, 7, б. 68-72]. Бош мия қон томирларидаги атеросклеротик ўзгаришлар, бош мияда қон айланишининг камайишига ва ўз навбатида узунчоқ миядаги циркулятор марказнинг қўзғалишига, шу туфайли қон томирларнинг торайишига ва артериал қон босимининг ошишига олиб келади [4, б. 89-96, 5, б. 58]. Уйқу артерияси стенози мавжуд бўлган беморларда артериал гипертензиянинг учраш ҳолати 72% ни ташкил қилади. Уйқу артериясининг атеросклеротик шикастланиши ва артериал гипертензиянинг биргаликда кечиши ишемик инсультлар ривожланиш хавфвини янада кучайтиради [3, б. 71].
Неврология амалиётига ультратовуш допплерография, дуплекс сканирлаш, МРТ-ангиография усулининг кириб келиши бош миянинг гемодинамик фаолияти тўғрисидаги тасаввуримизни янада кенгайтирди ва бугунги кунда диагностик мезонларни ишлаб чиқиш, шунингдек даволаш самарадорлигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шундай экан текширувимиз мақсади экстра ва интракраниал гемодинамикани нормал ҳолатда ва турли этиологияли ишемик инсультларда ўзига хос хусусиятларини солиштирма ўрганиш бўлди.
Артериал гипертензия, церебрал атеросклероз ва ревматизм оқибатида ривожланган каротид хавзадаги ишемик инсультларнинг ўткир даврида 90 та бемор текширилди. Шулардан 25таси (27,8%) – ревматизм оқибатида ривожланган ишемик инсультли беморлар, 35таси (38,9%) – атеросклеротик этиологияли, 30тасида (33,3%) – буйрак усти бези гиперплазияси туфайли ривожланган симптоматик артериал гипертензия оқибатидаги ривожланган ишемик инсультли беморлардир. Ишемик инсульт 38 та беморда ўнг ўрта мия артерияси ҳавзасида, 52 та беморда чап ўрта мия артерияси ҳавзасида қайд қилинди. Беморларнинг ўртача ёши 51,3±2,1ни ташкил қилди.
Ишемик инсультларни ўткир даврида клиник–неврологик текширув ўтказилди, неврологик дефицит ва касалликнинг оғирлик даражаси Америка (NIHSS) ва Скандинав клиник шкалалари бўйича баҳоланди. Текширувга NIHSS клиник шкаласи бўйича (29 балл дан кўп бўлмаган) ва Скандинав шкаласи бўйича (11 балл дан кам бўлмаган) ҳаддан ташқари оғир беморлар киритилмади.
Бундан ташқари экстра-, интракраниал гемодинамика допплерографик хусусиятлари 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган 30 та соғлом одамларда ҳам текширилди (ўртача ёш 48±4,8).
...